Мавзуга оид асосий муаммолар. 1. Табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари.
2. Халқаро молия ташкилотларининг атроф-муҳитни мухофаза қилиш борасидаги фаолияти.
3. Ўзбекистон Республикаси ва халқаро хамкорлик.
1-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари. - Табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шаклларини ёритиш.
-Глобал экологик муаммоларни тушунтириш.
-Ноосфера концепциясини изоҳлаш.
1-савол баёнига оид муаммолар. - Табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари жиҳатлари.
-Глобал экологик муаммолар ва ҳозирги давр.
-Ноосфера концепцияси ва унинг хусусиятлари.
Идентив ўқув мақсадлари: - Табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шаклларини ёритади.
-Глобал экологик муаммоларни таърифлайди.
-Ноосфера концепциясини изоҳлайди.
1-асосий савол баёни. 1. Глобал экологик муаммоларнинг замирида инсоният жамияти мавжудлигининг асоси бўлган ва жаҳон хамжамияти томонидан ечимини кутаётган глобал жараёнлар ва ходисалар ётади. Бу жойда айрим табиий ресурсларининг глобал мақомга эгалигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Буларга дунё океани (худудий сувлардан ташқаридаги экваториялар), атмосфера ҳавоси,антарктида, космос киради ва улардан оқилона фойдаланишда ҳамкорлик қилиш талаб этилади.
Экологик муаммоларни инсоният томонидан ҳамкорликда ҳал этилиши В.И.Вернадский томонидан ноосфера концепцияси доирасида, асримизнинг бошларида таъкидлаб ўтилган. Глобал ривожланишни моделлаштириш натижалари халқаро хамкорлик доирасида экологик муаммоларни ечимини топишга барча давлатлар,миллатлар ва мамлакатлар жалб этилиши хаётий зарурият эканлигини тасдиқлади.
Шуларни назарда тутиб халқаро хамкорликнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
-Хўжалик фаолиятига тортилмаган,планетар экологик мувозанатни таъминловчи табиий тизимларни мухофаза қилиш;
-Табиий ресурслардан ва табиатнинг ассимилацион салоҳиятидан оқилона фойдаланиш;
-Халқаро экологик жавобгарликнинг самарали тизимини яратиш (шу жумладан,харбий харакатлар натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар учун жавобгарлик).
Бу йўналишларни амалга ошириш турли тадбирларни амалга оширишни талаб этади,буларни ичида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
-Ривожланган мамлакатларнинг ривожланаётган мамлакатларга кўрсатадиган молиявий ва техник ёрдами;
-Ресурсларни сақлаш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш;
-Ижтимоий эхтиёжларни экологизациялаш,миллий иқтисодиёт таркибини қайта қуриш;
-Экологик тавсифдаги халқаро форумларда ва ташкилотларда вакиллик тизимларига эга бўлиш;
-Атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги халқаро жавобгарликнинг механизмларини яратиш;
-Экологик солиққа тортиш;
-Хамкорликда турли стратегиялар ва концепцияларни ишлаб чиқиш;
-Айрим табиий ресурслардан фойдаланишни оқилона меъёрларини белгилаш ва бошқалар.