Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet40/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари.
-Агломерация моҳиятини изоҳлаб беринг.
-Мегалаполис моҳиятини сабабларини изоҳланг.
-МДҲ атмосферага кўплаб зарарли моддалар чиқарувчи шаҳарларни ёритинг.
3-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Урбанизация ва аҳоли саломатлигини тушунтириш.
-Ултрабинафша нурлари ва инсон саломатлигини баён қилиш.
3-савол баёнига оид муаммолар.
-Ҳозирги кунда Урбанизация жараёни ва аҳоли саломатлиги.
-Ултрабинафша нурлари ва инсон саломатлиги.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Ҳозирги кунда Урбанизация жараёни ва аҳоли саломатлиги алоқадорлигини изоҳлайди.
-Ултрабинафша нурлари ва инсон саломатлиги алоқадорлигини таърифлайди.
3-асосий савол баёни.
Инсон умрининг салмоқли қисми табиат қучоғида бўлиши унинг соғлом, бақувват ва баркамол ўсиши гаровидир. Кейинги вақтларда йирик шаҳарларнинг барпо бўлиши, аҳолининг физиологик ва ижтимоий ҳаётда қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда, шу туфайли АҚШ, ғарбий Европа ва Осиёнинг қатор мамлакатларидаги йирик шаҳарларида (хусусан, Токиода) шаҳар аҳолиси сони тобора камайиб бормоқда. Чунки йирик шаҳарларда атроф-муҳитнинг ифлосланганлиги, кишиларнинг табиатдан анча йироқлашиб кетганлиги, инсон умрининг кўп вақтини турли қурилмалар қуршовида ўтиши, ёруғлик (қуёш нури) ҳамда кислород танқислигига сабаб бўлмоқда.
Шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ҳаддан ташқари ифлосланганлиги туфайли қуёш нурларининг қайтиши кўпаяди. Айниқса, ультрабинафша нурларнинг етишмаслиги кишилар ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Бу нурлар теридаги зарарли микроорганизмларнинг йўқотади. Танада минерал алмашинувини таъминлайди, организмнинг турли касалликларга нисбатан бардошлигини орттиради.
Тадқиқотлар ультрабинафша нурларни меёрида олган болалар, уни етарлича олмаган болаларга нисбатан шамоллашга 10 марта кам чалиниши исботланган. Шаҳар аҳолиси саломатлигига, айниқса атмосфера ҳавоси ва унинг ҳолати кучли таъсир этади. Буюк алломамиз Абу Али Ибн Сино: «Агар ҳавода чанг ва ғубор бўлмаса, инсон минг йил яшарди» –деб бекор айтмаган. Йирик шаҳарлардаги ўзига хос микроиқлим ҳарорат ва намликнинг ўзгариши кишилар организмида иссиқлик ҳамда модда алмашинувига таъсир этиб, нафас олиш, юрак фаолияти, қон айланиши ва тери ҳолатини белгилайди.
Саноатлашган мамлакатларда аҳолинингкўпчилигида қон айланиши жараёнининг бузилганлиги аниқланган бўлиб, 50% ўлим ҳам айнан ушбу касаллик билан боғлиқлиги аён. Умуман қуёш нури, кислород етишмаслиги,ҳарорат ва намликнинг ўзгарганлиги инсоннинг меҳнат қобилиятипасайишига, кайфиятининг бузилишига, уйқусизликка сабаб бўлади. Йирик саноат шаҳарлдари ҳавосида инсон учун зарарли бўлган аэрозол заррачалари миқдори 10-20 марта кўп бўлиб, касаллик тарқатувчи бактериялар ҳам 5-10 марта ортиқ бўлиши аниқланган. АҚШ (Лос-Анжелос, Донора, Питсбург) ва ғарбий Европанинг йирик саноатлашган шаҳарларида (Лондон, Аффина, Милан) ҳамда Мехико, Токио, Исокогамада заҳарли газ ва чанглар аралашмасидан вужудга келган аччиқ туманлик-смог(унинг таркибида намнинг кўп-70% бўлиши фотохимиявий смог деб аталади) мунтазам кузатилади. Токионинг саноатлашган ҳудудларидаги тиббий кўрикдан ўтказилган аҳолининг 35% и. Американинг Донора шаҳрида 65 ёшдан ошаг аҳолининг 60% смог туфайли ўпка касаллигига чалинганлиги аниқланган, ана шундай смог туфайли 1952 йил декабрда Лондонда мудҳиш ҳодиса рўй берди. Смогдан зарарланишдан 4-кеча-кундузда 4000 киши нобуд бўлди, 10 минг киши касалликка чалинди. 1962 йилда яна ушбу ҳодисадан 1000 га яқин киши ҳалок бўлди.
Ифлос ҳаводан нафас олиш анча қийин бўлади, ўпкага ҳаво тўлиқ етиб бормайди, чанг-ғуборларнинг ўпкада йиғилиши нафақат ўпкани, балки танани бошқа аъзолари ва тўқималарини ишдан чиқаради. Астма, эмфизема, юқори нафас йўллари касалликлари манбаи ҳам ифлос ҳаводир.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish