Назорат топшириқлари:
-Табиат қонунларини мазмунини ёритиб беринг.
-Табиат қонунларини турларини изоҳлаб беринг.
-Табиат қонунларини ишлаб чиқаришга таъсирини тушунтириб беринг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Табиат мажмуаларини моҳиятини тушунтириш.
-ландшафт, урочишча, фация моҳиятини баён қилиш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Жамият ҳаётида табиат мажмуалари ўрни.
-Табиат мажмуаларини табақалашуви.
-Мажмуа элементларини алоқадорлиги.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиат мажмуалари моҳиятини ёритади.
-Табиат мажмуаларидан фойдаланишнинг географик асосларини ёритади.
-Табиат мажмуаларидан фойдаланишнинг иқтисодий асосларини ёритиб беради.
2-асосий савол баёни.
Табиат комплекслари табиий жиҳатдан чегараланганлиги туфайли ўзлари эгаллаган ҳудудларда экологик шароит ва бойликларнинг деярли бир хиллиги ёки бир-бирига яқинлиги билан тавсифланади. Бу жиҳатдан қараганда ҳар бир комплекс ўзи эгаллаган ҳудуди ва ўлчамларига қараб, қишлоқ хўжалиги ёки саноат ишлаб чиқаришида маълум тармоқни ишлаб ривожлантириш ёхуд объектни жойлаштириш учун қулай имкониятларга эга бўлади. Гап ушбу мавжуд табиий шароит ва ресурсларнинг табиий хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда деҳқончиликнинг аниқ тармоғини ривожлантириш ҳамда маълум саноат объектини жойлаштириш устида бормоқда. Чўл шароитида оддий ботиқ туб ва ёнбағирлар фацияларидан иборат бўлса, уларнинг бир хил табиий шароитга эгалиги билан фарқланади. Бундай вазиятда унинг туби деҳқончиликда, айтайлик шоли, ёнбағирлари ғўза ёки ем-хашак экинларини ўстириш учун қулай. Агарда ботиқ туби шўрланишга мойил бўлмаса, у ҳолда шоли ўрнига беда, маккажухори ва бошқа намликни севувчи экинларни жойлаштириш лозим. Оддий географик фация мисолида экинларни тўғри жойлаштира билиш муҳим, акс ҳолда ернинг мелиоратив ҳолати ишдан чиқади.
Оддий урочишча бир неча фациялардан ташкил топганлиги сабабли деҳқончилик мақсадларида фойдаланилганда алмашлаб экиш схемаларини тўғри ғўллаган ҳолда экинларни ернинг мелиоратив ҳолатига қараб жойлаштириш айни муддаодир. Бунда экинларни намликни истеъмол қилиш хусусияти ва шўрга чидамлилиги, шунингдек, нишаб ёнбағирларда ирригация эрозиясининг вужудга келиш мумкинлигини эътиборга олиб, маълум далалар схемаси тарзида уларни жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Далалар схемаси деганда уларнинг маълум рельефга мос келувчи фациялар назарда тутилади. Фация миқёсида деҳқончиликни ривожлантириш ерларни мелиорация жиҳатдан яхшилашда ҳам қўл келади.
Жой тизими бир неча урочишчалар мажмуасидан иборат бўлганлиги туфайли деҳқончиликни ривожлантиришда ҳудуднинг аниқ хусусиятларини ҳисобга олиш тавсия этилади. Бу борада район планировкаси тамойилларини қўллаш айни муддао. Чунки жой мураккаб релеф ва уни ташкил қилган ётқизиқлар кескин ўзгарувчанлиги билан тавсифланади. Ботиқ ва қавариқ ер шакллари ўзаро алмашиб келиши ва уларнинг ўлчами турлича бўлишлиги сабабли, баъзан чуқурроқ ва баландроқ релеф шакллари мавжудлиги туфайли ердан фойдаланиш схемасини мураккаблаштиради. Бу борада суғорма деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, мелиорация ва ирригация, ер ости ва ер усти коммуникациялари, қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш корхоналари, саноат, рекрация, спорт, маданий-маиший, аҳоли яшаш жойлари, маориф, соғлиқни сақлаш, савдо, бошқарув ва бошқа обектларни географик жойнинг хусусиятларини тўғри ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш лозим.
Район планировкаси лойиҳасида деҳқончилик учун қулай бўлган барча ерлар иложи борича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ажратилиши лозим. Қишлоқ, савдо, транспорт, спорт ва бошқа инфратузилмалар обектлари ўзаро уйғунлашиши ва ягона макон бош лойиҳаси асосида тузилиши мақсадга мувофиқ. Бинобарин, табиий комплексларнинг табақалашуви ердан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланишни режалаштириш ва у билан боғлиқ бўлган соҳаларни жойлаштиришни асослаш ва уларни амалга оширишда мажмуали негиз вазифасини ўтайди. Бу борада ландшафт бир неча жой тизимидан иборат бўлганлиги сабабли юқорида кўрсатиб ўтилган объектлар ва деҳқончилик ерлари, мелиорация ҳамда ирригация тизимларини жойлаштириш, шунингдек, аҳоли яшаш жойларини белгилашда, пахта ва бошқа хомашёларни қайта ишлаш, тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар, тадбиркор ва фермерлар корхоналарини жойлаштириш ва бошқа объектларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалашда бош асос вазифасини ўташга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |