Т. В. Власова материклар табиий географияси


Антарктиданинг обзор картаси



Download 6,85 Mb.
bet59/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Антарктиданинг обзор картаси.

Антарктика сувларининг шўрлиги айсбергларнинг чучитувчи таъсир туфайли ҳеч ерда 35% га етмайди, сувнинг юза қисмида 34% ra тенг.
Юқори герграфик кенгликларда ғарбий ҳаво оқимлари ҳукмрон -бўлганлиги сабабли Антарктикада сув ғарбдан шарққа томон муттасил ҳаракатланиб туради. Ернинг айланиши таъсири остида сув юзасидаги бу оқимлар шимолга томон бурилади ва сув тўхтовсиз шимолга қараб оқиб туради. Шумуносабат билан маълум чуқурликда тўлдирувчи (компенсацион) оқим вужудга келади, бу оқим Антарктикага нисбатан илиқ сув қелтиради. Бу илиқ сув Антарктика сувларининг доимий +1, +2°С температурали ўрта қатламини вужудга келтиради. Бу қатламдан пастда то денгиз тагигача температураси 0°С ва ундан бироз пастроқ бўлган сув жойлашган.
Антарктика сувлари учун катта тўлқинлар (баландлиги 10- 15 м), довуллар, қор бўронлари хосдир, булар ёзда кема қатновини қийинлаштиради, қишда эса кема юриши бутунлай мумкин бўлмай қолади. Жанубий океандунё океанининг энг сертўлқин қисми.
Обзор харита
С узувчи музлар Антарктика сувларида кема қатнови учун катта хавф туғдиради. Улар денгизда ҳосил бўлади ва қуруқликдан тушиб туради. Денгиз музи қишда қаттиқ довул ва қор ёққанда кўпинча кулчамуз шаклида ҳосил бўлади, Денгиз музи сентябрь- октябрь ойларида шимолга томон энг узоқ кириб бориб, унинг чеккаси баъзи жойларда деярли 55° жанубий кенгликкача етади. Ёзда денгиз музи эриб, жанубга томон деярли материккача чекинади.
Материк музлигининг ёки шельф музининг парчалари (айсберглар) Антарктикада икки типда-курсисимон, пирамидасимон бўлади. Курсисимон айсбергларнинг майдони жуда катта, сув уетидан кўтарилиб турган қисмининг баландлиги нисбатан кам бўлади, узунлиги ўнлаб километрга етади (узунлиги 120 ва ҳатто 117 км ra етадиган айсберглар учратилган). Пирамидасимпн айсОергларнинг баландлиги катта (400-500 м гача), лекин эни, бўйн кичикроқ бўлади. Антарктикадаги баъзи айсберглар ўн йилгача ва ундан ҳам ортиқ вақт эриб кетмай сузиб юради. Айсбергларнинг сони жуда кўп ва улар кема қатновига, айниқса қор бўронлари ва туман вақтида, катта хавф туғдиради.
АНТАРКТИДА МАТЕРИГИ
Антарктида жанубий яримшардаги бошқа материклардан минглаб км узоқда жойлашган. Унинг ягона ярим ороли-Антарктика ярим оролининг чекка нуқтасидан Жанубий Америкагача бўлган энг яқин масофа 1000 км дан ошади. Материк деярли бутунлай Жанубий қутб доираси ичида жойлашган.
Материкнинг қутб доирасининг ичида ва бошқа материклардан узоқда жойлашганлиги табиий шароитининг ўзига хос ҳамда жуда қаттиқ эканлигига сабаб бўлган.
Антарктиданинг асосий хусусияти уни қалин материк музлиги қоплаганлигидир, бу музлик баъзан кичрайиб, баъзан катталашиб, неоген давридан буён мавжуд. Материкнинг муз қалқони Муз Антарктида унинг тагидаги қуруқлик Тош Антарктида деб аталади.
Материкнинг деярли ҳамма қисми муз қалқони билан қопланган. Материкнинг фақат чекка қисмларида муз билан ҳопланмаган айрим тор чўққилари музлик устидан кўтарилиб туради. Материк музлиги фақат материк ер юзасини қоплаб ётмасдан унга яқин кўп оролларни ҳам қоплаган. Муз қўшни денгиэларни ҳам Қоплаб, шельф музликларини ҳосил қилган. Баъзи жойларда муз таги денгиз сатҳидан анча паст (-2555 м)да жойлашган. Материк музи ва шельф музи тагидаги қуруқлик майдони, ороллар билан бирга 13,975 млн. км2 га тенг. Бунинг тахминан 10% шельф музликларига тўғри келади. Муз босмаган майдон 2500 км2 ёки материк майдонининг 0,2% ига тенг.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish