Катта Сувайирғич тизмадаги ландшафт.
Тоғларда энг совуқ ойнинг ўртача температураси -5°С атрофида бўлади, минимум эса -10°С гача тушади. Ёзда жанубдан совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида температура бирданига пасайиб кетади: бир соатдан ҳам кам вақт ичида температура 10°С га пасайиши мумкин.
Ш арқий Австралиядан материкнинг бош сувайирғичи ўтади. Тинч океанга қисқа (узунлиги 400 км дан ошмайдиган), серостона, оқим йўналишини тез-тез ўзгартириб турадиган дарёлар оқиб тушади. Булар ёмғир сувидан тўйинадиган тезоқар, серсув оқимлардир; булардан энг катталари-Бердекин, Кларенс, Фицрой дарёлари. Ғарбий ёнбағирдан Эйр кўли томонга оқувчи баъзи бир криклар бошланади. Жанубда эса Австралиянинг энг йирик дарёларимуррей, Дарлинг дарёлари ва уларнинг ирмоқлари бошланади. Ғарбий ёнбағирдаги барча дарёлар асосан тоғларда ёғадиган ёмғир сувлари ҳисобига тўйинади.
Шарқий Австралия соҳилининг марказий қисмида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши.
Шарқий Австралия-материкнинг энг серўрмон ўлкаси, лекин шу билан бирга одам таъсирида энг кўп ўзгарган. Ўрмонларнинг манзараси ва таркиби хилма-хил, у даставвал ёғин миқдорига боғлиқ. Энг сернам ва илиқ районларда соҳилдан бошлаб 1000-1200 м баландликкача ёнбағирлар подзоллашган қизил тупроқларда ўсадиган кўп ярусли қалин ўрмонлар бииан қопланган. Бу ўрмонларда эвкалиптнинг турли авлодлари вакилларини, турли хил пальмаларни, дарахтсимон қирққулоқларни учратиш мумкин. Уларда лианалар жуда кўп бўлиб, Шимолий Австралиянинг сернам тропик ўрмонларига ўхшаб кетади. Жанубда бу ўрмонлар таркиби анча бир хил, асосан эвкалиптлардан иборат ва улар жанубий бук ҳамда дарахт тагида ўсувчи дарахтсимон қирққулоқлар аралашган доимий яшил ўрмонлар билан алмашинади. Бундай ўрмонлар тагила Европанинг ўрмон қўнғио тупроқларига ўхшаган тупроқлар таркиб топади.
Тоғларнинг ёғин кам ёғадиган ғарбий ёнбағирларида ўрмонлар парк ўрмонларига ўхшаган бўлиб, эвкалипт ва баъзи бир игна баргли дарахтлардан иборатдир.
Тоғларнинг юқори қисмларида пастак ўрмонлар ўсади, 1600-1900 м баландликдан бошлаб бу ўрмонлар субальп мажмағил ўрмонлар ва супурги (вереск), миртадошлар, пакана бук ўсадиган бутазорлар ҳамда ғаллагулли ўтлар ўсадиган ўтлоқлар билан алмашинади. Бу минтақада чириндиликарбонатли тупроқлар кўпчиликни ташкил қилади.
Ўлканинг, айниқса унинг соҳил қисмининг, дастлабки ўрмонлари кўп жойларда кесиб юборилган, бошқа жойларда эса ўрмонлар таркибида Европадан келтирилган терак, дуб ва бошқа ўсимликлар пайдо бўлган. Ҳайдалган ерлар ва мевали боғлар катта майдонларни эгаллайди. Соҳил бўйлаб ва водийларда катта ша-ҳарлар ҳамда кўп майда аҳоли пунктлари жойлашган.
Ёввойи ҳайвонлар тоғдаги ўрмонларда сақланиб қолган. Булар Австралиянинг типик ўрмон фаунаси бўлиб, унда дарахтда яшовчи турли хил қопчиқлилар, масалан, Австралия олмахони, кускус, дарахтда яшовчи кенгуру характерлидир. Дарёлар бўйида ўрдакбурунлар яшайди. Турли қушлар кўп, уларнинг кўпчилиги чиройли ва ранг-баранг патли қушлардир.
ЖАНУБИ ШАРҚ
Материкнинг жануби-шарқида Австралиянинг асосий тоғ системаси кенглик бўйлаб чўзилиб, Виктория тоғлари деб аталади. Бу тоғлар жанубий палеозой синеклизасимарри еинеклизасини жануб томондан ўраб туради. Марри синеклизаси Муррейдарлинг дарёларининг умумий ҳавзасига тўғри келади. Ҳавзани шимоли ғарб ва ғарб томонлардан Фливдерс ва Лофги тоғларининг кўтарилиб қолган байкал структуралари ўраб олган.
Ж ануби-шарқдаги тоғлар билан ички районларнинг пасттекислиги оралиғида дарё водийлари кесиб ўтган сертепа тоғ олдидаунслар полосаси жойлашган. Жанубнй тоғ тизмалари Портфиллип қўлтиғинн шимол томондан ўраб туради. Австралиянинг энг катта ша-ҳаримельбурн шу қўлтиқ қирғоғида жойлашган.
Флиндерс тоғларида темир рудаси ва полиметалларнинг (pyx, қўрғошин, кумуш) йнрик конлари жойлашган, жанубда эса илгаридан қазиб олинаётган олтин конлари бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |