Ёғинлар миқдори
Ёғинлар миқдори мумкин бўлган буғланишдан анча кўп бўлганлиги сабабли намланиш коэффициенти йил бўйи юқори (ҳамма жойда 100% дан
Жанубий Американинг Ориноко пасттекислиги, Кариб денгизи гохиллари Гвиана тоғлигининг катта қисми ва Гвиана пасттекислигини ўз ичига олган бутун шимолий қисми субэкваториал иқлим минтақасида жойлашган. Жанубий ярим шарнинг субэкваториал минтақасига Бразилия тоғлигининг шимоли ва Амазонка пастте-кислигининг жанубий қисми киради. Шимолий ва жанубий яримшарнинг субэкваториал минтақалари шарқда ўзаро туташади. Тинч океан соҳилининг экватордан то 4-5° ж. к. гача бўлган қисми ҳам субэкваториал минтақага киради. Субэкваториал иқлимнинг ўзига хос хусусияти, яъни ёғинларнинг мавсумий. тақсимланиши бу территориянинг барча қисмида яққол акс этган. Жанубий ярим шарда Бразилия тоғлиги, Амазонка пасттекислигининг жануби ва Амазонка дарёсининг қуйи оқимида экваториал муссонлар билан боғлиқ ёмғиргарлик даври тахминан декабрь ойидан май ойигача давом этади; бунда ёғин миқдори экваторга томон орта боради. Шимолда ёмғиргарлик даври май ойидан декабрь ойигача давом этади. Қишда пассатлар кириб келганда ёғин ёғмайди Бразилия тоғлиги соҳилининг илиқ океандан пассатлар кириб келиб, тоғларга уриладиган шимолий қисмидагина қишда ҳам ёмғир ёғиб туради.
Африкадаги каби, бу ерда ҳам энг юқори температура қуруқ фаслнинг охири билан намгарчил фаслнинг бошланиши ўртасида кузатилади; бунда ойлик ўртача температура +28, +30 С гача кўтарилади. Лекин ҳеч қайси ой температураси +20 С дан паст бўлмайди.
Жанубйй Америка жанубий ярим шардагина тропик иқлим минтақасига кириб борадй. Бразилия тоғлигининг шарқий ва жануби-шарқий қисмлари сернам пассат иқлимли областда жойлашган бўлиб, бу ерда Атлантика океанидан эсувчи тропик ҳаво оқимлари йил бўйи ёғин келтиради. Нам ҳаво тоғлар ён бағридан юқорига кўтарилар экан, шамолга рўпара қисмида кўплаб ёғин беради Бу иқлим ёғинлар режими ва намлик миқдорига кўра Амазонка пасттекислиги иқлимига ўхшаш, бироқ энг иссиқ ой билан энг совуқ ой температураси фарқининг анча катталиги билан характерланади.
Тропик минтақанинг материк ичкарисидаги қисмида (Гран-Чако текислиги) иқлим қурғоқчил бўлиб, ёғинлар максимуми езга тўғри келади ва қишки қўруқ фасл яққол акс этган. У ёғинлар режимига кўра субэкваториал минтақага ўхшаш, бироқ ундан, аиниқса қишда, температуранинг кескин ўзгариши, йиллик ёғинлар миқдорининг камлиги ва нам етарли эмаслиги билан фарқ қилади. Тинч океан соҳилининг 5° ж. к. билан 30° ж. к. орасидаги қисми қирғоқ чўллари ва чала чўллар иқлими областидадир. Бу иқлим Атакама чўлида энг яққол акс этган. Атакама чўли Тинч океая максимумининг шарқий чеккаси ва температура инверсияси таъсиридадир, температура инверсияси юқори кенгликлардан ҳар доим нисбатан совуқ ҳавонинг ва кучли Перу оқимидан совуқ сувларнинг оқиб келиб туриши натижасида ҳосил бўлади. Ҳаво намлиги 80% га етгани ҳолда ёғинлар жуда кам, айрим районларда йилига атиги бир неча миллиметргина ёғингарчилик былади. Қишда соҳилга тушадигап шудрингнинг кўплиги қисман бунинг ўрнини босади. Ҳатто энг иссиқ ой температураси мўътадил бўлиб, камдан-кам ҳолларда +20°С дан ортади ва мавсумий амплитудалар унча катта эмас.
Жанубий Америка 30° ж. к. дан жанубда субтропик иқлим минтақасига киради.
Материкнинг жануби-шарқий қисми (Бразилия тоғлигининг жанубий чеккаси, Уругвайнинг қуйи оқими ҳавзаси, Парана ва Уругвай сувайирғичи Пампанинг шарқий қисми) иқлими Вир хилдаги нам субтропик иқлимдир. Ёзда ёғинларни муссон характеридаги шимоли-шарқий шамоллар келтиради, қишда эса ёғинлар қутб фронти бўйлаб ўтадигаи циклонлар фаолияти билан боғлиқдир. Бу районларда ёз жуда иссиқ, қиш юмшоқ: қишки ўртача температуралар +10°С атрофида бўлади, бироқ жанубдан нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келганда температура 0°С дан анча пасайиб кетади.
Субтропик минтақанинг материк ичкарисидаги районлари (Ғарбий Пампа) қуруқ субтропик иқлими билан характерланади. Атлантика океанидан бу ерга нам ҳаво кам етиб келади ва ёзги ёғинлар (йилига 500 мм дан ошмайди) асосан конвектив йўл билан ҳосил бўлади.
Температура йил давомида кескин ўзгариб, ойлик ўртача температура +10°С бўлгани ҳолда, кўпинча 0°С дан пастга тушади.
Тинч океан соҳиллари 30° ж. к. дан 37° ж. к. гача субтропик иқлимга эга бўлиб, ёзи қуруқдир. Тинч океан максимумининг шарқий чекка қисми таъсирида бу ерда ёз деярли ёмғирсиз ва иссиқ эмас (айниқса, соҳилнинг ўзйда). Қиш юмшоқ ва серёмғир. Температуранинг мавсумий ўзгаришлари унча катта эмас.
Жанубий Американинг энг тор қисми 40° ж. к. дан жанубда мўътадил минтақада жойлашган. Патагонияда ўрта кенгликлар континентал ҳавосининг шаклланиш маркази бор. Бу кенгликларга ёғинларни ғарбий шамоллар келтиради. Ғарбий шамолларнинг Патагонияга кирпб келишига Анд тоғлари тўсқинлик қилади, шу сабабли ёғинлар миқдори 250-300 мм дан ошмайди. Қишда, жанубдан совуқ ҳаво кириб келиши сабабли, кучли совуқ бўлиб туради. Совуқ жуда камдан-кам ҳолдагина -30, -35°С га тушади, бироқ ойлик ўртача температуралар 0°С дан юқоридир.
Материкнинг чекка жануби-ғарби ва қиртоқ бўйи ороллари иқлими мўътадил иссиқ, океан иқлимидир. Бу бутун область интенсив циклонлар ҳаракати ва ўрта кенгликларнинг океан ҳавоси таъсиридадир. Анд тоғларининг ғарбий ён бағғрларида қишда айниқса кўп ёғин ёғади. Ёзда ёмғир кам ёғади, бироқ булутли об-ҳаво устун туради. Йиллик ёғин миқдори ҳамма жойда 2000 мм дан ошади. Ёзги ва қишки температуралардаги фарқ унча катта эмас.
ИЧКИ СУВЛАРИ
Жанубий Америка майдонига кўра фақат Антарктида билан Австралиядан катта бўлишига қарамай, оқимнинг умумий ҳажми жиҳатидан (7500 км3) Евросиёдан бошқа барча материклардан олдинда туради, оқим қаватининг ўртача қалинлигига кўра эса (417 мм) Ер юзида биринчи ўринни эгаллайди.
Жанубий Америкадаги зич, яхши ривожланган дарё тармоқларининг шаклланишига материкнинг иқлим шароити, ривожланиш тарихи ва материк рельефи қулай имкон берган. Жанубий Американинг катта қисми мезозойдан бошлаб қуруқликдан иборат бўлган. Бу эса, материкнинг анча қисмида сув тармоқларининг қадимий эканлигини белгилаган. Жанубий Америка рельефи баландликлар фарқининг катталиги ва жуда кенг пасттекисликларнинг баланд тоғ тизмалари билан ёнма-ён жойлашганлиги билан характерланади. Бу ҳол катта ва мураккаб дарё системаларининг шаклланиши учун қулай шароит яратади.
Жанубий Америка дарёларининг асосий тўйиниш манбаи-ёмғир сувларидир. Музлик сувлари Анд тоғларининг жанубидагина аҳамиятга эга. Қор сувининг салмоғи жуда кам.
Жанубий Америкада қурғоқчил территориялар кам эканлигидан, чеккасидан дарёлар оқиб ўтмайдиган областлар ер юзасииинг кичик бир қисминигина эгаллайди. Булар: Гран-Чаконинг жанубий районлари, Анд тоғларининг ички ясси тоғликлари, Атакама ботиғи ва Тинч океан соҳилларининг марказий қисмларидир.
Жанубий Америка катта қисмининг гидрологик режими, Африкадаги каби, ёмғирларнинг кўплиги ва уларнинг мавсумий ёғишига боғлиқ. Фақат экватор ёни районлари ва чекка жануби-ғарбдагина ёғинларнинг бир текис тақсимланганлиги сабабли дарёлар режими ҳам бир текисдир.
Жанубий Американинг энг катта дарёси Амазонка. Бу дарё ҳавзасининг катта қисми экватордан жанубда жойлашган. Дарё ҳавзасининг майдони 7 млн. км2 дан ортиқ, бош ирмоғидан ҳисобланган узунлиги 6480 км. Амазонка дарёсининг сув сарфи дунёдаги энг катта дарёлар сув сарфйдан бир неча баравар катта. У ўрта ҳисобда 120 минг м сек га тенг. Амазонканинг йиллик ўртача оқими (3800 км3) бутун Жанубий Америка дарёлари оқимининг кўп қисмини ва ер шаридаги ҳамма дарёлар оқимининг 15% ини ташкил этади.
Амазонканинг бош ирмоғи Мараньон дарёси бўлиб, нисбатан яқинда ўрганилган бу дарё Анд тоғларида 4840 м баланддан бошланади. Фақат текисликдаги биринчи йирик ирмоғи-Укаяли келиб қуйилгандан кейингина дарё Амазонка номини олади.
Амазонканинг кўпдан-кўп ирмоқлари Анд тоғлари билан Бразилия ва Гвиана тоғликлари ён бағридан оқиб тушади. Улардан кўпчилигининг узунлиги 1000 км дан ортади. Амазонканинг кўп йирик ирмкоҳлари жанубий ярим шар дарёларидир. Унинг энг катта сўл ирмоғи Риу-Негру (2300 км), энг катта ўнг ирмоғи ва умуман Амазонканинт эиг йирик ирмоғи Мадейра (3230 км) дир.
Мараньон ва Укаяли ирмоқлари келиб қўшилгач, Амазонка ўзанининг кенглиги 1-2 км бўлиб, у қуйи қисмига томон тез кенгая боради. Ўзанининг кенглиги Манаус яқинидаёқ 5 км ra, қуйи қисмида 20 км га етади, қуйилиш жойида эса Амазонка бош ўзани-нинг кенглиги кўпдан-кўп ороллар билан бирга 80 км га тенг. Амазонка дарёси сатҳи пасттекисликнинг ғарбий қисмида деярли қирроқ юзасига тўғри келади ва у деярли шаклланган водий ҳосил қилмайди. Шарққа томон дарё анча чуқур водийдан оқади, сувайирғич майдонлар билан сув сатҳи орасида кескин баландлик фарқи вужудга келади.
А тлантика океанидан 350 км нарида Амазонка дельтаси бошланади. Дельта қадимий бўлишига қарамай, туб-қирғоқлардан ташқарига-океанга кириб борган эмас. Гарчи дарё океанга жуда кўп миқдорда (йилига ўрта ҳисобда 1 млрд. тонна) қаттиқ жинс оқизиқларини келтирса-да, сув қалқишлари, тўлқинлар, шунингдек, соҳилнинг чўкиши дельтанинг ўсишига имкон бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |