Т. В. Власова материклар табиий географияси


Бразилия тоғлиги шарқий чеккасининг жануби ва шимолида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши



Download 6,85 Mb.
bet36/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Бразилия тоғлиги шарқий чеккасининг жануби ва шимолида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши.

Уларнинг гидроресурсларидан саноат ва қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланилади-Тоғликнинг бу қисмида Бразилиядаги энг йирик гидростанциялар ва сув омборлари қурилган.


Бразилия тоғлигида саванналар билан тропик сийрак ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади. Тоғликнинг ҳамма қисмида туб жинсларни қоплаб ётган қалин ва қадимги нураш пўсти тупроқлар учун она жинс бўлиб хизмат қилади. Нураш пўсти устида тоғликнинг ички қисмида қизил ва қизил-жигар ранг тупроқлар, Атлантика соҳилининг доим сернам бўладиган районларида қизил латерит тупроқлар таркиб топади. Саванналарнинг икки типи кампослимпос ва кампос Съеррадос энг кенг тарқалган. Кампос саванналарнинг Бразилияда қабул қилинган умумий номи. Кампослимпос учун дарахт ўсимликларининг бутунлай бўлмаслиги хосдир. Теварак-атроф ёппасига ўт билан қопланган ва бу жиҳатдан мўътадил минтақа даштларига ҳам ўхшаб кетади. Утлар орасида чалов, бородач, бетага, соябонсимонлар, лабранглилар ва дуккаклиларнинг ҳар хил турлари ўсади. Бу ўсимликларнинг ҳаммаси ҳам қуруқ даврда қовжираб, қўнғкр тусга киради, фақат майда кактуслар ва агаваларгина йил бўйи ўз қиёфасини сақлаб қолади. Кампослимпос ташқи кўриниши жиҳатидан даштга ўхшаса ҳам ундан ўтлар турларининг жуда кўплиги билан фарқ қилади. Ер юзасининг 2-3 м2 майдонида ўсимликларнинг 200-250 турини санаб чиқиш мумкин.
Кампос Съерра-досда ўтлар билан бирга дарахт ва буталар ҳам ўсади. Бўйи 3-5 метрдан ошмайдиган дарахтлар шох-шаббаси одатда соябонга ўхшаш кўринишга эга. Дарахтлар соясида ўсган ўтларнинг бўйи 1-2 м ra етади ва шунчалик қалин бўладики, намгарчилик даврда бундай саванналарда юриш деярли мумкин бўлмай қолади. Саванналарда ёнғин тез-тез чиқиб туради ва баъзан жуда катта майдонга тарқалади.
Саванналар билан қопланган бутун территорияни дарё водийлари ҳамда жарлар бўйлаб чўзилган тўқ яшил рангдаги ўрмонлар турли томонларга кесиб ўтган. Бундай ўрмонлар сернам типик тропик ўрмонлардан ўсимлик турлари жиҳатидан камбағалроқ бўлса ҳам, лекин ҳар ҳолда ҳақиқий тропик ўрмонларга ўхшайди. Бу ўрмонларда циркония, пальмаларнинг баъзи турлари ўсади. Дарахт таналарини чирмовиқ (лиана)лар шу даражада чирмаб кетганки, ҳатто дарахтни кесиб қўйсангиз ҳам уни лианалар турли томонга арқон каби тортиб турганлигидан ағдарилмайди.
Тоғликнинг жуда қурғоқчил бўлган шимоли-шарқий қисмида типик саванна аста-секин ўзига хос тропик ўрмонкаатинга билан алмашинади. Каатингадаги ўсимликлар қурғоқчиликка са-ванна ўсимликларига қараганда ҳам кўпроқ мослашган. Тупроқ қопламида эса жигар ранг-қизил ва ҳатто жигар ранг-қўнғир тупрсқлар пайдо бўлади. Қаатингадаги ўсимликлар дарахт ва буталардан иборат бўлиб, ўтлар, айниқса ғаллагуллилар билан мураккабгуллилар, деярли бутунлай ўсмайди. Кўпчилик дарахтларнинг танаси семиз бўлиб, ёғочи юмшоқ ва ғовак бўлади, унда кўп миқдорда нам тўпланади. Бошқа дарахтлар танаси ингичка, шох-шаббаси жуда тарқоқ бўлади. Жуда кўп дарахт ва буталарнинг тикани бор. Бунинг атижасида, дарахтлар бир-биридан анча узоқ турса ҳам, бундай ўрмонларда юриш қийин. Каатинганинг энг типик ўсимликларидан жуда турли хил қиёфадаги кўпдан-кўп кактуслар, опунциялар, ихрожлар диққатга сазовордир, Ихрожчилар ичида каучуклилари ҳам бор. Бир неча хил пальма, шу жумладаь, елимли карнауба пальмаси ҳам учрайди.
Емғирлар бошланиши билан каатинга манзараси жуда тез ўзгаради. Бориб кўрганлар каатингани шундай тасвирлашади: кечқурун қуёш нурида қовжираган дарахтларда на барг ва на гул бўлган ўрмонда ухлаган эдик, тунда ёмғир ёғибди. Эрта билан туриб қарасак, манзара тамомила бошқача: бир йеча соат давомида ўрмон уйғонади, кўп ўсимликлар барг ёзади, уларда ранг-баранг гуллари очилади.
Тоғликнинг шарқий чеккаси бўйлаб, Сьерралар ёнбағирларида ва қирғоқ бўйидаги сертепа текисликда сернам тропик ўрмонлар ўсади. Океан қирғоғида кенг мангра ўрмонлари бошланади, улардан кейин Амазония ўрмонларига жуда ўхшаган ўрмонларга ўтилади. Бу ўрмонларда цекропиялар, пальмалар, дарахтсимон қирққулоқлар, лианалар, шу жумладан ўзига хос лианабамбук, турли хил эпифитлар тарқалган. Тоғларнинг океанга қараган ёнбағирларида баландликқа кўтарилган сари ўрмондаги дарахтлар турларининг ҳамда ўрмон манзарасининг ўзгариши қўзга яққол ташланади. 1800-2000 м балаудликда пальмалар ва дарахтсимон қирққулоқлар аста-секин йўқолади, бир хил лианалар ўрнини бошқалари олади, дарахтлар сийраклашади, лекин ўтларнинг турлари кўпаяди, баргини тўкувчи ўсимликлар кўпроқ учрайди, чунки у баландликда қишки температуралар анча паст бўлади. 2100-2200 м баландликда, дарахт ўсимликларнинг юқориги чегарасида доимий яшил ўсимликлар бутунлай йўқолади. Ундан юқорида баланд тоғ ўтлоқлари келади, яна баландда тундрага ўхшаган ландшафт бўлиб, унда кенг торф ботқоқликлари бор. Сфагн йўсин (мох)лари, турли хил лишайниклар, росянкалар ботқоқликларга хос ўсимликлардир. Бразилия тоғлигининг энг баланд жойларида қишда сершамол об-ҳаво ҳукмрон бўлади, қор ёғади ва кечалари температура -5 -7°С гача пасайиши мумкин.
Чекка жануби-шарқда субтропик минтақа чегарасида, Атлантика океани соҳилида қизилтупроқлар устида Бразилия араукарияси (Araucaria brasiliensis) ўрмонлари ўсади. Бу ўрмонлардаги дарахт тагида парагвай чойи тарқалган. Араукариянинг қимматбаҳо ёғочи учун бу ўрмонлар жадал кесиб олинмоқда.
Ўрмонларда ҳатто аҳоли пунктлари яқинида ҳам маймунлар яшайди, улар боғлар ва экинларга катта зарар келтиради, саванналарда зерҳлилар, чумолихўрлар, нанду туяқуш яшайди. Йиртқичлардан пума ва ягуарлар бор. Ҳамма жойда қушлар, айниқса тўтилар билан колибри қушлари кўп, илонлар ва бошқа судралиб юрувчилар жуда кенг тарқалган.
Ўрмон ва саванналарда чумолилар кўп. Баъзи бир хил чумолилар кишиларнинг уйлари яқинида ин қуриб, катта зарар етказади. Термитларнинг уялари саванна ландшафтининг таркибий қисмидир.
Бразилия тоғлигида аҳоли нотекис жойлашган ва территорияси бир текисда ўзлаштирилмаган. Шу сабабли табиий ландшафтлар ўлканинг турли қисмида турли даражада ўзгартирилган. Атлантика океани бўйида жойлашган ерларда аҳоли энг кўп ўрнашган. Бу ерда энг йирик шаҳарлар жойлашган ва фойдали қазилмалар қазиб чиқарилади. Ҳайдаладиган энг катта ерлар Парана дарёси ҳавзасида тўпланган, бу ерларда тамаки, банан, узум етиштирилади. Дарёлар водийларидаги суғориладиган ерларда шолипоялар жойлашган.
Сернам шимолда шакарқамиш ва ёғ олинадиган пальма, қуруқроқ ерларда кофе дарахти ўстирилади. Шимоли-шарқдаги суғориладиган ерларда пахта етиштириладп.
Атлантика бўйидаги ерларнинг табиий ўсимликлари кўплаб қирқиб юборилган, айниқса сернам тропик ўрмонлар энг кўп зарар кўрган. Ўлканинг ички қисмларида жуда катта майдонлар саванналардан ва иккиламчи бутазорлардан иборат бўлиб, улардан яйлов сифатида фойдаланилади.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish