МАВЗУ-3. ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЎСИМЛИКЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Саволлар:
1. Европа ботаника боғларида интродукцион ишлар ривожланиши этаплари;
2. Шимолий Америка ботаника боғларида интродукцион ишлар ривожланиши этаплари;
3. МДҲ мамлакатлари ботаника боғларида интродукцион ишлар ривожланиши этаплари;
Ўсимликларни интродукция қилиш дастлаб стихияли тарзда амалга оширилган. Шу сабабли инсоннинг эътиборини биринчи навбатда турмуш учун энг зарур ўсимликлар тортган. Дарахт ўсимликлари орасида дастлаб мевали дарахтлар дастлаб интродукция қилина бошлаган. Александр Македонскийнинг ҳарбий юришлари даврида Ўртаер денгизи мамлакатларига шафтоли, ўрик келтирилган. Юстиниан императорлик қилган даврда тут, кейинроқ цитрус мевалар пайдо бўлган. Худди шу ўсимликлар бизнинг юртимизга ҳам тахминан шу даврларда келтирилган.
Жуда қадимда иқлимлаштирилган айрим турларни натураллашиш натижасида маҳаллий флорага қўшилиб кетиши сабабли уларнинг ватанини аниқлаш анча қийинчилик туғдиради. Зайтун, грек ёнғоғи, пирамидал сарви ва бошқалар бунга мисол бўлади. Фанда грек ёнғоғи (Juglans regia) номи билан киритилган ўсимликнинг ватани Эрон дейилади. Аслида, бизнинг фикримизча унинг ватани Ўрта Осиё. Биргина Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган Арслонбоб ўрмон хўжалигида 20 минг гактардан ортиқ табиий ёнғоқзорлар мавжуд. Табиий ёнғоқзорлар Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳам тоғли ҳудудларида кўплаб учрайди. Унинг грек ёнғоғи деб аталиши Македонский юртимизга бостириб келганида уни уруғини ўзи билан олиб кетган (ҳарбий юришларда у ўзи билан ботаникларни, хусусан Теофрастни олиб юрганлиги маълум) ва греклар томонидан тарқатилган бўлиш керак. Ёнғоқнинг келиб чиқиш маркази Ўрта Осиё бўлмаганда, у бу каби кенг тарқалмаган бўларди.
Шимолий Америкадан Европага ўсимликларни тизимли интродукция қилиш XVIII асрдан бошланган. Француз ботаниги ва инродукторлари Робен, ота ва ўғил Мишолар томонидан Дюгамелем де Монсода биринчи арборетум яратилган.
1. Европа ботаника боғларида интродукцион ишлар ривожланиши этаплари.
Европага ўсимликларни иқлимлаштиришни Г. Краус қуйидаги 6 этапга ажратади:
1. Европа даври (Европа флораси иқлимлаштирилган давр) 1560 йилгача давом этган;
2. Яқин шарқ даври - 1560 – 1620 йиллар;
3. Канада-виргиния (кўп йиллик ўтлар) даври - 1620 – 1686 йиллар;
4. Кап даври - 1687 – 1772 йиллар;
5. Шимолий Америка (дарахт ва буталар) даври - 1687 – 1772 йиллар;
6.Австралия даври - 1772 – 1820 йиллар.
Бу даврларни муаллиф ботаника боғларидаги ўсимликлар каталоги ва уруғлар каталогларини анализ қилиш орқали тузиб чиққан. Шу сабабли уни аниқлик даражаси анча юқори. Шундай бўлишига қарамасдан, юборилган уруғлар ҳамиша кўрсатилган муддатларда етиб келмаслигини назарда тутилса, унда айрим хатоликлар бўлиши мумкинлиги аён бўлади.
Краус жадвалини такомиллаштириб Стирн (Stearn, 1965) унга яна 3 та даврни қўшади. Булар:
1. Япония ва Шимолий америкадан келтирилган оранжерияда ва очиқ жойда ўсадиган тропик ўсимликлари даври -1820 – 1900 йиллар;
2. Ғарбий Хитой даври - 1900 – 1930 йиллар;
3. Дурагайлар даври – 1930 йилдан ҳозиргача.
Стирн таклиф қилган даврлар чегаралари ҳам нисбий. Унда XVIII асрнинг иккинчи ярмида бошланган Марказий ва Жанубий Америкадан ўсимликларни интродукция қилиш ўрин олмаган.
2. Шимолий Америка ботаника боғларида интродукцион ишлар ривожланиши этаплари.
1. Стихияли интродукциянинг дастлабки даври (Шимолий Америка континенти босқинчилик даври) – XVIII аср охирларигача;
2. Кўҳна ва Янги Дунё ўртасида ўсимликлар айрибошлаш кучайган давр - XVIII аср охиридан XIX аср ўртасигача;
3. Интродукция ишлари марказлашган ва йирик ботаника боғлари пайдо бўлган давр - XIX ўртасидан XX аср ўртасигача;
4. Интродукция ишларини марказлаштириш даври тугаши ва интродукция таянч пунктларининг кенгайиш даври – XX аср ўртасидан ҳозиргача.
Do'stlaringiz bilan baham: |