T. Q. Ortiqov, O. M. Nazarov Analitik laborant va fizik-kimyoviy tekshirish usullari



Download 219,73 Kb.
bet11/41
Sana28.02.2022
Hajmi219,73 Kb.
#473638
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
Ишланма 2016й

Қиздириш ва совутиш жараёнлари. Агрокимёвий анализларда кўпинча эритмаларни, чўкмаларни қиздириш ёки хона ҳароратигача совутиш зарурияти туғилади.
Қиздириш. Газ бор лабораторияларда қиздириш ва парлатиш учун газ горелкасидан фойдаланилади. Кўпинча бу мақсадда электрда қиздиргич асбоблар ишлатилади. Буларга, плитка, сув ҳаммоми, муфел печи, қуритиш шкаф ива ҳ.к. лар киради. Кимёвий идишлардаги эритмалар анализ характерига қараб бевосита оловда ёки асбест труба орқали, сув ҳаммомида, муфел печида қиздирилиши мумкин.
ЭСДА ТУТИНГ! Эритма ва чўкмаларни горелка алангасида қиздиришни фақат махсус қиздиришга чидамли колба, стакан ёки пробиркаларда, ёки чини тигел ёки косачаларда олиб бориш керак. Оддий юпқа деворли идишларни бевосита газ горелкасининг алангасида қиздириш мумкин эмас, чунки у ёрилиши ёки синиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолларда плитка қуйилиб, унинг устига асбест сеткаси ўрнатилади ва унинг устига идиш жойлаштирилади. Ўлчов идишларини қиздириш умуман мумкин эмас. Кўпинча эритмаларни қиздириш учун сувли, мойли, қумли ёки ҳаволи ҳаммомлар ишлатилади. Сув хаммоми агар қиздириш ҳарорати 100 0С дан юқори бўлмаса ишлатилади. Қум ҳаммоми аста-секинлик билан қиздириб юқори ҳароратга олиб чиқиш керак бўлса ишлатилади.
Агар қаттиқ модда 400 0С дан юқори ҳароратда қиздирилса, бу чўғ қилиб қиздириш дейилади.
Ҳаво ҳаммомида қиздириш қиздирилган ҳаво ёрдамида олиб борилади.
Мойли ҳаммом ҳам сув ҳаммомидек тузилган. Лекин бунда ҳаммом сув билан эмас, минерал мойлар билан тўлдирилади. Мойнинг турига қараб қиздириш температураси 180 дан 270 0С гача рухсат этилади.
Газ билан қиздириладиган асбоблар. Бунинг учун Бунзен, Теклю ёки бошқа газ горелкалари ишлатилади. Горелкалар таглик, металл трубка ва унинг пастки қисмида резина шланг уланадиган кўндаланг пайчадан иборат. Резина шланг газ манбага уланади. Газ горелкасида газнинг миқдорини кўпайтирадиган винт ва ҳавонинг келиб туришини тартибга соладиган дисклар бўлади. Газ горелкасини ишлатишдан олдин ҳавони ёпиб газни ёқиш керак ва ҳавонинг миқдорини тўғирлаш лозим. Агар газ горелкаси буруқсиб тутаб ёнса, бу ҳаво миқдори жойига қўйилмаганлигини билдиради. Бунда аланганинг ранги сариқ ёки кизил бўлади. Буни тўғирлаш учун ҳавонинг келишини алангани тиниқ ҳаво ранг бўлгунча ўзгартириш керак. Газ горелкасининг алангасида қийинчиликсиз иккита иккита конусни кўришимиз мумкин.
1. Рангсиз (юқори).
2. Ҳаво рангли (ички).
Рангсиз аланганинг ҳарорати 1560 0С, ҳаво рангли аланганики эса 520 0С дан юқори эмас. Рангсиз аланга – оксидловчи, шуъланадиган. Рангли аланга-қайтарувчи (кислородни ўзига олади).
Суюқ ёқилғига ишлайдиган асбобларга спирт горелкаси (спиртовка) киради. Спиртовка депатурлашган спирт билан спирт билан тўлдирилган шиша балончалан ва момиқ ёки ипдан эшилган пилликдан иборат. Пиллик балончага ҳаракатчан металл ушлагич билан маҳкамланади.
Бундан ташқари қиздириш учун электр асбоблари (қуритиш шкафи, электр плиткаси, муфел печи, термостат, сув ҳаммоми ва ҳакозолар) ишлатилиши мумкин.
Қиздириш пайтида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
- аралаштирлмаган эритмаларни қиздириш мумкин эмас.
- кимёвий стаканларда эритмаларни қиздирганда унинг ичида шиша таёкча булиши шарт, чунки у билан эритма вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Бу эритманинг текис қизиши учун керак.
-Осон ёнадиган суюқликларни фақат сув хаммомида қиздириш керак.
-Газ горелкаси билан ишлаганда уни вақти-вақти билан текшириб, тозалаб туриш керак.
-Сув ҳаммомида ҳамма вақт унинг 2/3 қисимгача сув бўлиш шарт.
-Бирор бир жойни куйдирмаслик учун қиздирилган идишларни қўл билан ушламаслик керак. Бунинг учун сочиқ ёки тутқичлардан фойдаланиш керак.
-Суюқлик пробиркада қиздирилиш керак бўлса бахтсиз ҳодисалардан холи булиш учун пробиркани ўзингиз ёки бошқ кишилар томонга ушламай, қарама-қарши томонга қия қилиб ушлаб туриш керак.



Download 219,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish