Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Кат тақўрғон
77


САҲАРЛАРДА
Тонг елидай саҳарларда 
Узоқларга жўнар бўлдим:
Ж анг қизиган маҳалларда 
Олов каби ёнар бўлдим.
Тонг елидай саҳарларда 
Ёв устига юрар бўлдим.
Ю ртим учун зўр жангларда 
Золимларни қирар бўлдим.
Хуш қол, санам! Ж оним, хуш қол! 
Омон бўлсам, қайтарман ҳам. 
Тонг чоғида булбул мисол 
Дил розини айтарман ҳам.
Тонг елидай саҳарларда 
Сунбул сочинг силарман соз,
Бир йил учун мунча зарда,
Зафар олиб келарман боз...
Тонг елидай саҳарларда 
Деразангни қоқарман, ёр.
Ухлар бўлсанг — тутма парда, 
Тўйиб-тўйиб боқарман, ёр!
78


ПИЛЛА
Қиз қўшиғи
Яшил япроқ, хуш япроқ, 
Зар япроқ, кумуш япроқ, 
Қуртларимга оборай — 
Этагимга туш, япроқ!
Боғимга ниҳол экдим,
Тут экдиму, тол экдим, 
Пиллам хўб ипак берди, 
Ёрга соябон тикдим.
Рўмолим ш ойи катак,
Барг кесай этак-этак. 
Душман бўғзини қийсин 
Қ ^злар йигирган ипак.
Ипагим қизил, гтушти, 
Ю рагимга ўт тушди. 
Севганим кўкда учиб, 
Ф аш ист билан уришди.
Қиэларжон, қўркди деманг, 
Парашютдан ғам еманг. 
Севганим тушган бўлса, 
Ёвни қилар ҳангу манг.
79


МАРД Й И ГИ Т , Ё Р И Н Г БЎЛАЙ
К,из қўшиғи
Мард йигит, ёринг бўлай, 
Ҳам вафодоринг бўлай.
Сен ёвга қарш и отлан,
М ен жиловдоринг бўлай.
Мард йигит, ёринг бўлай, 
Ҳам вафодоринг бўлай.
Сен ёвга қарш и отлан,
М ен мададкоринг бўлай,
Мард йигит, ёринг бўлай, 
Х,ам вафодоринг бўлай.
Ў қ тегиб яралансанг,
М ен ш иф окоринг бўлай.
Мард йигит, ёринг бўлай, 
Ҳам вафодоринг бўлай.
Ёвни енгмайин келма,
М ен интизоринг бўлай.
М ард йигит, ёринг бўлай, 
Ҳам вафодоринг бўлай.
Сен қўлсиз қолсанг агар,
М ен куч, мадоринг бўлай.
Йигитсан, жангда жонсан, 
Тантисан, паҳпавонсан, 
Ватанга ботир ўғлон,
Ёвга ўчсан — ёмонсан.
Ж ангда жавлон уриб кел, 
Ёвларни ўлдириб кел.
Соғ бўл, мард бўл ҳар қайда, 
Қасос олу қириб кел.
80


С ЕН ОНА...
Алишерга алла айтиб ухлатган 
Сен — она.
Оғушида Бобур камолга етган 
Сен — она.
Торобийни оғир жангга жўнатган 
Сен - она.
Оламни нурида мунаввар этган 
Сен — она.
Йиғласа, дунёни расо титратган 
Сен — она.
Кулгиси саодат парвариш этган 
Сен — она.
Доҳийлар беш игин бедор тебратган 
Сен — она.
Меҳри баҳорида элни яш натган 
Сен - она.
Ягона ўғлингни жўнатдинг жангга, 
Бўл бардам, она!
Онадай ош и қ йўқ она Ватанга, 
Муҳгарам она...
81


ҚОРА КЎЗЛИ
Қора кўзли ва гул дийдор, 
Баҳор чоғи мени ёд эт! 
Хиёбонда кезар бўлсанг, 
Наҳор чоғи мени ёд эт!
Қора кўзли, сўлим дилдор, 
Сенга айтай сирим ош кор, 
Агар кечса кечанг бедор, 
Саҳар чоғи мени ёд эт!
Қора кўзли, вафоли ёр, 
Ажаб хилват, чаманзор бор, 
Кўзинг тушса — этар хумор, 
Хумор чоғи мени ёд эт!
Қора кўзли ва гул дийдор, 
Бўлай жангда шижоаткор, 
Агар ўлсам, сўрай такрор, 
Баҳор чоғи мени ёд эт!
82



Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish