3 - М иртем ир
65
Бир лаҳза тўхтаб қиз созлайди таранг,
Кўзлардан қочади оғир уйқулар.
С а н м т чўққисига кўтарил, қўзим,
Тарат шўх қўшиқлар, тарат шўх баёт.
Ж ўр бўлур ғазалим, юрагим, сўэим,
Ж ўр бўлур шодумон ва рангин ҳаёт. '
Шоҳимардон
қоя
Толзор куз рангида ва салқин.
Дарахтларда япроқлар олтин.
Тоғдан эсар ел оқин-оқин,
Тағин бўлур тин.
Толзор куз рангида, бутоқлар -
Бари киймиш ёқут сарупо.
Кўзни алдар хил-хил бўёқлар,
Оҳ, на дилрабо!
Толзор қолди, тоғларга ошдим,
Тоғ устида қор бор бел бўйи,
Арчазорга кириб адашдим,
Гўё йил бўйи.
Атай излаб келдим, о қ қоя,
Сен нақадар мағрур ва кибор.
Имлагандай бўлгандинг боя,
Кўнглингда не бор?
Кетар чоқда бир кўрай девдим,
Сенинг мағрур ҳуснингни аён.
Тошлоқлардан йўл солиб келдим,
С иринг эт баён.
Тилга кирди қоя, тингладим:
«Мен азалдан яралдим мағрур.
Кел, тепамга ош одим-одим,
Ж аҳон кўринур.
Ўмровимда қор хазинаси,
М ана, ён-беримда ирмоқяар.
67
М ана музлар, садаф сийнаси,
М ана булоқлар.
Арчалар мўл тош кўкрагимда,
М ана бу ён яш ил яйлоқлар.
Д аф ина кўп кенг юрагимда,
Қатларим caiyiap.
Кучинг бўлса ю ракка қўл сол.
Қудратингга қойил бўлайин.
Аямайин, майли барин ол,
Ҳеч аямайин».
«Қоя! — дедим, — ҳой мағрур қоя!
Ю рагингга албат қўл солғум!
Х азинанг-ку мўл, бениҳоя,
Барини олғум!»
БАРАКА ТОМЧИЛАРИ
О қ туман оқади ю ксак тоғ бошидан,
Ш амол қувламокда водий устига.
Ҳайратда боқаман ясси о қ тошидан,
Бир зумда кўк кирар мармар тусига.
Бир зумда очилур о қ елкан саноқсиз,
Бош имнинг устида бари сузишур.
Ш у қадар кенг кўкда тинимсиз, қўноқсиз,
Чақнаш ур, яшнашур, сукут бузишур.
О қ ти н и қ томчилар худди дур донаси,
Тўкилур, сочилур дала бетига.
Ю ксак тог бўлмайин фақат бош панаси,
Аста йўл солишар саҳро кетига.
Қатралар тушади... Д ақиқа ўтмайин,
Ю виниб, ярқираб қолур арчазор.
О қ булут бўз саҳро устига етмайин,
Қуш ларнинг қўшиғи келур лутфикор.
Ҳавога тўймайсан, ҳаволар муаттар,
Кўзларинг тушади тўлин ойига.
Қдрайсан: на шамол, на ёғин, на хатар;
О қ туман қайтади тағин жойига.
Гўёки шўх шамол боғларнинг юзидан —
Гардини олгали булутни қувмиш.
Булут ҳам чиқмайин ш амолнинг сўзидан
Тўқайзор, экинзор юзини ювмиш.
Барака ёғади бу олтин тупроққа,
Бир зумда мусаффо, кўм-кўк айлана.
69
Ж он кирмиш япроққа, ҳаттоки тош -тоққа,
Ёмғиржон, ёғ дейсан, ёғ ёмғир яна.
Қорли тоғ о қ мармар силсила сингари
Дилни беихтиёр ҳуснига боғлар.
Кўзларга кўринмас на сулув, на пари,
Тушимга киради ҳар кун у тоғлар...
Do'stlaringiz bilan baham: |