Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

СОЧ ОҚЛИГИ - КЎНГИЛ 
оқдиги
Сезардинг-ку ахир васлинг кўйида 
Ю рар йўлларингда пойлардим сени,
Ё хиёбон, ё кўл, ё сой бўйида...
Ёлғиз, ёлғиз, ёлғиз сайлардим сени!
Гоҳ ваъда берардинг: «Келурман бирров». 
Ўша мажнунона, ғариб ҳар оқшом,
Не соч, ич-ичимга тушарди қиров...
Оқиб кетди сувлар, ўтди кўп айём,
Сочим ҳам соқолим оқарди секин.
И нсоф кдл: «Сабабчи ўзим» дегил-да.
Бир гал дил очолмай ўтдим мен лекин, 
Ўртанган дил учун бир гал эгил-да.
Соч оқлиги — эмиш — кўнгил оқлиги... 
Ж умбоқ каби тағин сўрашинг нечун?
Эй, олтин ёшлигим бебошвоқлиги,
Эй, сен ғойиб кун!
130


ПАРДАЛИК
С ени излаб келдим... Соғинганман-да. 
Эсингдами баҳор, беғубор кундуз, 
Ўйламаган жойда бўлдик юзма-юз, 
(М ен-ку, одамзодга ош иқ, жўн банда...) 
Шу қадим шаҳрингда қинғир кўчадан 
Келардинг бепарво, ю зинг пардалик... 
Ш аҳринг — саломимга бергандай алик, 
Қўшикдар янграрди... Ш унда дафъатан 
Кдцимдан тегажоқ, шайдойи шамол 
Пардангни кўтариб, қочди йироққа. 
Қамашди кўзларим... Ўхшаб чақмоққа 
Бир ярқираб ўтди тўлин ой жамол.
Бир нафас кўзингга тушди кўзгинам, 
Ҳайҳот, у кўзларда ҳайрат, қора чўғ,
Йўқ, у кўзлар чўғи ногаҳоний ўқ...
Бир зум туриб қолдим беҳушдай мен ҳам. 
Сендақасин сира кўрмаган эдим 
Н а қадим Самарқанд, на Туркистонда,
Н а бедор ўқиган юзлаб достонда. 
Кўзларим сўрарди ҳайрон: кимсан, ким? 
Сен тўхтовсиз ўтдинг гўёки шўх сой, 
Сенга шайдо эди йўлдошларинг ҳам, 
Сени ўз қўйнига олди ўша дам 
Top кўча гўёки тоғда қапчиғой.
Бир нафас кузатдим изингдан лол, жим, 
Ўз-ўзимга дердим: наҳот бу оҳу 
Ҳали ҳам тузокда? Чидарликми бу? 
Айтингиз, бу ким?
Н а билакузуклар, гавҳар балдоқлар,
Н а атлас кўйлакнинг қичиқ бурмаси, 
Юлдуз кўзларингнинг туғма сурмаси,
Н а тақинчоқлар,
131


На хипча белдаги бу бахмал нимчанг,
Н а шоҳи рўмол -
Пари чиройингга бўла олур хол,
Пари чиройингга қўндиролмас чанг... 
Йўқ, бу безаксиз ҳам тенгсизсан, тенгсиэ. 
Ҳа, сен безаксиз ҳам ш ундоқ сулувсан, 
Сен баҳорги тушсан, булокда сувсан, 
Бундақа чиройга арзир чўксанг тиз...
Сен ўзинг одамзод кўрки — безаги,
Фақат, нетай, ҳануз кўркинг пардалик, 
Салом берар бўлсам олмасдинг алик,
Эй, олтин водийнинг ж аннат чечаги! 
Ҳатто қуёшга ҳам севги солгудай 
Ж амолинг, эсизки, булутда ҳануз, 
Хаёлинг, эсизки, булутда ҳануз —
Юз ш оир хаёлин бандга олгудай...
М ен ҳануз кўйингда саргардон овчи.
Сен асов жайрондай гойиб бўлдингу, 
Ҳамон сўроқлайман: қайдасан, сулув! 
Ўйлама: бу одам юборгай совчи,
Йўқ, ҳаётдан ҳақинг ол, демоқчийдим. 
Ёрқин шу йилларнинг сўлим боғида, 
Ёрқин эрта куннинг тонги чоғида 
Сен ҳам эрка бир соз чал, демоқчийдим. 
Сени излаб келдим... Соғинганман-да!
132


УСТОЗГА АТАГАНИМ
Ойбекка
Ш еър - ҳикмат дарёси, сеҳр дарёси,
Ж умбокдай битталаб ечолсам дейман.
Ил му и ш қ дарёси, меҳр дарёси,
Қ ониб-қониб мен ҳам ичолсам дейман.
Қўйнинг бир хазина - бебаҳо дурдан, 
Тозалиганг ўтар тоза биллурдан,
Яралибсан гўё бир дарё нурдан,
Нурингни нур бўлиб қучолсам дейман.
Ҳайратда қарайман, дил тошиб-тўлиб,
Сендан сув ичганлар қолмайди сўлиб,
М ен ҳам шу дарёда бир тўлқин бўлиб, 
Чўллардан сел каби кечолсам дейман.
Ж онларнинг озиғи — сўзнинг ётиғи,
Сўзим бўлса элнинг қўш иқ ё тиғи,
Кўнглимни титратмас асло ёт йиғи,
Доим хушвақг даврон қучолсам дейман.
Кўкламда қуйилар не-не ирмоқ, сел. 
Тўқайларда кезар елпиб-елпиб ел,
Баҳра олар, қонар ҳам тупроқ, ҳам эл, 
Соҳилларда мен ҳам соз чалсам дейман.
Тўлқинида юз бир қуёш жил оси,
Ҳар қатраси не-не дарднинг давоси,
Бўйларида ўсар меҳригиёси,
М авжига тўш уриб, учолсам дейман.
Ж айҳунмисан, қайдам, ё теран Сайҳун?
Ҳар қалай тош қинсан, жўш қинсан, жўш қин, 
Она тупроғимга зарурсан ҳар кун,
М ен ҳам қониб-қониб ичолсам дейман.
133


ТАРСАКИ
Воқеий
Тирик етим... Қандай оғир тирик етимлик!
Балки бундоқ ўксимасди онаси бўлса,
Суянчиғи, соябони, панаси бўлса,
Ш у сабабдан босар баъзан тошдай зил жимлик. 
Харсанг тошдай жимлик босар, лекин бу — ўтмиш...
Қ ани ҳозир онажони тирилиб келса,
Бўйгинангдан ўргилай, деб керилиб келса, 
Йигитчанинг юрагида қолмас эди қиш.
Қиш ғубори қолмасди, ҳа, чунки Бўтажон —
Ҳозир она керилгудек ёш машинасоз,
Не зангори арғумоқлар ясайди шоввоз,
«Бўтажон!» деб ардоқлашар, эмас «Сўтажон»...
Ҳеч ким уни Сўта демас... Деб кўрсинлар-чи! 
Лекин баъзан отасига дуч келар ўғил,
Юз айтганда ота экан — куяр, бўлар кул,
Ю рагини бир эсдалик музлатар гарчи.
Ю рагини муз босгандай бўлди бугун ҳам,
Дуч кедци-ю, ўта кетди қиё боқмайин,
Ўзга йўлдан юрса нетар ўртаб — ёқмайин,
Ота-бола эканларин билган эмас кам.
Ҳа, билганлар оз эмас-ди, лекин не илож?
Дуч келганда ўтар-кетар девона мисол,
Кўз ташламас ота ҳатго ўтса бемажол,
Кўз ташламас ота ҳатго кийдирса ҳам тож, 
Кийдирса ҳам, ийдирса ҳам... ажабо бу гал 
Бўта йиғлар, эридими юракдаги муз?
Ота йиғлар, не қилсинки, ўзи қора юз:
Ўлганда ҳам, — ўйлар ота, — куймасми сал-пал? 
Куймасмикин? Зийрак эди ўзи, сўлқилдоқ, 
Гўдакликда аримасди юздан кулгуси,
134


Келар эди қоровул ҳам ш офер бўлгуси,
Ю вош эди, бурро эди, шўх эди, қувноқ...
Қувноқ эди, шўх эди, ҳа... Ҳ озир-чи, жимжит. 
Кўзларига қарагани ҳаддим йўқ ҳозир, 
Кўзларидан қадалгандай дилга ўқ ҳозир,
Ота! - деса, бунча кутиб, бўлмас эди хит.
Ити бўлиб, эш игини пойлаб ётардим, 
Ём онликни сира-сира кўрмасдим раво,
Сирқов бўлса елиб-йўртиб топардим даво,
Керак бўлса, ўзимни ҳам ўтга отардим. 
Ҳовлисини супурардим муносиб кўрса, 
Чопқиллардим ёш боладай имосига ҳам, 
Истамасдим ғубор қўнсин сиймосига ҳам,
Қайта тошиб, кўпирардим ҳолимни сўрса!
Эсиз, эсиз... болажондан айрилдим тирик,
Қайда қолди неваралар кўрмоқ орзуси,
Кдйда қолди даври-даврон сурмоқ орзуси?
Ўзим расво, ўзим пастман, виждон бўш, чирик...
Бўта бўлса ўзни ташлар келиб тўшакка,
Гангиб, чангиб юзи тубан ётади узоқ, 
Типирчилар н а қ бўғзига тушгандай тузоқ, 
Ҳарорати қирқцан ош иқ, ловиллар чакка...
Тағин эслар, юз гал балки, хира тортмас эс:
Ота - бадмаст, уйда — сурон, биқсир тамаки, 
Оҳ, инсофсиз... Ўша тепки, сўнгги тарсаки, 
Онасига ўшқирганди: манжалақи, пес!
Ўшқирганди, она-бола кетишганди, ҳа,
Кўп ўтмайин жон бағишлаб она армонда,
Бўта гўё ёлғиз қолди бутун жаҳонда,
Ўлганда ҳам келмайлик деб битишганди, ҳа... 
Кейин, кейин... Далда бўлди мунглуғ холаси, 
Кейин, ота бўшаган йўқ янги қайлиқдан,
Аҳён келса, ўгай она тинмас: «Чиқ! Чиқ!»дан, 
Ўксиз гўдак, ноинсоф нинг шўрлик боласи. 
Етимхона, ундан кейин ҳунар мактаби,
Ундан кейин улуғ даргоҳ — машинасозлик,
Нағз ҳунар-да, эгни-бош и қишлнгу ёзлик, 
Дастгоҳидай берч ва чайир йигит асаби.
135


Ақчаси бор, уйи ҳам бор, хола ҳам текин, 
Ю рагида гоҳи-гоҳи меҳр ҳам тошар, 
Отасини излагудай баъзида шошар, 
Илғаса бас — ҳоври тушар ва лекин секин 
Барини ҳам унугарди, бари ўтган ran, 
Лекин ўша бедод оқш ом, ўш қириқ ҳануз, 
Она еган қ о қ тарсаки дилни қилар муз, — 
Эсласа бас, ўша нафас тағин бўлар чап.
Тарсакининг алами-ю , бедармон йиғи — 
Ўлганда ҳам кетармикан, қайдам, аччиғи..


Б О Қ И Ш И
Қўшиқ
Кўнглимга чўғ солди, чўғ солди, нетай, 
Жавдираб-жавдираб жайрон боқиши. 
Ханжарсиз жон олди, жон одди, нетай, 
Ўша нозикадо, жонон боқиши.
Хаёлим оҳангдош и ш қ ҳавосига,
Кўзим тўймади ёр таманносига,
Кимга борай бундоқ дард давосига,
Кўз ўнгимдан кетмас пинҳон боқиши.
Дўстлар, тик айтишга шашту тилим йўқ. 
Севги китобидан менда билим йўқ, 
Дилда армоним шу - ўзга дилим йўқ, 
Билмадим, ростми ё ёлғон боқиши.
Ўйласам - ортгандай ҳар кун камолим, 
Кош ки сеза қолса соҳибжамолим,
Деса: айтавергин, эй тили лолим
Дилимда қўймасди армон боқиши...
137


БАРНО
Кушиқ
Тонг палласи кел боғимга, 
Чечаклардан узгин, Барно, 
Бахтдай тўлиб қучоғимга, 
Сочларингга тизгин, Барно.
Куйлаш айлик тўлиб-тўлиб, 
Кетма, боғим қолар сўлиб, 
Саҳар чоғи суқсур бўлиб, 
Сарҳовузда юзгин, Барно.
Ўқий ҳуснинг китобини,
Топай севгим жавобини, 
Тингла кўнглим рубобини, 
Кўнглинг билан сезгин, Барно.
Ёрқинроқсан раънолардан, 
Ваъдаси бемаънолардан, 
Вафоси йўқ барнолардан 
Вафо билан ўзгин, Барно!
138



Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish