ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ
ИССИҚХОНАЛАРДА ПАРВАРИШ ҚИЛИНАДИГАН ЭКИНЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Н О М А
ФАРҒОНА – 2020
Тавсияномада Фарғона вилоятининг иссиқхоналарида сабзавот экинларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича республикамизнинг шу сохада илмий иш олиб бораётган олимларнинг кўп йиллик самарали меҳнатлари умумлаштирилган.
Ушбу тавсиянома Фарғона вилоятининг фермер хўжаликлари раҳбарларига, соха мутахассисларига фойдали бўлади деб умид қиламиз.
Мазкур тавсиянома Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг 2019 йил 1 ноябрдаги илмий кенгашининг 9-сонли Баённомаси билан қайта кўриб чиқилгандан сўнг нашр этишга тавсия этилган.
Тақризчи: Қ.х.ф.ф.д Мамбетназаров А.
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ
ИССИҚХОНАЛАРДА ПАРВАРИШ ҚИЛИНАДИГАН ЭКИНЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Н О М А
ФАРҒОНА – 2020
Тузувчилар:
Ўсимликларниҳимоя қилиш
илмий-тадқиқот институтидан
Институт директори, б.ф.н. Маматов К.Ш.
Фарғона филиалидан
Филиал директори, қ.х.ф.н. Тожибоев У.Р.
Филиал директори ўринбосари Ахмедов Р.К.
Катта илмий ходим Худойберганов Р.Р.
Илмий изланувчи Режабов У.С.
ФарПИ магистранти Камолов З.В
КИРИШ
Ўзбекистон аҳолисини йилнинг барча фаслларида дармондориларга бой янги етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларига бўлган талабини қондириш, деҳқонларимиз томонидан етиштирилган махсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш шу куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Республикамизда, жумладан Фарғона водийсида ҳам аҳолининг томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида кичик ҳажмдаги иссиқхоналар майдони ортиб бормоқда.
Иссиқхоналар майдонларининг кенгайишидан етиштириладиган махсулот турлари кўпаймоқда. Иссиқхона майдонларининг кенгайиши, махсулот етиштириш технологияларини такомиллашуви экинларни парваришлаш учун қулай имкониятларни яратиб, бу экинларнинг зараркунанда ва касалликларини ҳам кўпайиши учун шароит туғдирмоқда.
Қишлоқ хўжалиги экинлари хусусан сабзавот маҳсулотлари етиштириш улардан юқори ва сифатли ҳосил олишда экинларни зараркунанда, касалликлардан ҳимоя қилиш асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Зараркунанда ва касаллик қўзғатувчисини турларини тўғри аниқлаш, уларнинг ривожланиши, ҳамда зарар келтириши ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш ва шулар асосида экинларни ҳимоя қилишнинг самарали муддатларини белгилаш ва уларга қарши кураш усулларини қўллаш лозим бўлади.
Шу жиҳатдан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси олим ва мутахассисларининг кўп йиллик илмий изланиш ва тажрибларига асосланиб тузилган ушбу тавсиянома шубҳасиз фермер ва деҳқонларга зарур қўлланма бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |