Р.Адаев -Ишга жойлаштириш
,, инспектори
- 2-Сектор ОФЙ ва МФЙ .. хотин-қизлар масалалари бўйича .. раис ўринбосарлари
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 йилдаги ПҚ 146-сонли "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги ПФ 87-сонли "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги фармони бўйича
(Т.Аширбеков, Т.Юсупов,Р.Адаев)
Мажлисни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Т.Аширбеков олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан тўҳталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 йилдаги ПҚ 146-сонли "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги ПФ 87-сонли "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги фармони юзасидан ишсиз қоладиган аёлларни ишга жойлаштириш бўйича махсус комиссия тузилган бўлиб, ушбу аёлларни ишга жойлаштириш масаласи кўрилди ва 2022 йил 1 апрел холатига тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинди. 2-Сектор худудида ОФЙ ва МФЙ раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича 7 нафар раис ўринбосари ва
1 нафар мутахассис бўлган. Ўзбекистон ОФЙ, Атауба ОФЙ
хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари О.Машарипова, Г.Ягмурова янги жорий қилинган Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозимларига тайинланган. 4 нафар хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари ва 1 нафар мутахассис нафақахўр, Беруний МФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ш.Қутлимуратова ишсиз қолгандиги айтиб ўтилди. Ш.Қутлимуратова ўрта маҳсус маълумотга эга. Мутахассислиги ҳамширалик иши. Тўрткўл туман прокурори ёрдамчиси Т.Юсупов томонидан хозирги вақтда Тўрткўл туман Тиббиёт бирлашмасида ҳамширалик иши йўналиши бўйича бўш ваканция иш ўрни йўқлиги сабабли Ш.Қутлимуратовага ўз-ўзини банд қилиб ҳаширалик фаолияти билан шуғулланиш, бундан ташқари "Ёнғиндан қўриқлаш" УЖТХК да назоратчи ва "Универсал мўри тозалаш хизмати" МЧЖда назоратчи ишлари таклиф қилинди. Ш.Қутлимуратова таклиф қилинган ишларни рад қилди ва хозирча 2 ойлик компенцасия даврида вақтинча ўз ишида ишлаб туришини кейинчалик мақбул келувчи иш чиқса ишга жойлашишини билдириб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганиб чиқилиб мажлис
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 1. Ш.Қутлимуратовани яқин кунлар ичида ишга жойлаштириш.
2. Мақбул келувчи иш топилмай қолса жамоат ишларига жалб қилиш.
3.Касб-хунарга қайта ўқитилиб малакасини ошириш ва қайта касб эгаллаш масаласини кўриб чиқиш.