Т а с д и қ л а й м а н» Термиз шаҳар ииофмб бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ж. Р. Шаймарданов «09» декабрь 2019 йил режа-конспект


САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ҲОЗИР БЎЛГАН ИЧКИ ИШЛАР, МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР ТАЪҚИҚЛАНАДИ



Download 139,5 Kb.
bet6/10
Sana29.05.2022
Hajmi139,5 Kb.
#618889
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3. МАВЗУ САЙЛОВ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ҲОЗИР БЎЛГАН ИЧКИ ИШЛАР, МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР ТАЪҚИҚЛАНАДИ:

  • сайловчилар, кузатувчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларига таъсир ўтказиш;

  • сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

  • бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

  • сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

  • давлат ҳокимияти органи вакилининг вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолда номзод, участка сайлов комиссияси аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларининг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларга йўл қўйиш;

  • сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан уни мажлисларида ҳозир бўлишга, сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.


ЁДДА ТУТИНГ!
Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари сайловчиларга сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатмайди. Турли масалалар вужудга келганида, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари сайловчини участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзосига юборади.


Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари овоз бериш биносида хизмат ўташ вақтида унда жойлашган шахслар хавфсизлигини, сайлов ҳужжатлари ва сайлов участкаси биносининг қўриқланишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.


Овоз бериш биносида ҳозир бўлган шахснинг хавфсизлиги, соғлиги
ва ҳаётига тахдид пайдо бўлган тақдирда, ички ишлар ёки миллий гвардия ходими зудлик билан ҳудудий ички ишлар ёки миллий гвардия рахбариятига ёхуд навбатчисига сайлов участкасида вужудга келган вазият тўғрисида ахборот беради ҳамда унинг кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилади.
Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари биринчи навбатда инсонларнинг соғлиги ва ҳаётини ҳимоя қилиши, зарурат туғилганида уларни эвакуация қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512 – 519-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда, Ички ишлар ходими маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштиради.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг кўрсатмасига асосан Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан бегона шахсларнинг сайлов участкаси ҳудудини тарк этиши тушунтирилади ва белгиланган тартибда таъминланади.
Сайловларни ўтказиш вақтида қуйидаги шахслар сайлов участкасида ҳозир бўлишлари мумкин:
сайловчилар;
сайлов комиссияси аъзолари;
сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари;
номзоднинг ишончли вакиллари;
аккредитациядан ўтказилган хорижий кузатувчилар ва маҳаллий кузатувчилар;
сайлов комиссиялари томонидан рухсатнома берилган ёки таклиф этилган БМТнинг вакиллари, элчихона вакиллари ва мехмонлар;
аккредитациядан ўтказилган сайлов жараёнларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари.
Сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари, хорижий ва маҳаллий кузатувчилар ва номзоднинг ишончли вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов жараёни иштирокчиси сифатида ваколатли эканлигини тасдиқловчи гувоҳномани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиб юришлари лозим. Шунингдек, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари ҳам хизмат гувоҳномаларини олиб юришлари шарт.
Ҳеч ким участка сайлов комиссияси ҳудудига қурол олиб кириши мумкин эмас. Агар ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари участка сайлов комиссияси раиси томонидан таклиф этилган бўлсалар, истисно тариқасида ўзлари билан бирга қурол олиб юришлари мумкин.




Download 139,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish