Партиянинг асосий мақсади ва вазифаси миллий анъаналарни ва қадриятларни сақлашдан иборат.
Партия ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекистоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди.
У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай шахслар – партиянинг асосий ижтимоий қатламидир. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқнинг маънавий ҳаётида диний анъаналарни тиклаш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш
II. ИЧКИ ИШЛАР ВА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Сайлов жараёнида жамоат хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига асосланади:
демократик сайловлар учун қулай шароитлар – хавфсиз
ва осойишта сайлов муҳитини яратиш ва қўллаб қувватлаш ҳамда сайлов жараёни қонунийлигига шубҳа туғдирмаган ҳолда, қонуний ҳуқуқ
ва эркинликларига путур етказмасдан хавфсизликни таъминлаш орқали қонунийликни таъминлаш;
бетарафлик ва аралашмаслик – ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари сиёсий фаолият билан шуғулланмаслиги, партия ёхуд номзод тарафдори бўлмаслиги керак;
бир хил муносабатда бўлиш ва дискриминацияга йўл қўймаслик – ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари сайлов жараёни давомида унинг барча иштирокчиларининг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бир хилда ҳимоя қилинишини кафолатлаши ва тенг шароитларни таъминлаши шарт;
қонун устуворлиги ва пропорционаллик – ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари миллий қонунчилик ва халқаро нормаларга таянган ҳолдагина жамоат хавфсизлигини таъминлайдилар. Ҳар қандай аралашув республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш
ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Сайлов жараёнида ҳар қандай чеклашлар қонун ҳужжатларига асосланган бўлиши шарт;
шаффофлик – манфаатдор шахслар жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли ва бу борадаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборот билан танишиш имкониятига эгадир;
ҳисобдорлик – жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этаётган ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгардирлар. Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари қай даражада фаолият олиб бораётганлиги тўғрисида жамоатчиликкка ахборот берилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |