Молиявий ҳисобот модаллари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Асосий воситалар
|
ББ
|
6 млн $
|
|
Капитал - Қайта баҳолаш заҳираси
|
ББ
|
|
6 млн $
|
Заводнинг қайта баҳоланиши
|
Завод $30 млн.га сотилмоқда. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда $2 млн. акс эттирилган. Тақсимланмаган фойда ҳисобига $6 млн. олиб борилади ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.
|
Молиявий ҳисобот модаллари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Пул маблағлари
|
ББ
|
$30 млн
|
|
Асосий воситалар
|
ББ
|
|
$28 млн
|
Заводни сотишдан фойда
|
ФЗҲ
|
|
$2 млн
|
Заводни сотиш ҳисоби
|
Капитал – қайта баҳолаш жамғармаси
|
ББ
|
$6 млн
|
|
Капитал – тақсимланмаган фойда
|
ББ
|
|
$6 млн
|
Маблағларни қайта баҳолаш жамғармаси ҳисобидан, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказиш
|
Тугатилиш қиймати. Автотранспорт воситасининг нархи $ 20.000 ташкил этади. Сиз ушбу автотранспорт воситасини 4 йилдан сўнг сотасиз. Тугатилиш қиймати $ 8.000 ташкил этади.
Амортизация суммасининг миқдори $ 12.000 ($20.000 – $8.000) ташкил этади. Бир йил учун ҳисобланган амортизация суммаси $3.000 ($12.000/4) ташкил этади.
|
Молиявий ҳисобот модаллари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Асосий воситалар
|
ББ
|
$20.000
|
|
Пул маблағлари
|
ББ
|
|
$20.000
|
Автотранспорт воситасининг ҳариди
|
Амортизация харажатлари
|
ФЗҲ
|
$3.000
|
|
Жамғарилган амортизация
|
ББ
|
|
$3.000
|
Йиллик амортизация
|
Молиявий ҳисоботларда қуйидаги маълумотлар ҳам очиб берилиши керак:
- асосий воситаларга эгалик ҳуқуқининг чекловлари мавжудлиги ва суммалари, ва мажбуриятлар бўйича гаровга берилган асосий воситалар;
-асосий восита объекти қурилиши давомида унинг баланс қийматида тан олинган харажатлар суммаси;
- асосий воситаларни сотиб олиш бўйича келишилган мажбурит суммаси;
- умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида очиб берилмаса, қадрсизланган, йўқолган ёки арзонроқ бериб юборилган асосий воситалар учун учинчи томонлардан олинган ва фойда ёки зарар таркибида акс эттирилган қоплаш суммаси.
16-вазият: Фойда билан сотиш.
Сизнинг компаниянгиз ҳисоб сиёсатига мувофиқ, автомобиллар ҳар тўрт йилда алмаштирилиб турилади. Сиз $30.000 янги автомобиль ҳарид қилдингиз. Баҳолашга асосан, автомобилнинг тугатиш қиймати $16.000.
Жами амортизация суммаси $30.000 – $16.000 = $14.000, бир йил учун ҳисобланган амортизация эса – $3.500 ($14.000/4 йил) ташкил этади.
Сиз охирги тўрттинчи йилда автомобилни $18.000 сотмоқдасиз.
Сиз $2.000 ($18.000 – $16.000) миқдордаги даромадни фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобга олишингиз керак.
|
Молиявий ҳисобот моддалари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Пул маблағлари
|
ББ
|
$18.000
|
|
Асосий воситалар
|
ББ
|
|
$30.000
|
Жамғарилган амортизация
|
ББ
|
$14.000
|
|
Автомобил ҳисобдан чиқарилишидан даромад
|
ФЗҲ
|
|
$2.000
|
Автомобилни сотиш ва $2.000 миқдорида фойда кўриш
|
Агар асосий воситалар объекти қайта баҳоланган қиймати бўйича акс эттирилса, МҲХС 13га мувофиқ очиб берилиши талаб этилган маълумотларга қўшимча равишда қуйидагилар очиб берилиши керак:
- қайта баҳолаш ўтказилган сана;
- мустақил баҳоловчи иштирок этгани;
- қайта баҳоланган асосий воситаларнинг ҳар бир туркуми бўйича унинг таркибидаги активлар таннарх бўйича ҳисобга олиш модели бўйича ҳисобга олинганида уларнинг тан олинган бўлган баланс қийматлари; ва
- бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси, бу суммани акс эттирадиган счётда давр мобайнидаги ўзгаришларни кўрсатган ҳолда ҳамда қолдиқни акциядорларга тақсимлашдаги ҳар қандай чекловларни акс эттирган ҳолда.
Do'stlaringiz bilan baham: |