С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet52/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.2.4. Курс фарқларини тан олиш.


Стандарт (БҲХС 39) хорижий валютадаги моддаларни хежлашни ҳисобга олишда қўлланилади. Хежлаш ҳисобини қўллаш тадбиркорлик субъектидан мазкур Стандарт талаб этадиган курс фарқларининг ёндашувидан фарқ қилган ҳолда баъзи курс фарқларини ҳисобга олишни талаб этади. Масалан, БҲХС 39 шуни талаб этадики, пул оқимини хежлашда хежлаш инструментлари сифатида ҳисобга олинадиган монетар моддалар бўйича курс фарқлари хежлаш самарали бўлган даражада дастлаб бошқа умумлашган даромадда тан олинади.
Монетар моддаларнинг ҳисоб-китобидан ёки монетар моддаларни давр мобайнида ёки олдинги молиявий ҳисоботларда дастлабки тан олинишида фойдаланилган курслардан бошқа курсларда бир валютадан бошқа валютага ўтказишда юзага келадиган курс фарқлари фойда ёки зарарда улар юзага келган даврда тан олиниши лозим.
Монетар моддалар хорижий валютадаги операциядан юзага келса ва бунда операция санаси билан ҳисоб-китоб санаси орасида валюта курсида ўзгариш бўлса, курс фарқи юзага келади. Операция содир бўлган ҳисобот даврида ҳисоб-китоб қилинса, барча курс фарқи ушбу даврда тан олинади. Бироқ, қачонки операция кейинги ҳисобот даврида ҳисоб-китоб қилинса, ҳисоб-китоб санасигача бўлган ҳар бир даврда тан олинган курс фарқи ҳар бир давр мобайнида валюта курсларидаги ўзгариш орқали аниқланади.
Қачонки номонетар модда бўйича фойда ёки зарар бошқа умумлашган даромадда тан олинса, ушбу фойда ёки зарарнинг ҳар қандай айрибошлаш қисми бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим. Аксинча, қачонки номонетар модда бўйича фойда ёки зарар фойда ёки зарарда тан олинса, ушбу фойда ёки зарарнинг ҳар қандай айрибошлаш қисми фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.
Бошқа МҲХСлар баъзи фойда ва зарарларни бошқа умумлашган даромадда тан олинишини талаб этади. Масалан, БҲХС 16 асосий воситаларни қайта баҳолашдан юзага келадиган баъзи фойда ва зарарларни бошқа умумлашган даромадда тан олинишини талаб этади. Қачонки бундай актив хорижий валютада баҳоланса, қайта баҳоланган қийматни ушбу қиймат аниқланган санадаги курс орқали ўтказилишини талаб этади ва ушбу ҳолат бошқа умумлашган даромадда тан олинадиган курс фарқига олиб келади.
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг хориждаги бўлинмага соф инвестициясининг қисмини ташкил этадиган монетар моддадан юзага келадиган курс фарқлари, ўринлилигини инобатга олиб, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг алоҳида молиявий ҳисоботларидаги ёки хориждаги бўлинманинг алоҳида молиявий ҳисоботларидаги фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Хориждаги бўлинма ва ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектини ўз ичига олган молиявий ҳисоботларда (масалан, хориждаги бўлинма шуъба бўлган ҳолатдаги жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар), бундай курс фарқлари дастлаб бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим ва 48-бандга мувофиқ соф инвестицияни чиқиб кетишида капиталдан фойда ёки зарарда қайта таснифланиши лозим.
Монетар модда ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг хориждаги бўлинмага соф инвестициясининг қисмини ташкил этса ва ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг функционал валютасида ифодаланган бўлса, хориждаги бўлинманинг индивидуал молиявий ҳисоботларида курс фарқи юзага келади. Агарда бундай модда хориждаги бўлинманинг функционал валютасида ифодаланган бўлса, ҳисобот берувчи корхонанинг алоҳида молиявий ҳисоботларида курс фарқи юзага келади. Агарда бундай модда ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг ёки хориждаги бўлинманинг функционал валютасидан бошқа валютада ифодаланган бўлса, ҳисобот берувчи корхонанинг алоҳида молиявий ҳисоботларида ва хориждаги бўлинманинг индивидуал молиявий ҳисоботларида курс фарқи юзага келади.
Бундай курс фарқлари хориждаги бўлинма билан ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектини ўз ичига олган молиявий ҳисоботлардаги (яъни, хориждаги бўлинма жамланган (консолидациялашган) ёки улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган молиявий ҳисоботлардаги) бошқа умумлашган даромадда тан олинади.
Қачонки корхона ўзининг бухгалтерия ҳисоби китобларини ва ёзувларини ўзининг функционал валютасидан бошқа валютада юритса, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларни тайёрлаш пайтида барча суммаларни суммаларни функционал валютага ўтказади. Бу эса функционал валютадаги шундай суммаларни келтириб чиқарадики, худди моддалар дастлаб функционал валютада қайд қилинганидек. Масалан, монетар моддалар функционал валютага охирги курс орқали ўтказилади ва бошланғич қиймат асосида баҳоланган номонетар моддалар уларни тан олинишига олиб келган операция санасидаги валюта курси орқали ўтказилади.
Функционал валютанинг ўзгариши. Қачонки тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси ўзгарса, тадбиркорлик субъекти янги функционал валютага нисбатан қўлланиладиган ўтказиш тартибларини ўзгариш санасидан бошлаб проспектив (истиқболли) тарзда қўллаши лозим.
Функционал валютадан фарқ қиладиган тақдим қилиш валютасидан фойдаланиш. Тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларини ҳар қандай валютада (ёки валюталарда) тақдим этиши мумкин. Агарда тақдим қилиш валютаси тадбиркорлик субъектининг функционал валютасидан фарқ қилса, у ўзининг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини тақдим қилиш валютасига ўтказади. Масалан, гуруҳ турли функционал валюталарга эга алоҳида тадбиркорлик субъектларидан иборат бўлса, ҳар бир тадбиркорлик субъектининг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати умумий валютада ифодаланади ва бунинг натижасида жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этилиши мумкин.
Функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлмаган тадбиркорлик субъектининг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати қуйидаги тартиблардан фойдаланган ҳолда бошқа тақдим қилиш валютасига ўтказилиши лозим:
- тақдим этиладиган ҳар бир молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот учун активлар ва мажбуриятлар (яъни, жумладан қиёсий маълумотлар) ушбу молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот санасидаги охирги курсда ўтказилиши лозим;
- фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадни акс эттирадиган ҳар бир ҳисобот учун даромад ва харажатлар (яъни, жумладан қиёсий маълумотлар) операциялар саналаридаги валюта курсларида ўтказилиши лозим; ва
- барча натижавий курс фарқлари бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим.
Функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати қуйидаги тартиблардан фойдаланган ҳолда бошқа тақдим қилиш валютасига ўтказилиши лозим:
- барча суммалар (яъни активлар, мажбуриятлар, капитал моддалар, даромад ва харажатлар, жумладан қиёсий маълумотлар) молиявий ҳолат тўғрисидаги энг яқин ҳисобот санасидаги охирги курсда ўтказилиши лозим, бундан қуйидаги мустасно
- суммалар гиперинфляциясиз иқтисодиётнинг валютасига ўтказилганда, қиёсланадиган суммалар тегишли ўтган йилнинг молиявий ҳисоботларида жорий йил суммалари сифатида тақдим этилган суммалар бўлиши лозим (яъни нарх даражасидаги кейинги ўзгаришларга ёки валюта курсларидаги кейинги ўзгаришларга тўғриланмаган).
Қачонки тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлса, тадбиркорлик субъекти 42-бандда белгиланган ўтказиш усулини қўллашдан олдин БҲХС 29 га мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблаши лозим, бундан гиперинфляциясиз иқтисодиётнинг валютасига ўтказиладиган қиёсланадиган суммалар мустаснодир. Қачонки иқтисодиёт гиперинфляцияли бўлишдан тўхтаса ва тадбиркорлик субъекти бундан буён БҲХС 29 га мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботларини қайта ҳисобламаса, у ўзиниг молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблашдан тўхтаган санадаги нарх даражасида қайта ҳисобланган суммаларни тақдим қилиш валютасига ўтказиш учун бошланғич қийматлар сифатида фойдаланиши лозим.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish