2.2.5. Хориждаги бўлинма бўйича маълумотларни бир валютадан бошқа валютага ўтказиш
Хориждаги бўлинманинг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати тақдим қилиш валютасига ўтказилиб, бунинг натижасида хориждаги бўлинма жамлаш (консолидациялаш) ёки улуш бўйича ҳисобга олиш усули орқали ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларига киритилиши мумкин бўлса.
Хориждаги бўлинмани сотиб олишдан юзага келадиган ҳар қандай гудвилл ва ушбу хориждаги бўлинмани сотиб олишдан юзага келадиган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларига нисбатан ҳар қандай ҳаққоний қиймат тўғриланишлари хориждаги бўлинманинг активлар ва мажбуриятлари сифатида инобатга олиниши лозим. Шундай қилиб, улар хориждаги бўлинманинг функционал валютасида ифодаланиши ҳамда охирги курсда ўтказилиши лозим.
Хориждаги бўлинмани чиқиб кетиши ёки қисман чиқиб кетиши.
Хориждаги бўлинмани чиқиб кетишида, ушбу хориждаги бўлинмага тегишли курс фарқларининг йиғилган суммаси, яъни бошқа умумлашган даромадда тан олинган ва капиталнинг алоҳида таркибий қисмида йиғилган сумма, капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозим, қачонки чиқиб кетишда фойда ёки зарар тан олинса (БҲХС 1 «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш» 2007 йилдаги таҳрирда).
Тадбиркорлик субъектининг хориждаги бўлинмадаги бутун улушини чиқиб кетишига қўшимча тарзда, қуйидаги қисман чиқиб кетишлар чиқиб кетишлар сифатида ҳисобга олинади:
- қачонки қисман чиқиб кетиш хориждаги бўлинмани ўз ичига оладиган шуъба устидан назоратни йўқотишни қамраб олса, бунда тадбиркорлик субъекти қисман чиқиб кетишдан сўнг ўзининг собиқ шуъбасида назорат қилинмайдиган улушни сақлаб қолишидан қатъий назар;
- қачонки биргаликдаги фаолиятдаги улушни қисман чиқиб кетишидан сўнг ёки хориждаги бўлинмани ўз ичига оладиган қарам тадбиркорлик субъектидаги улушни қисман чиқиб кетишидан сўнг сақланган улуш хориждаги бўлинмани ўз ичига оладиган молиявий актив бўлса.
Хориждаги бўлинмани ўз ичига оладиган шуъбани чиқиб кетишида, назорат қилинмайдиган улушларда акс эттирилган ушбу хориждаги бўлинмага тегишли курс фарқларининг йиғилган суммасининг тан олиниши тўхтатилиши лозим, аммо фойда ёки зарарга қайта таснифланмаслиги лозим.
Хориждаги бўлинмани ўз ичига оладиган шуъбани қисман чиқиб кетишида, тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган даромадда тан олинган курс фарқларининг йиғилган суммасидаги пропорционал улушни ушбу хориждаги бўлинмадаги назорат қилинмайдиган улушларга қайта тақсимлаши лозим. Хориждаги бўлинмани бошқа ҳар қандай қисман чиқиб кетишида, тадбиркорлик субъекти фақатгина бошқа умумлашган даромадда тан олинган курс фарқларининг йиғилган суммасидаги пропорционал улушни фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозим.
Корхонанинг хориждаги бўлинмадаги улушини қисман чиқиб кетиши тадбиркорлик субъектининг хориждаги бўлинмадаги эгалик улушидаги ҳар қандай камайишдир, бундан чиқиб кетишлар сифатида ҳисобга олинадиган камайишлар мустаснодир.
Корхона хориждаги бўлинмадаги ўзининг улушидан сотиш, тугатиш, акционер капитални қопланиши ёки ушбу тадбиркорлик субъектини тўлиқ ёки қисман қолдириш орқали чиқиб кетиши ёки қисман чиқиб кетиши мумкин. Ўзининг зарарлари сабабли ёки инвестор томонидан тан олинган қадрсизланиш сабабли, хориждаги бўлинманинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш қисман чиқиб кетишни билдирмайди. Шу туфайли, бошқа умумлашган даромадда тан олинган валюта курси фойдаси ёки зарарининг ҳеч қандай қисми ҳисобдан чиқариш пайтида фойда ёки зарарга қайта таснифланмайди.