С¤з боши ¤рнида


Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари



Download 2,81 Mb.
bet48/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.2. Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари

(21– сон БҲХС)

2.2.1. Стандартнинг мақсади ва амал қилиш сохаси


Корхона икки усулда хорижий операцияларни амалга ошириши мумкин. У хорижий валютада ифодаланган операцияларни амалга ошириши мумкин ёки у хориждаги бўлинмага эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини хорижий валютада тақдим этиши мумкин.



Стандартнинг мақсади:



хорижий валюталардаги операцияларни ва хориждаги бўлинмани қандай қилиб молиявий ҳисоботларда акс эттиришни ҳамда молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш валютасига қандай қилиб ўтказишни белгилашдан иборатдир.



Асосий масалалар бўлиб қайси валюта курс(лар)идан фойдаланиш ва молиявий ҳисоботларда валюта курсларидаги ўзгаришлар таъсирларини қандай қилиб тақдим этиш ҳисобланади.
Мазкур стандарт қуйидаги ҳолатларда қўлланилиши лозим:4
- хорижий валюталардаги операцияларни ва қолдиқларни ҳисобга олишда, бунда МҲХС 9 «Молиявий инструментлар» нинг қўллаш доирасидаги дериватив операциялар ва қолдиқлари мустасно;
- жамлаш (консолидациялаш) ёки улуш бўйича ҳисобга олиш усули орқали тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган хориждаги бўлинманинг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини бир валютадан бошқа валютага ўтказишда;
- тадбиркорлик субъектининг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини тақдим қилиш валютасига ўтказишда.
МҲХС 9 кўпгина хорижий валюта деривативларига нисбатан қўлланилади, ва ўз навбатида, улар мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидан истисно қилингандир. Бироқ, МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлмаган хорижий валюта деривативлари (масалан, бошқа шартномаларга сингдирилган баъзи хорижий валюта деривативлари) мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидадир. Шу билан бирга, мазкур Стандарт тадбиркорлик субъекти деривативларга тегишли суммаларни ўзининг функционал валютасидан тақдим қилиш валютасига ўтказишда ҳам қўлланилади.
Мазкур халыаро стандарт хорижий валютадаги моддалар бўйича хежлаш ҳисобига, жумладан хориждаги бўлинма бўйича соф инвестицияни хежлашга, нисбатан қўлланилмайди. БҲХС 39 хежлашни ҳисобга олишга нисбатан қўлланилади.
Стандарт корхонанинг молиявий ҳисоботларини хорижий валютада тақдим этишга нисбатан қўлланилади ва натижавий молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХСларга) мувофиқ деб акс эттирилишига нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талабларни қаноатлантирмайдиган молиявий маълумотларни хорижий валютага ўтказиш бўйича мазкур стандарт очиб берилиши талаб этиладиган маълумотларни белгилайди.
Ушбу стандарт пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда хорижий валютадаги операциялардан юзага келадиган пул оқимларини тақдим этишга ёки хориждаги бўлинманинг пул оқимларини бир валютадан бошқа валютага ўтказишга нисбатан қўлланилмайди (БҲХС 7 «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»).
Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади :
Охирги курс - бу ҳисобот даври охиридаги спот валюта курсидир.
Курс фарқи - бу бир валюта бирликларининг маълум суммасини бошқа валютага турли валюта курсларида ўтказишдан юзага келадиган фарқдир.
Валюта курси - бу икки валюта учун айирбошлаш коэффициентидир.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”)
Хорижий валюта - бу тадбиркорлик субъектининг функционал валютасидан ташқари бўлган валютадир.
Хориждаги бўлинма - бу ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти, қўшма корхонаси ёки бўлинмаси бўлган тадбиркорлик субъекти бўлиб, унинг фаолияти ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг мамлакати ёки валютасидан бошқа мамлакатда ёки валютада асосланади ёки амалга оширилади.
Функционал валюта - бу тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган асосий иқтисодий муҳитнинг валютасидир.
Гуруҳ - бу бош ташкилот ва унинг барча шуъба тадбиркорлик субъектларидир.
Монетар моддалар - бу эгалик қилинаётган валюта бирликлари ҳамда валюта бирликларининг ўзгармас ёки аниқланадиган суммасида олинадиган ёки тўланадиган активлар ва мажбуриятлардир.
Хориждаги бўлинмага соф инвестиция - бу ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг ушбу фаолиятнинг соф активларидаги улушининг суммасидир.
Тақдим қилиш валютаси - бу молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган валютадир. Спот валюта курси - бу тезда етказиб бериш бўйича валюта курсидир.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish