С¤з боши ¤рнида-мавзу Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар (15–сон МҲХС)НИНГ ТАВСИФИ
МҲХС дарслик-2020-ТМИ
3.1. Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар (15–сон МҲХС)3.1.1. Даромадни баҳолашҲар қандай иктисодиётнинг ривожланишида даромад муҳим ўрин эгаллайди. Даромад ишлаб чиқаришга нисбатан хосила бўлиб, ижтимоий ривожланиш даражасини намоён қилиб боради. Ҳар бир акциядорлик жамиятлари ижобий молиявий натижа, яъни фойдага эришишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатлар миқдорини камайтириш керак бўлади. Энг асосийси эса бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўғри юритиш лозим. Акциядорлик жамиятларининг молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган фойдасининг тўғри шакллантирилиши билан алоқадордир. Шу сабабга кўра ҳам, акциядорлик жамиятларининг молиявий натижаси кўрсаткичларини ифодаловчи “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” шаклини тузиш ва унинг устидан доимий назорат олиб бориш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Даромадлар ресурсларни нақадар самарали ишлатиш даражасига боғлиқ бўлсада, даромаднинг ўзи мазмунан иқтисодий манфаатни англатади. Акциядорлик жамиятларининг умумий молиявий барқарорлиги эса пул маблағларининг шундай ҳаракатики, у биринчи галда даромадларнинг келиб тушиши уларни сарфлашдан доимо устун бўлишини таъминлаши лозим. Шунингдек, уни кенгайтириш ва янгилаш харажатларининг бозор шароитида у авваламбор, маҳсулот (иш,хизматлар)ни сотишдан барқарор даромад олишни тақозо этади. Акциядорлик жамиятлари муваффақиятли фаолият юритиши ва даромад олиши учун, маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг барча бўғинларини бошқариш механизмини такомиллаштириш учун кундалик ички назоратини ҳамда алоҳида жараёнларнинг экспертизасини олиб бориш талаб этилади. Чет эл мамлакатлари тажрибалари шуни кўрсатадики, АҚШда даромадларни ихтиёрий ҳисобга олишга йўл қўйилмайди. Халқаро бухгалтерия стандартлар кенгаши ҳисобот даврида даромад иқтисодий фойданинг ўсиши мажбуриятларнинг камайиши хусусий капитал ва активларнинг ошишидир деб таърифлаб ўтади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларнинг даромадларни тан олишнинг асосий тамойилларидан бири сифатида пул келиб тушганда ёки тўланганда эмас балки улар хақиқатда рўй берган пайтда ёки амалга оширилган даврда тан олиниши лозим ҳисобланади. Италиялик машҳур бухгалтер Джино Дзаппа (1879-1960)”...корхона даромадлари аён харажатлар эса шубҳали деб эътироф этган. Фирма капиталининг қиймати унинг даромадига боғлиқ деб ҳисоблаган”. (Р.Д. Дўсмуратов. Т-2013.) Субъектнинг иқтисодий манфаати даромадда мужассамланади. В.М Радионова ва М.А.Федатова ушбу тушунчани қуйидагича таҳлил этадилар: “Корхонада даромадларнинг харажатлардан барқарор устунлигининг ўзига хос кўзгуси молиявий барқарорликдир. У молиявий ресурсларнинг шундай ҳолатини акс эттирадики, бунда корхона пул маблағларини бемалол ва оқилона ишлатиб, улардан самарали фойдаланиш йўли билан ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш узлуксизлигини таъминлай олади.” (Родионова В.М., Федатова И.А 2005-й) Корхонанинг умумий молиявий барқарорлиги эса пул маблағларининг шундай ҳаракатики, у биринчи галда даромадларнинг келиб тушиши уларни сарфлашдан доимо устун бўлишини таъминлаши лозим. Даромад тушунчасига республикамизнинг бир қатор профессор олимлари ўз фикр мулоҳазаларини эътироф этган. Жумладан, проф: А.А. Каримов “Даромадлар – бу ҳисобот даврида иқтисодий фойдани активлар оқими ёки кўпайиши шаклида ўсиши ёки пассивларни қатнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарқ қилувчи ўсишига олиб келувчи камайишидир” – деб таъриф бериб ўтган. (Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Т-2004. ) Халқаро амалиётда бу фаолият 18-сонли БҲХС “Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” стандарти билан тартибга солиниб унга кўра, асосий фаолият даромадларига қуйидагича таъриф берилган:-“Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад - маълум давр мобайнида тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти натижасида олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушуми бўлиб, ушбу тушум мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган капиталнинг кўпайишига олиб келади”. Демак, ушбу стандартга кўра, даромад тадбиркорлик субъектининг фақат ўзи учун олинган ёки олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушумини қамраб олади. Учинчи томонлар номидан ундириб олинган суммалар, масалан сотишдан солиқлар, товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, тадбиркорлик субъектига келиб тушадиган иқтисодий наф бўлиб хизмат қилмайди ва капиталнинг кўпайишига олиб келмайди. Шу боис, улар даромаддан чиқариб ташланади. Шунигдек, 8-сонли “Ҳисоб сиёсати, бухгалтерия ҳисоб- китоб баҳолашларидаги ўзгаришлар ва хатолар” номли БҲХСда даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиш тамойиллари баён қилинган бўлиб, у фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот деб ҳам аталади. Ҳисоботларга фавқулодда фойда ва зарарлар ҳам киритилади, асосий фаолиятдан олинган фойда ажратиб кўрсатилади. Асосий хўжалик фаолиятидан кўрилган даромад субъектга келгусида иқтисодий манфаат келиш имконияти мавжуд вақтда акс этади, шу билан бирга ушбу манфаат ишончли ва аниқ ўлчанадиган бўлиши лозим. БҲХС тан олишни модданинг хўжалик юритувчи субъект молиявий хисоботларига киритилиши жараёни деб таърифлайди. Тан олиш кўрсатилган суммани ҳисоботнинг якуний кўрсаткичларида акс эттиришдан иборатдир. Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф келишини эҳтимоли мавжуд бўлганда ва ушбу нафларнинг миқдори ишончли ва аниқ равишда ўлчаниши мумкин бўлгандагина хисоботда акс эттирилади. Даромад “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” да қуйидагича аниқланади: “даромад – бу активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсишидир, ва ушбу ўсиш капиталнинг мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайишига олиб келади”. Даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадни ўз ичига олади. Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда «даромад») ташкилотнинг одатдаги фаолияти доирасида ҳосил бўлади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ва ижара ҳақи. Ушбу Стандартнинг мақсади айрим турдаги операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. Даромадни ҳисобга олишдаги асосий масала бўлиб, ушбу даромад қачон тан олиниши кераклигини аниқлаш ҳисобланади. Даромад келгуси иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида ва ушбу наф ишончли даражада баҳоланиши мумкин бўлганда тан олинади. Мазкур стандарт ушбу мезонлар бажараладиган ва, шу боис, даромад тан олинадиган ҳолатларни белгилайди. У, шунингдек, ушбу мезонларни қўллаш бўйича амалий кўрсатмаларни беради. Стандарт қуйидаги операция ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олишда қўлланилиши керак: - товарларни сотиш; - хизматларни кўрсатиш; -бошқа томонлар ташкилотнинг фоизлар, роялти ва дивидендлар кўринишидаги даромадларни келтирадиган активларидан фойдаланиши. Товарларга ташкилот томонидан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда қайта сотиш учун харид қилинган товарлар, масалан чакана савдо билан шуғулланадиган сотувчи томонидан харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган ер ва бошқа мулклар киради. Хизмат кўрсатиш одатда ташкилот шартномада белгилаб қўйилган топшириқни келишилган давр давомида бажаришини ўз ичига олади. Хизматлар битта ёки бир неча даврлар давомида кўрсатилиши мумкин. Хизмат кўрсатишга оид айрим шартномалар қурилиш шартномалари билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига оид шартномалар. Бундай шартномалар бўйича юзага келадиган даромадлар мазкур стандартга биноан эмас, балки БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” да қурилишга оид шартномалар бўйича белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобга олинади. Ташкилотнинг активларидан бошқа томонлар фойдаланиши натижасида қуйидаги кўринишдаги даромадлар юзага келади: - фоизлар - Ташкилотга қарашли бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан ёки ташкилотга тўланиши керак бўлган суммалардан фойдаланилгани учун олинадиган ҳақ; - роялти - Ташкилотга қарашли бўлган узоқ муддатли активлар, масалан патентлар, савдо белгилари, авторлик ҳуқуқлари ва дастурий таъминотлардан фойдаланилгани учун олинадиган ҳақ; ва - дивидендлар - улушли инвестицияларнинг эгаларига уларнинг айрим турдаги капиталдаги улушига мутаносиб равишда фойданинг тақсимланиши. Ушбу стандарт қуйидагилардан келадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди: - ижара шартномалари (БҲХС 17 “Ижара”); - улуш бўйича ҳисобга олиш усулида акс эттириладиган инвестициялардан олинадиган дивидендлар (БҲХС 28 “Қарам хўжалик субъектлари ва қўшма корхоналарга инвестициялар”); - БҲХС 4 “Суғурта шартномалари” нинг қўллаш доирасидаги бўлган суғурта шартномалари; - молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ёки уларнинг чиқиб кетиши ( МҲХС 9 “Молиявий инструментлар”); - бошқа жорий активларнинг қийматидаги ўзгаришлар; - қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли бўлган билогик активларни дастлабки тан олиш ва уларнинг ҳаққоний қиймати ўзгариши (БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги”); - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки тан олиш (БҲХС 41 га қаранг); - минерал маъданларни қазиб олиш. Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда “даромад”) - маълум давр мобайнида ташкилотнинг одатдаги фаолияти натижасида олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушими бўлиб, ушбу тушим мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган капиталнинг кўпайишига олиб келади. Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”). Даромад ташкилотнинг фақат ўзи учун олинган ёки олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушимини қамраб олади. Учинчи томонлар номидан ундириб олинган суммалар, масалан сотишдан солиқлар, товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, ташкилотга келиб тушадиган иқтисодий наф бўлиб хизмат қилмайди ва капиталнинг кўпайишига олиб келмайди. Шу боис, улар даромадга киритилмайди. Шунга ўхшаш, воситачилик муносабатларида, иқтисодий нафнинг ялпи тушими буюртмачи номидан ундириладиган суммаларни қамраб олади, лекин ташкилотнинг капитали ошишига олиб келмайди. Буюртмачи номидан ундирилган суммалар даромад бўлиб ҳисобланмайди. Аксинча, даромад бўлиб воситачилик ҳақи ҳисобланади. Даромадни баҳолаш. Даромад олинган ёки олинадиган товоннинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. Операция натижасида ҳосил бўладиган даромад суммаси одатда ташкилот билан харидор ёки активдан фойдаланувчи ўртасидаги келишув асосида аниқланади. У олинган ёки олинадиган товоннинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади, бунда ташкилот томонидан рухсат этилган ҳар қандай савдо чегирмалари ёки улгуржи савдо чегирмалари ҳисобга олинади. Аксарият ҳолларда, товон пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари шаклида бўлади, ва даромаднинг суммаси бўлиб олинган ёки олинадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквиалентлари суммаси хизмат қилади. Бироқ, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари тушими кечиктирилган бўлса, товоннинг ҳаққоний қиймати олинган ёки олинадиган пул маблағларининг номинал қийматидан кам бўлиши мумкин. Масалан, ташкилот харидорга фоизсиз кредит бериши ёки сотилган товарга ҳақ сифатида харидор томонидан берилган ва бозор нархидан камроқ фоиз ставкасига эга бўлган векселни акцептлаши мумкин. Келишув амалда молиялаштириш операцияси бўлганида, товоннинг ҳаққоний қиймати барча келгуси тушимларни ҳисоблаб топилган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш орқали аниқланади. Ҳисоблаб топилган фоиз ставкаси – бу қуйидаги иккита ставкадан аниқроқ аниқланадигани: - кредит рейтинги бир хил бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий инструментлари бўйича устувор ставкаси; - молиявий инструментнинг номинал қийматини товарлар ёки хизматларнинг сотиш нархларига тенг бўлгунча дисконтлайдиган фоиз ставкаси. Агар товарлар ёки хизматлар қиймати тенг бўлган ёки ўхшаш товарлар ёки хизматларга алмаштирилса, бундай операция даромад келтирмайдиган операция бўлиб ҳисобланади. Бу кўпинча мой ёки сут каби маҳсулотларга ҳос, бунда мол етказиб берувчилар муайян жойда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни ўз вақтида қондириш мақсадида бошқа-бошқа жойларда жойлашган товар-моддий захиралар билан алмашишади. Товарлар ёки хизматлар ўхшаш бўлмаган товарлар ёки хизматларга алмаштирилиши йўли билан сотилса, бундай алмашиш даромад келтирадиган операция бўлиб ҳисобланади. Даромад олинган товарлар ёки хизматларнинг ушбу операцияда ўтказилган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига тузатилган ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. Агар олинган товарлар ёки хизматларнинг ҳаққоний қийматини ишончли даражада баҳолаб бўлмаса, даромад берилган товарлар ёки хизматларнинг ушбу операцияда ўтказилган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига тузатилган ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. Download 2,81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |