С¤з боши ¤рнида


Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш



Download 2,81 Mb.
bet56/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.3.2. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш.


Хўжалик субъекти ҳисоб сиёсатини фақат қўйидаги ҳолларда ўзгартириши керак:
ўзгартириш МҲХС томонидан талаб этилса;
ўзгартиришнинг натижасида молиявий ҳисоботларда хўжалик субъектининг молиявий ҳолатига, молиявий натижаларига ёки пул оқимларига операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шароитларнинг таъсири тўғрисида ишончли ва ўринлироқ маълумотлар акс эттирилса.
Қуйидагилар ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланмайди:
олдин содир бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитлардан моҳияти бўйича фарқланадиган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитларга нисбатан қандайдир ҳисоб сиёсатини қўллаш; ва
олдин содир бўлмаган ёки аҳамиятсиз даражадаги бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитларга нисбатан янги ҳисоб сиёсатини қўллаш.
МҲХС 16 “Асосий воситалар” ёки МҲХС 38 “Номоддий активлар”га мувофиқ активларни қайта баҳолаш сиёсатини биринчи марта қўллаш – мазкур стандартга мувофиқ эмас, балки МҲХС 16 ёки МҲХС 38га мувофиқ қайта баҳолаш сифатида қараладиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланади.
Ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларни қўллаш:
- хўжалик субъекти қандайдир МҲХСни биринчи марта қўллаши натижасида юзага келадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ушбу МҲХСда белгиланган, агар белгиланган бўлса, махсус ўтиш қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинади;
- агар қандайдир МҲХСда қилинаётган ўзгаришга тегишли бўлган махсус ўтиш қоидалари белгиланмаган бўлиб, хўжалик субъекти ушбу МҲХСни биринчи марта қўллаш пайтида ҳисоб сиёсатини ўзгартирса, ёки у ҳисоб сиёсатини иҳтиёрий равишда ўзгартирса, бунда ушбу хўжалик субъекти ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ретроспектив тарзда қўллаши керак.
Ретроспектив қўллаш. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ёки бандларига мувофиқ ретроспектив тарзда қўлланилганида, хўжалик субъекти тақдим қилинган олдинги даврларнинг энг дастлабки даври учун ушбу ўзгариш таъсир қилган капиталдаги таркибий қисмларнинг бошланғич қолдиқларига ва ҳар битта тақдим қилинган олдинги давр учун ошкор қилинган бошқа қиёсий маълумотларга, худди янги ҳисоб сиёсати ҳамма вақт қўлланилганидек қилиб, тузатиш киритиши керак.
Ретроспектив қўллаш билан талаб қилинганида, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланилиши керак, бундан ўзгаришнинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно.
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлар учун қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли бўлган таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлганида, хўжалик субъекти янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллашни амалий иложи бўлган даврлардан энг биринчи даври, бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин, бошига бўлган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматига нисбатан қўллаши керак, ҳамда ушбу даврдаги капиталнинг таъсир қилинган ҳар қандай таркибий қисмининг бошланғич қолдиғига тегишли тузатиш киритиши лозим.
Жорий даврнинг бошида янги ҳисоб сиёсатини ҳамма олдинги даврларга нисбатан қўллашнинг йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи бўлмаса, хўжалик субъекти янги ҳисоб сиёсатини қўллашни амалий иложи пайдо бўлган энг дастлабки санадан бошлаб истиқболли қўллаш мақсадида, қиёсий маълумотларга тузатиш киритиши керак.
МҲХСни биринчи марта қўллаш жорий даврга ва ҳар қандай олдинги даврга таъсир қилганида, ёки ушбу даврга таъсир қилиши мумкин бўлганида, ёки келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин бўлганида, бундан тузатиш суммасини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно, хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор этиши керак:
- ушбу МҲХСнинг номи;
- ўринли бўлса, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ушбу стандартнинг ўтиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлиги;
- ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг хусусияти;
- тегишли бўлганда, ўтиш қоидаларининг тавсифи;
- тегишли бўлганда, келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин бўлган ўтиш қоидалари;
- жорий давр ва ҳар бир тақдим этилган олдинги давр учун, иложи борича, қуйидагилар бўйича тузатиш суммаси:
молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва
агар БҲХС 33 “Битта акцияга тўғри келадиган фойда” ушбу хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва камайтирилган фойда;
- иложи борича, тақдим қилинган даврлардан олдинги даврларга тегишли бўлган тузатиш суммаси; ва
- агар талаб этилган ретроспектив қўллашни бирор олдинги давр учун ёки тақдим қилинган даврлардан олдинги даврлар учун амалга оширишни амалий иложи бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган шароитлар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш қачондан бошлаб ва қандай қилиб қўлланилганлигининг тавсифи.
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд этилган маълумотларни қайтадан ошкор этиш шарт эмас.
Ҳисоб сиёсатига ихтиёрий равишда ўзгартириш киритиш жорий даврга ёки ҳар қандай олдинги даврга таъсир қилганида, ушбу даврга таъсир қилиши мумкин бўлганида, бундан тузатиш суммасини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно, ёки келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин бўлганида, хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор этиши керак:
- ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг хусусияти;
- янги ҳисоб сиёсатини қўллаш натижасида ишончли ва ўринлироқ ахборот таъминланишининг сабаблари;
- иложи борича, жорий давр ва тақдим қилинган ҳар қандай олдинги давр учун қуйидагилар бўйича тузатиш суммаси:
молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва
агар БҲХС 33 “Битта акцияга тўғри келадиган фойда” ушбу хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва камайтирилган фойда;
иложи борича, тақдим қилинган даврлардан олдинги даврларга тегишли бўлган тузатиш суммаси; ва
- агар ретроспектив қўллашни бирор олдинги давр учун ёки тақдим қилинган даврлардан олдинги даврлар учун амалга оширишни амалий иложи бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган шароитлар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш қачондан бошлаб ва қандай қилиб қўлланилганлигининг тавсифи.
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд этилган маълумотларни қайтадан ошкор этиш шарт эмас.
Хўжалик субъекти янги чиқарилган, аммо ҳалигача кучга кирмаган МҲХСни қўлламаган бўлса, хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор этиши лозим:
- ушбу фактни ўзини;
- ушбу янги МҲХСни биринчи марта қўллашнинг хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботларига мумкин бўлган таъсирини баҳолаш учун маълум бўлган ёки оқилона равишда баҳоланиши мумкин бўлган ўринли маълумотлар.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар.
Тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган ноаниқликлар мавжуд бўлиши натижасида, молиявий ҳисоботлардаги кўпгина моддалар аниқ баҳолана олмайди ва фақат тахминий баҳоланиши мумкин. Тахминий баҳолашлар энг сўнгги ишончли ахборотга таянган ҳолда ҳукм чиқаришни қамраб олади. Масалан, қуйидагиларни тахминий баҳолаш зарур бўлиши мумкин:
- умидсиз қарзлар;
- товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши;
- молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати;
- эскирадиган активларнинг фойдали хизмат муддати ёки уларда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда олиниши; ва
- кафолат мажбуриятлари.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришнинг таъсири, бунда қуйидаги давр фойдаси ёки зарарида акс эттириш орқали истиқболли равишда тан олиниши керак:
- ўзгариш рўй берган давр, агар ўзгариш фақат ушбу даврга таъсир қилса;
- ўзгариш рўй берган давр ва келгуси даврлар, агар ўзгариш иккаласига ҳам таъсир қиладиган бўлса.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш қай даражада активлар ва мажбуриятларнинг ўзгаришини келтириб чиқарса, ёки капиталнинг қандайдир моддасига тегишли бўлса, у тегишли бўлган активларнинг, мажбуриятларнинг ёки капитал моддасининг баланс қийматини тузатиш йўли билан ўзгариш рўй берган даврда тан олиниши керак.
Ошкор этиш. Хўжалик субъекти жорий даврга таъсир қиладиган ёки келгуси даврларга таъсир қилиши кутилаётган бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришнинг хусусиятини ва суммасини ошкор этиши керак, бундан келгуси даврларга бўлган таъсирини, ушбу таъсирни баҳолашни амалий иложи йўқ бўлганида, ошкор этиш истисно қилинади. Агар келгуси даврларга бўлган таъсир суммаси, ушбу таъсирни баҳолашни амалий иложи йўқ бўлгани туфайли, ошкор этилмаса, хўжалик субъекти ушбу фактни ошкор этиши лозим.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish