С¤з боши ¤рнида


Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларини ўзгартириш ва хатолар (8 - сон БҲХС)



Download 2,81 Mb.
bet55/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.3. Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларини ўзгартириш ва хатолар (8 - сон БҲХС)

2.3.1. Ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш.


Ушбу стандартнинг (БҲХС (IAS) 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар”) мақсади, ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартириш учун мезонларни ўрнатиш ҳамда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартибини ва уларга тегишли ошкор қилинадиган маълумотни белгилашдан иборатдир. Стандарт корхоналарнинг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ахборотнинг ўринлилиги ва ишончлилиги ҳамда бу молиявий ҳисоботларининг даврларо ва бошқа хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсийлигини оширишга қаратилган.
Стандарт ҳисоб сиёсатини танлашда ва қўллашда, шунингдек ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришларни ва олдинги давр хатоларини тузатишни ҳисобга олишда қўлланилади. Аввалги давр хатоларини тузатишнинг ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш учун қилинган ретроспектив тузатишларнинг солиқларга бўлган таъсири БҲХС 12 “Даромад солиқлари”га мувофиқ ҳисобга олинади ва ошкор этилади.





Ҳисоб cиёсати



бу хўжалик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ва тақдим этишда қўлланиладиган муайян тамойиллар, усуллар, одатлар, қоидалар ва амалиётлардир.

Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш - активлар ва мажбуриятларнинг жорий ҳолатини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, келгусида кутилаётган манфаат ва мажбуриятларни баҳолаш натижасида, актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматини, ёки активдан даврий фойдаланиш суммасини тузатишдир. Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришлар янги маълумотлар олиниши ёки янги ҳодисалар рўй бериши натижасида юзага келади, ва, шу сабабдан, хатоларни тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.
Олдинги давр хатолари хўжалик субъектининг бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлари учун молиявий ҳисоботларидаги бузилишлар ва тушириб қолдиришлардир; улар ишончли ахборотдан фойдаланмаслик ёки нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келади ва ушбу ахборот:
мазкур даврлар учун молиявий ҳисоботлар чиқарилиши рухсат этилганида мавжуд бўлган; ва
мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш чоғида олиниши ва ҳисобга олиниши оқилона равишда кутилиши мумкин бўлган ахборотдир.Бундай хатолар математик янглишишлар, ҳисоб сиёсатини қўллашда йўл қўйилган хатолар, эътиборсизлик ёки фактларни нотўғри талқин этиш оқибатларини ҳамда фирибгарликни ўз ичига олади.
Рестроспектив қўллаш - янги ҳисоб сиёсатини операциялар, бошқа ҳодисалар ва вазиятларга нисбатан ушбу сиёсат олдин ҳам ҳар доим қўлланилганидек тарзда қўллаш.
Ретроспектив қайта ҳисоблаш - молиявий ҳисоботлардаги элементлар суммаларинининг тан олиниши, баҳоланиши ва ошкор қилинишини олдинги даврда хатога ҳеч қачон йўл қўйилмаганидек тарзда тузатиш.
Амалий иложи йўқ – Талабни бажаришни (қўллашни) амалий иложи йўқ,қачонки хўжалик субъекти талабни бажариш учун барча оқилона ҳаракатларни қилиб кўрганидан кейин ҳам уни бажара (қўллай) олмаган бўлса. Муайян олдинги давр учун ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ретроспектив қўллаш ёки хатони тузатиш учун ретроспектив қайта ҳисоблашни амалий иложи йўқ бўлиши мумкин:
- ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблашнинг натижаларини аниқлаб бўлмаслиги;
- ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш хўжалик субъектининг раҳбарияти ушбу даврда нимани мўлжаллаганлигини тахмин қилишни талаб этилганлиги;
- ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш, суммаларни сезиларли даражада тахминий баҳолашни, талаб этса, ва ушбу баҳолашлар тўғрисидаги маълумотларни объектив равишда бошқа маълумотларга нисбатан ажратиб олишни амалий иложи йўқ бўлса; бунда ушбу маълумотлар:
мазкур суммалар тан олиниши, баҳоланиши ёки ошкор этилиши лозим бўлган сана(лар)га мавжуд бўлган шароитларни тасдиқлайдиган далилни таъминлаган бўлар эди;
мазкур олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар чиқарилиши рухсат этилганида мавжуд бўлган бўлар эди.
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ва бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш натижасини истиқболли қўллаш – бу, мос равишда:
ҳисоб сиёсати ўзгарган санадан кейин содир бўладиган операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга нисбатан янги ҳисоб сиёсатини қўллашдир;
бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришнинг таъсирини ушбу баҳолаш таъсир қилган жорий ва келгуси даврларда тан олишдир.
Ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш. Қандайдир МҲХС операцияга, бошқа ҳодисага ёки шароитга аниқ тегишли бўлганида, унга нисбатан қўлланиладиган ҳисоб сиёсати ёки сиёсатлари ушбу МҲХСни қўллаш билан аниқланиши керак.
Операция, бошқа ҳодиса ёки шароитга аниқ тегишли бўлган МҲХС мавжуд бўлмаганида, хўжалик субъектининг раҳбарияти қўйидаги хусусиятларга эга бўлган ахборотни шакллантирадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва қўллашда ўз ҳукмини чиқариши керак:
a) фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ талаблари учун ўринли бўлган; ва
б) молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни таъминлагани туфайли ишончли бўлган:
- хўжалик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларини ишончли кўрсатади;
- операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларнинг нафақат юридик шакли, балки иқтисодий моҳиятини акс эттиради;
- бетараф, яъни холис;
- эҳтиёткор;
-ҳамма аҳамиятли томондан тўлиқ.
Корхона раҳбари қуйидаги манбаларга қараши ва уларнинг қўлланилиши мумкинлигини пасайиб борувчи тартибда кўриб чиқиши керак:
МҲХСларда шунга ўхшаш ёки боғлиқ масалаларга тегишли талаблар; ва
Концептуал асоc келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари, тан олиш мезонлари ва баҳолаш концепциялари.
Хўжалик субъекти ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга тегишли ҳисоб сиёсатларини изчил равишда танлаши ва қўллаши керак, агар қандайдир МҲХС моддаларнинг ҳар хил ҳисоб сиёсатлари тўғри келиши мумкин бўлган тоифаларга бўлинишини алоҳида талаб этмаса ёки рухсат этмаса. Агар қандайдир МҲХС моддаларнинг бундай тоифаларга бўлинишини талаб этса ёки рухсат этса, бундай ҳар бир тоифага тегишли бўлган ҳисоб сиёсати изчил равишда танланиши ва қўлланилиши керак.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish