С¤з боши ¤рнида


-вазият: Фоизлар капитализацияси



Download 2,81 Mb.
bet135/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

3-вазият: Фоизлар капитализацияси.
Сиз жами 600000 $ миқдорда фоиз тўладингиз, ундан 100000 $ капитализация бўлган (бинонинг бошланғич қийматига қўшилган). Маблағларнинг чиқиб кетиши 100000 $ капитализациялашгани таъкидлангани холда , 600000 $ миқдорда кўрсатилди. Фойда ва зарарлар ҳисоботида, ҳисобот даврининг бошида ва охирида ҳисобланган фоизлар қолдиғи бўлмаганда, фоизлар бўйича харажат 500000 $ни (600000 $-100000 $) ташкил этади.
Тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар операцион пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар фойда ёки зарарни шакллантиришда иштирок этади. Бинобарин, тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар, мос равишда, молиявий пул оқимлари ҳамда инвестицион пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича харажатлардир ёки инвестициялар бўйича даромадлардир.
Тўланган дивидендлар молиявий пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича харажатлардир. Бинобарин, фойдаланувчиларга тадбиркорлик субъектининг операцион пул оқимларидан дивидендларни тўла билиши қобилиятини аниқлашда ёрдам бериш учун тўланган дивидендлар операцион фаолият натижасидаги пул оқимларининг бир қисми бўлиб таснифланиши мумкин.
Фойда солиқлари. Фойда солиқлари натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари алоҳида кўрсатилиши ва операцион фаолият натижасидаги пул оқимлари сифатида таснифланиши лозим, агар улар молиявий ва инвестицион фаолиятларига махсус боғлиқ бўлмаса.
Фойда солиқлари, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланиши мумкин бўлган пул оқимларини келтириб чиқарувчи операциялар натижасида юзага келади. Солиқ харажатини инвестицион ёки молиявий фаолият билан боғлиқлигини осонликча аниқлаб бўладиган бўлса-да, тегишли солиқ пул оқимлари қайси фаолиятга таалуқлигини аниқлашнинг кўпинча имкони йўқ, ҳамда уларга асос бўладиган операциялардан олинадиган пул оқимлари давридан фарқли даврда келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун, тўланган солиқлар одатда операцион фаолият натижасидаги пул оқимлари сифатида таснифланади. Бироқ, агар солиқ пул оқимини инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланган пул оқимларини келтириб чиқарган алоҳида операция билан боғлиқлигини аниқлаш имкони бўлса, солиқ пул оқими ҳам, мос равишда, инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланади. Агар солиқ пул оқимлари битта турдан ортиқ фаолият билан боғлиқ бўлса, тўланган солиқларнинг умумий суммаси очиб берилади.
Пул маблағлари ҳаракатланмайдиган операциялар. Пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан фойдаланишни тақозо этмайдиган инвестицион ва молиявий операциялар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди. Бундай операциялар молиявий ҳисоботларнинг бошқа жойида ушбу инвестицион ва молиявий фаолиятлар тўғрисида барча тегишли маълумотларни акс эттирадиган тарзда очиб берилиши лозим.
Аксарият инвестицион ва молиявий фаолиятлар жорий пул оқимларига бевосита таъсир этмайди, аммо улар тадбиркорлик субъектининг капитали ва активларига таъсир қилади. Пул маблағлари ҳаракатланмайдиган операцияларни пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатмаслик пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот мақсадларига мос келади, чунки бундай моддалар жорий даврда пул оқимлари келтириб чиқармайди. Пул маблағлари ҳаракатланмайдиган операцияларга қуйидагилар мисол бўла олади:
- активларни бевосита тегишли мажбуриятларни олиш орқали ёки молиявий ижара асосида сотиб олиш;
- тадбиркорлик субъектини улушли инструментларни чиқариш эвазига сотиб олиш;
- қарз мажбуриятларининг капиталга айлантирилиши.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг таркибий қисмлари. Тадбиркорлик субъекти пул ва пул эквивалентларининг таркибий қисмларини очиб бериши ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботидаги суммаларнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган эквивалент моддалари билан солиштирмасини тақдим этиши лозим.
Пул маблағларини бошқариш амалиёти ва банк механизмларининг дунё бўйлаб фарқ қилишини ҳисобга олган ҳолда ва БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”га риоя қилиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини белгилашда қўллайдиган сиёсатини очиб беради.
Пул маблағлари ва пул эквивалентларининг таркибий қисмларини аниқлаш сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш таъсири, масалан, олдин тадбиркорлик субъекти инвестицион портфелининг бир қисми деб қаралган молиявий инструментларни таснифлашдаги ўзгаришлар, ҳисоботда БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар”га мувофиқ тарзда акс эттирилади.
Корхона раҳбарият изоҳлари билан биргаликда, тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлган, аммо гуруҳ томонидан фойдаланиш имкони бўлмаган катта миқдордаги пул маблағлари ва пул эквивалентлари суммасини очиб бериши лозим.
4-вазият: Пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари-ҳисоб сиёсати ва эслатмалар.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига накд пул маблағлари , талабга кўра бериладиган банк депозитлари, бошқа қисқа муддатли юқори ликвидли,бошланғич муддатда сўндириш муддати уй ой мобайнида белгилаган инвестициялар, шунингдек банк овердрафтлари. Банк овердрафтлари бухгалтерия балансида қисқа муддатли мажбуриятлар таркибидаги заемлар бўлиб акс эттирилади.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари:


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish