С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet103/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2-вазият: Корхона янги ишлаб чиқариш жараёнини шакллантирмоқда. 2017 йил мобайнида, сарфланган харажатлар 1000 АҚШ $ бўлиб, улардан 900 АҚШ $ 2017 йил 1 декабрдан олдин сарфланган ва 100 АҚШ $ 2017 йил 1 декабр билан 2017 йил 31 декабр орасида сарфланган. Корхона 2017 йил 1 декабрда ишлаб чиқариш жараёни номоддий актив сифатида тан олиш мезонини қаноатлантирганини кўрсата олади. Жараёнга сингдирилган ноу-хаунинг қопланадиган қиймати (жараён фойдаланишга тайёр бўлишидан олдин уни тугаллаш бўйича келгуси пул чиқимлари билан бирга) 500 АҚШ $тенг бўлиши баҳоланган.
2017 йил якунида, ишлаб чиқариш жараёни 100 АҚШ $ миқдорида (тан олиш мезони қаноатлантирилган санадан, яъни 2017 йил 1 декабрдан бошлаб сарфланган харажатлар) номоддий актив сифатида тан олинади. 2017 йил 1 декабрдан олдин сарфланган 900 АҚШ $ харажат сифатида тан олинади, чунки тан олиш мезони 2017 йил 1 декабргача қаноатлантирилмаган. Ушбу харажатлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган ишлаб чиқариш жараёни қийматининг қисмини ташкил этмайди.
2018 йил мобайнида, сарфланган харажатлар 2000 АҚШ $ га тенг. Жараёнга сингдирилган ноу-хаунинг қопланадиган қиймати (жараён фойдаланишга тайёр бўлишидан олдин уни тугаллаш бўйича келгуси пул чиқимлари билан бирга) 1 900 ВБ тенг бўлиши баҳоланган.
2018 йил якунида, ишлаб чиқариш жараёнининг таннархи 2 100 АҚШ $ га тенг (2017 йил якунида тан олинган 100 АҚШ $ харажатлар ва 2018 йил якунида тан олинган 2100 АҚШ $ харажатлар). Тадбиркорлик субъекти қадрсизланиш бўйича зарардан олдинги жараённинг баланс қийматини (2100 АҚШ $) унинг қопланадиган қийматига тўғрилаш учун 200 АҚШ $ миқдорида қадрсизланиш бўйича зарарни тан олади. Ушбу қадрсизланиш бўйича зарар кейинги даврда тикланиши мумкин, агарда БҲХС 23 да келтирилган қадрсизланиш бўйича зарарни тиклашга талаблар бажарилганда.

Номоддий модда бўйича харажат у сарфланганда харажат сифатида тан олинади:
- харажат тан олиш мезонини қаноатлантирадиган номоддий актив қийматининг таркиби бўлмагунча;
- модда бизнес бирлашувида сотиб олинган бўлиб, номоддий актив сифатида тан олинмагунча. Бундай ҳолатда, харажат харид санасида гудвилл сифатида тан олинган қийматнинг таркибини ташкил этади (МҲХС 3 га қаранг).
Баъзи ҳолатларда, келгуси иқтисодий нафларга эга бўлиш мақсадида харажатлар сарфланади, лекин тан олиниши мумкин бўлган ҳеч қандай номоддий актив ёки бошқа актив сотиб олинмайди ёки яратилмайди. Товарларни етказиб бериш ҳолатида, тадбиркорлик субъекти бундай сарфни унда ушбу товарлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган пайтда харажат сифатида тан олади. Хизматлар кўрсатиш ҳолатида, тадбиркорлик субъекти сарфни хизматларни қабул қилиб олган пайтда харажат сифатида тан олади.
Масалан, тадқиқот бўйича харажат у сарфланган пайтда харажат сифатида тан олинади, у бизнес бирлашуви таркиби сифатида сотиб олинган ҳолат бундан истисно. Сарфга у амалга оширилганда харажат сифатида тан олинадиган бошқа мисоллар қуйидагиларни қамраб олади:
- янги бизнесни бошлаш фаолияти бўйича харажатлар (яъни ташкилий харажатлари), бунда ушбу харажатлар БҲХС 16 га мувофиқ асосий воситалар моддасининг таркибига киритилмагунча. Ташкилий харажатлар ташкил этиш харажатларини қамраб олиши мумкин, масалан, юридик ташкилотни ташкил этишга сарфланган юридик ва котибият харажатлари (яъни очишдан олдинги харажатлар) ёки янги фаолиятларни бошлаш ёки янги маҳсулотларни ёки жараёнларни ишга тушириш бўйича харажатлар (яъни фаолиятдан олдинги харажатлар).
- Тренинг фаолиятлари бўйича харажатлар.
- Реклама ва сотиш фаолиятлари бўйича харажатлар (почта орқали буюртма рўйхатлари).
- Тадбиркорлик субъектини тўлиқ ёки қисман бошқа жойга кўчириш ёки қайта ташкил этиш бўйича харажатлар.
Тадбиркорлик субъекти товарлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, қачонки у товарларга эгалик қилса. Худди шунингдек, тадбиркорлик субъекти товарлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, қачонки улар етказиб бериш шартномаси шартларига мувофиқ етказиб берувчи томонидан яратилганда ва тадбиркорлик субъекти тўлов эвазига уларни етказиб берилишини талаб қила олганда.
Хизматлар қабул қилинган бўлади, қачонки уларни тадбиркорлик субъектига етказиб бериш шартномасига мувофиқ етказиб берувчи томонидан кўрсатилганда, аммо тадбиркорлик субъекти улардан бошқа хизматни кўрсатишда фойдаланган пайтда эмас, масалан, мижозларга рекламани етказиб беришда.
Актив сифатида тан олинмайдиган олдинги харажатлар
Дастлаб харажат сифатида тан олинган номоддий модда бўйича харажат кейинги санада номоддий актив таннархининг қисми сифатида тан олинмаслиги лозим.
3-вазият: Сиз муаллифлик ҳуқуқини 20.000$ га сотиб олдингиз.Муаллифлик ҳуқуқи шартномаси шартларига мувофик, сиз ушбу ҳуқуқга 4 йил эгалик қилишингиз ва тасарруф этишингиз мумкин . 4 йиллик фойдаланишдан кейин муаллифлик ҳуқуқи учун мавжуд бўлган бозор баҳоси сотиш учун сарфланган харажатлар айириб ташлангандан сўнгy 6.000$ ни ташкил этади. Ушбу миқдор муаллифлик ҳуқуқининг тугатиш қийматининг эквиваленти сифатида олиниши мумкин.
Амортизацияланаётган қиймат $ 20,000- $ 6,000 = $ 14,000 ни ташкил қилади ва бир йиллик амортизацияси $ 3,500 ($ 14,000 / 4 йил) бўлади. 4 йилдан кейин Сиз муаллифлик ҳуқуқизни 6000$ га сотасиз. Сотиш харажати мавжуд бўлмайди.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish