С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet102/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

Номоддий активнинг ҳаққоний қиймати:

активда мужассамланган кутилаётган келгуси иқтисодий нафларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши эҳтимоли тўғрисидаги кутишларни акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий нафлар оқимининг муддати ёки суммаси бўйича ноаниқлик мавжуд бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти иқтисодий нафлар олинишини кутади.

Шу туфайли, бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий активлар учун эҳтимолликни тан олиш мезони доимо қаноатлантирилган деб инобатга олинади. Агарда бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган актив ажраладиган бўлса ёки шартномавий бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса, активнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш учун етарлича маълумот мавжуд бўлади. Шу туфайли, бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий активлар учун 21(б)-банддаги ишончли баҳолаш мезони доимо қаноатлантирилган деб инобатга олинади.
Мазкур стандартга ва МҲХС 3 (2008 йилда ўзгартирилган) га мувофиқ, харидор харид санасида сотиб олинаётган тадбиркорлик субъектининг номоддий активини гудвилдан алоҳида тарзда тан олади, бунда актив сотиб олинаётган тадбиркорлик субъекти томонидан бизнес бирлашувидан олдин тан олинган бўлишидан қатъий назар.
Бу шуни англатадики, харидор активни гудвилдан алоҳида тарзда сотиб олинаётган тадбиркорлик субъектининг тугалланмаган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш лойиҳасининг активи сифатида тан олади, агарда лойиҳа номоддий актив таърифини қаноатлантирса. Корхонанинг тугалланмаган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш лойиҳаси жараёни номоддий актив таърифини қаноатлантиради, қачонки у:
- актив таърифини қаноатлантирса;
- аниқланадиган, яъни ажраладиган бўлса ёки шартномавий бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса.
Бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий актив. Агарда бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий актив ажраладиган бўлса ёки шартномавий бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса, активнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолашда етарлича маълумот мавжуд бўлади. Қачонки номоддий активнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблашда фойдаланиладиган баҳолар учун турли хил эҳтимолларга эга мумкин бўлган натижалар кенглиги мавжуд бўлса, ушбу мавҳумлик активнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблашда инобатга олинади.



Бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий актив:

ажраладиган бўлиши мумкин, бироқ у фақатгина тегишли шартнома, аниқланадиган актив ёки мажбурият билан бирга ажраладиган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, харидор номоддий активни гудвилдан алоҳида тарзда, бироқ тегишли модда билан бирга тан олади.

Харидор бир бирини тўлдирувчи номоддий активлар гуруҳини ягона актив сифатида тан олиши мумкин, фақатгина алоҳида активларнинг фойдаланиш муддати бир хил бўлганда. Масалан, “Брэнд” ва “Брэнд номи” атамалари савдо белгилари ва бошқа белгилар учун синонимлар сифатида фойдаланилади. Бироқ, “Брэнд” ва “Брэнд номи” атамалари умумий маркетинг атамалари бўлиб, улар одатда бир бирини тўлдирувчи активларга, масалан, савдо белгиси (ёки хизмат белгиси) ва унинг тегишли савдо номи, формулалари, таркиблари ва технологик эксперт билимларига нисбатан фойдаланилади.
Активларнинг давлат гранти ёрдамида олиниши. Баъзи ҳоллларда, номоддий актив давлат гранти ёрдамида бепул ёки ўрнига номинал товонни бериш эвазига олиниши мумкин. Бундай ҳолат давлат тадбиркорлик субъектига номоддий активларни, масалан, аэропортдаги қуниш ҳуқуқлари, радио ёки телевидение станцияларини бошқариш лицензиялари, импорт лицензиялари ёки квоталари ёки бошқа чекланган ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этганда ёки ажратганда юз бериши мумкин. БҲХС 20 “Давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиб бериш” га мувофиқ, тадбиркорлик субъекти ҳам номоддий активни ҳам грантни дастлаб ҳаққоний қийматда тан олишни танлаши мумкин. Агарда тадбиркорлик субъекти активни дастлаб ҳаққоний қийматда тан олмасликни танласа, тадбиркорлик субъекти активни дастлаб номинал қийматда тан олади (БҲХС 20 томонидан рухсат этилган муқобил ёндашув) ва бунга активни кўзда тутилган фойдаланиш ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ ҳар қандай харажатлар қўшилади.
Активларни айирбошлаш. Бир ёки бир неча номоддий активлар номонетар актив ёки активлар ёки монетар ва номонетар активлар бирикмаси эвазига сотиб олиниши мумкин. Қуйида келтирилган мулоҳаза бир номонетар активни бошқасига айирбошлашга тегишлидир, бироқ у юқорида қайд этилган барча айирбошлашларга нисбатан ҳам қўлланилади. Бундай номоддий активнинг қиймати ҳаққоний қийматда баҳоланади, қачонки:
- айирбошлаш операцияси тижорат мақсадлариг эга бўлмагунча;
- қабул қилинган активнинг ҳам топширилган активнинг ҳам ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланмагунча.
Сотиб олинган актив худди шу усулда баҳоланади, ҳаттоки агарда тадбиркорлик субъекти топширилган активни тан олишни тезда тўхтата олмаса ҳам. Агарда сотиб олинган актив ҳаққоний қийматда баҳоланмаса, унинг қиймати топширилган активнинг баланс қийматида баҳоланади.
Тадбиркорлик субъекти айирбошлаш операцияси тижорат мақсадларига эгалигини операция натижасида унинг келгуси пул оқимлари қанчалик даражада ўзгариши кутилишини инобатга олган ҳолда аниқлайди. Айирбошлаш операцияси тижорат мақсадларига эга:
- қабул қилинган актив бўйича пул оқимларининг таркибий тузилмаси (масалан, хатар, муддат ва сумма) топширилган актив бўйича пул оқимларининг таркибий тузилмасидан фарқ қилса; ёки
- тадбиркорлик субъекти фаолиятининг операция таъсир қилган қисмининг тадбиркорлик субъектига-хос қиймати айирбошлаш натижасида ўзгарса; ва
- тафовут айирбошланган активларнинг ҳаққоний қийматига нисбатан катта бўлса.
Айирбошлаш операцияси тижорат мақсадларига эга эканлигини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъекти фаолиятининг операция таъсир қилган қисмининг тадбиркорлик субъектига-хос қиймати солиқдан сўнгги пул оқимларини акс эттириши лозим. Ушбу таҳлилларнинг натижаси тадбиркорлик субъекти батафсил ҳисоб-китобларни амалга оширмасидан аниқ бўлиши мумкин.
Номоддий активни тан олиш шарти бу активнинг қиймати ишончли баҳоланишидир. Номоддий активларнинг ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланади, агарда оқилона ҳаққоний қиймат баҳолари кенглигидаги ўзгариш ушбу актив учун аҳамиятли эмас ёки кенгликдаги турли баҳоларнинг эҳтимоллари оқилона баҳоланиши мумкин ва ҳаққоний қийматни аниқлашда фойдаланилиши мумкин. Агар тадбиркорлик субъекти ёки қабул қилинган ёки топширилган активнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлай олса, бунда қабул қилинган активнинг ҳаққоний қиймати яққолроқ намоён бўлмагунча, топширилган активнинг ҳаққоний қийматидан таннархни ҳисоблашда фойдаланилади.
Ички яратилган гудвилл актив сифатида тан олинмаслиги кўрсатиб ўтилади. Баъзи ҳолатларда, келгуси иқтисодий нафларни келтириб чиқариш учун харажат амалга оширилади, бироқ у мазкур Стандартдаги тан олиш мезонини қаноатлантирадиган номоддий активни пайдо бўлишига олиб келмайди. Бундай харажат одатда ички яратилган гудвиллнинг қисми сифатида инобатга олинади. Ички яратилган гудвилл актив сифатида тан олинмайди, чунки тадбиркорлик субъекти назоратида бўлган ҳолда, аниқланадиган ресурс (яъни, у на ажраладиган ва на шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ресурс) эмас, қайсики таннархда ишончли баҳоланади.
Тадбиркорлик субъектининг ҳаққоний қиймати билан унинг аниқланадиган соф активларининг ҳар қандай пайтдаги баланс қиймати ўртасидаги фарқ тадбиркорлик субъектининг ҳаққоний қийматига таъсир этадиган бир қатор омилларни қамраб олиши мумкин. Бироқ, бундай фарқлар тадбиркорлик субъекти томонидан назорат қилинадиган номоддий активларнинг қийматини акс эттирмайди.
Қуйидаги муаммолар туфайли, баъзида ички ишлаб чиқилган номоддий актив тан олиш мезонини қаноатлантиришини аниқлаш қийин бўлади:
- кутилган келгуси иқтисодий нафларни келтириб чиқарадиган аниқланадиган актив мавжудлигини ва қачон мавжуд бўлишини аниқлаш;
- актив қийматини ишончли аниқлаш. Баъзи ҳолларда, номоддий активни ички тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш харажатларини тадбиркорлик субъектининг ички яратилган гудвиллини сақлаш ёки яхшилаш ёки кунлик фаолиятини амалга ошириш харажатларидан фарқлай олинмайди.
Шу туфайли, номоддий активни тан олиш ва дастлабки баҳолаш бўйича умумий талабларни қондиришга қўшимча тарзда, тадбиркорлик субъекти барча ички ишлаб чиқилган номоддий активларга нисбатан 52-67-бандлардаги талабларни ва қўлланмани қўллайди.
Ички ишлаб чиқилган номоддий актив тан олиш мезонини қаноатлантиришини аниқлаш мақсадида, тадбиркорлик субъекти активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш жараёнини икки қисмга бўлади:
- тадқиқот босқичи;
- тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичи.
“тадқиқот” ва “тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш” атамалари таърифланган бўлсада, мазкур Стандарт мақсади учун “тадқиқот босқичи” ва “тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичи” атамалари кенгроқ маънога эга.
Агар тадбиркорлик субъекти номоддий активни яратиш бўйича ички лойиҳанинг тадқиқот босқичини тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичидан фарқлай олмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу лойиҳа бўйича харажатларни, худдики улар фақатгина тадқиқот босқичида сарфланган сифатида, инобатга олади.
Тадқиқот (ёки ички лойиҳанинг тадқиқот босқичи) натижасида юзага келган ҳеч қандай номоддий актив тан олинмайди. Тадқиқот (ёки ички лойиҳанинг тадқиқот босқичи) бўйича сарфлар улар амалга оширилганда харажат сифатида тан олиниши лозим.
Ички лойиҳанинг тадқиқот босқичида, тадбиркорлик субъекти эҳтимолли келгуси иқтисодий нафларни келтирадиган номоддий актив мавжудлигини намойиш эта олмайди. Шу туфайли, ушбу сарф у амалга оширилганда харажат сифатида тан олинади.
Қуйидагилар тадқиқот фаолиятларига мисоллардир:
- янги билимларни эгаллашга мўлжалланган фаолият;
- тадқиқот топилмаларини ёки бошқа билимларни излаш, баҳолаш ва якуний танлаб олиш, қўллаш;
- хом-ашёлар, ускуналар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматлар учун муқобиллар излаш;
- янги ёки такомиллаштирилган хом-ашёлар, ускуналар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматлар учун мумкин бўлган муқобилларни яратиш, дизайн тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш, баҳолаш ва якуний танлаб олиш.
Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичи
Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш (ёки ички лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичи) натижасида юзага келган номоддий актив тан олинади, фақатгина агарда тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни барчасини намойиш эта олса:
- Номоддий активни фойдаланишга ёки сотишга тайёр қилиш бўйича уни тугаллашнинг техник имкониятини.
- Ўзининг номоддий активни тугаллаш ва ундан фойдаланиш ёки уни сотиш бўйича мойиллигини.
- Ўзининг ундан фойдаланиш ёки уни сотиш қобилиятини.
- Номоддий актив қай тарзда эҳтимолли келгуси иқтисодий нафларни келтиришини. Шу ўринда, тадбиркорлик субъекти номоддий активнинг маҳсулотига ёки номоддий активнинг ўзига нисбатан бозор мавжудлигини, ёки агарда у ички фойдаланишга мўлжалланган бўлса, номоддий активнинг фойдалилигини намойиш этиши мумкин.
- Номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишни тугаллаш ва ундан фойдаланиш ёки уни сотиш учун мувофиқ техник, молиявий ва бошқа ресурсларнинг мавжудлигини.
- Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш мобайнида номоддий активга тегишли сарфларни ишончли баҳолаш қобилиятини.
Ички лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичида, тадбиркорлик субъекти, баъзи ҳолларда, номоддий активни аниқлай олиши ва номоддий актив эҳтимолли келгуси иқтисодий нафларни келтиришини намойиш эта олиши мумкин. Бунга сабаб шуки, лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш босқичи тадқиқот босқичига нисбатан янада такомиллашган бўлишидир.
Қуйидагилар тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятларига мисоллардир:
- ишлаб чиқариш ёки фойдаланишдан олдинги андозаларни ва моделларнинг дизайни, ясалиши ва синови;
- янги технологияни қамраб олган ускуналар, андозалар, шакллар ва қолиплар дизайни;
- тижорий ишлаб чиқариш учун иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳажмда бўлмаган дастлабки корхона дизайни, қурилиши ва фаолияти; ва
- янги ёки такомиллашган хом-ашёлар, ускуналар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматлар учун танланган муқобиллар дизайни, ясалиши ва синови.
Номоддий актив қайтарзда эҳтимолли келгуси иқтисодий нафларни келтириишини кўрсатиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти БҲХС 36 “Активлар қадрсизланиши” даги тамойиллардан фойдаланган ҳолда активдан олинадиган келгуси иқтисодий нафларни баҳолайди. Агарда актив фақатгина бошқа активлар билан бирга иқтисодий нафларни келтириса, тадбиркорлик субъекти БҲХС 36 даги пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликлар тамойилини қўллайди.
Номоддий активни тугаллаш, фойдаланиш ва манфаатлар олиш учун ресурсларнинг мавжудлиги, масалан, зарурий техник, молиявий ва бошқа ресурсларни ва тадбиркорлик субъектининг ушбу ресурсларни таъминлай олиш қобилиятини акс эттирадиган бизнес режа орқали кўрсатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда, тадбиркорлик субъекти ташқи молиялаштириш мавжудлигини намойиш этиши мумкин, бунда тадбиркорлик субъекти кредиторнинг режани молиялаштиришга мойиллиги бўйича кўрсатмасига эга бўлган ҳолда кўрсатади.
Тадбиркорлик субъектининг харажат тизимлари одатда номоддий активни ички тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш харажатларини, масалан, иш ҳақлари ва авторлик ҳуқуқларига ёки лицензияларга эга бўлишга ёки компьтер дастурини тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишга сарфланган харажатларни ишончли баҳолай олади.
Ички ишлаб чиқилган брэндлар, титул маълумотлари (номланишлар), нашр номлари, мижозлар рўйхати ва моҳиятан бир хил моддалар номоддий активлар сифатида тан олинмаслиги лозим.
Ички ишлаб чиқилган брэндлар, титул маълумотлари (номланишлар), нашр номлари, мижозлар рўйхати ва моҳиятан бир хил моддалар бўича сарфлар бутун бир бизнесни ривожлантириш харажатларидан фарқ қилмаслиги мумкин. Шу туфайли, бундай моддалар номоддий активлар сифатида тан олинмайди.
Ички ишлаб чиқилган номоддий активнинг таннархи.
Ички ишлаб чиқилган номоддий активнинг таннархи активни раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган қилиб яратиш, ишлаб чиқариш ва тайёрлашга зарур бўлган барча бевосита тегишли харажатларни қамраб олади. Бевосита тегишли харажатларга мисоллар қуйидагилардир:
- номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишда фойдаланилган ёки истеъмол қилинган хом-аёшлар ва хизматлар харажатлари;
- номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш бўйича юзага келадиган ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари (БҲХС 19 да таърифлангандек);
- юридик ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳақлари; ва
- номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишда фойдаланилган патентлар ва лицензияларнинг амортизацияси.
БҲХС 23 да фоизни ички ишлаб чиқилган номоддий актив таннархининг қисми сифатида тан олиш мезони таъкидланади.
Қуйидагилар ички ишлаб чиқилган номоддий актив таннархининг қисмлари эмас:
- сотиш, маъмурий ва бошқа умумий устама харажатлари, бунда ушбу харажатлар активни фойдаланиш учун тайёрлашга тегишли бевосита харажатлар бўлмагунча;
- актив белгиланган фаолият кўрсатишга эришишидан олдин аниқланган самарадорсизликлар ва дастлабки операцион зарарлар; ва
- активдан фойдаланиш учун ходимларни тайёрлаш харажатлари.




Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish