С¤з боши ¤рнида


Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш



Download 2,81 Mb.
bet106/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.4.3. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш


Тадбиркорлик субъекти номоддий активнинг фойдали хизмат муддати аниқлиги ёки аниқсизлигини ва агарда аниқ бўлса, фойдали хизмат муддатини ташкил этадиган даврни ёки ишлаб чиқариш ёки шунга ўхшаш бирликлар сонини баҳолаши лозим. Номоддий актив тадбиркорлик субъекти томонидан аниқсиз фойдали хизмат муддатига эга деб ҳисобланиши лозим, қачонки барча тегишли омилларнинг таҳлилига асосланган ҳолда, актив тадбиркорлик субъекти учун соф пул тушумларини олиб келиши кутилган даврнинг кўринадиган чегараси мавжуд бўлмаганда.





Номоддий активни ҳисобга олиш:

унинг фойдали хизмат муддатига асосланади. Фойдали хизмат муддати аниқ бўлган номоддий актив амортизация қилинади, фойдали хизмат муддати аниқсиз бўлган номоддий актив амортизация қилинмайди.

Мазкур стандартга илова қилинган тасвирий мисолларда турли номоддий активлар учун фойдали хизмат муддатни аниқлаш ва кейин ушбу активларни аниқланган фойдали хизмат муддатларига асосланган ҳолда ҳисобга олиш кўрсатилган.


Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини аниқлашда кўпгина омиллар инобатга олинади, шу жумладан:
- тадбиркорлик субъекти томонидан активдан кутилган фойдаланиш ва активнинг бошқа бошқарув гуруҳи томонидан самарали бошқарилиши мумкинлиги;
- актив бўйича оддий маҳсулот фойдаланиш даври ўхшаш усулда фойдаланиладиган ўхшаш активларнинг фойдалилик муддатларининг эҳтимоллари бўйича оммавий маълумот;
- эскиришнинг техник, технологик, тижорий ва бошқа турлари;
- активдан фойдаланадиган соҳанинг барқарорлиги ва активдан юзага келадиган маҳсулотлар ёки хизматларга бўлган бозор талабидаги ўзгаришлар;
- рақобатчилар ёки потенциал рақобатчилар томонидан кутилган ҳаракатлар;
- активдан кутилган келгуси иқтисодий нафларга эга бўлиш учун талаб этилган сақлаш харажатларининг даражаси ва бундай даражага эришишда тадбиркорлик субъектининг имконияти ва ҳоҳиши;
- актив устидан назорат даври ва активдан фойдаланишга юридик ёки шунга ўхшаш чекловлар, масалан, тегишли ижараларнинг тугаш саналари; ва
- актив фойдали хизмат муддатининг тадбиркорлик субъектининг бошқа активлари фойдали хизмат муддатига боғлиқлиги.
“Аниқсиз” атамаси “чексиз” маъносини англатмайди. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати фақатгина активни унинг фойдали хизмат муддатини баҳолаш пайтида ҳисобланган ишлаш стандартида сақлаш учун талаб этилган келгуси сақлаш сарфлари даражасини ҳамда тадбиркорлик субъектининг бундай даражага эришишдаги имконияти ва ҳоҳишини акс эттиради.
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати аниқсизлиги тўғрисидаги хулоса активни ушбу ишлаш стандартида сақлаш учун талаб этилгандан ортиқ режалаштирилган келгуси сарфларга асосланмаслиги керак.
Технологиядаги тез ўзгаришлар тарихини инобатга олганда, компьтер дастурий таъминоти ва кўпгина бошқа номоддий активлар технологик эскиришларга учрайдилар. Шу туфайли, уларнинг фойдали хизмат муддати қисқа бўлиш эҳтимоли мавжуд.
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати жуда узоқ ёки ҳаттоки аниқсиз бўлиши мумкин. Ноаниқлик номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини эҳтиёткорлик билан ҳисоблашни таъкидлайди, бироқ у нореал қисқа муддатни танлашни таъкидламайди.
Шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлардан келиб чиқадиган номоддий активнинг фойдали хизмат муддати шартномавий ёки юридик ҳуқуқларнинг муддатидан ошмаслиги лозим, бироқ тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланишининг кутилаётган даврига боғлиқ ҳолда қисқароқ бўлиши мумкин. Агарда шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар янгиланиши мумкин бўлган чекланган муддатга такдим этилса, номоддий активнинг фойдали хизмат муддати янгиланадиган даврни қамраб олиши лозим, фақатгина қачонки янгилашни тадбиркорлик субъекти томонидан аҳамиятсиз харажатлар эвазига амалга ошириш далили мавжуд бўлса. Бизнес бирлашувидаги номоддий актив сифатида тан олинган қайта сотиб олинган ҳуқуқнинг фойдали хизмат муддати ҳуқуқ тақдим этилган битимнинг қолган шартномавий даври бўлади ва янгиланадиган даврларни ўз ичига олмаслиги лозим.
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатига таъсир этадиган ҳам иқтисодий ҳам юридик омиллар мавжуд бўлиши мумкин. Иқтисодий омиллар тадбиркорлик субъекти томонидан олинадиган келгуси иқтисодий нафларнинг даврини аниқлаши мумкин. Юридик омиллар ушбу манфаатлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тадбиркорлик субъекти назорат қиладиган даврни чеклаши мумкин. Фойдали хизмат муддати ушбу омиллар асосида аниқланган даврларнинг қисқароғидир.
Шу ўринда, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги шуни таъкидлайдики, тадбиркорлик субъекти шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқларни аҳамиятсиз харажатлар эвазига янгилай олади:
- эҳтимол тажрибага асосланган ҳолда, шундай далил мавжудки, шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар янгиланади. Агарда янгилаш учинчи томоннинг розилиги шарти остида бўлса, учинчи томон ўз розилигини тақдим этиши бўйича далил мавжуд;
- шундай далил мавжудки, янгилашга эришиш учун зарур бўлган ҳар қандай шартлар қаноатлантирилади;
- янгилашдан тадбиркорлик субъектига оқими кутилган келгуси иқтисодий нафлар билан солиштирилганда, тадбиркорлик субъекти учун янгилаш харажати аҳамиятли эмас.
Агарда янгилашдан тадбиркорлик субъектига оқими кутилган келгуси иқтисодий нафлар билан солиштирилганда, тадбиркорлик субъекти учун янгилаш харажати аҳамиятли бўлса, янгилаш қиймати моҳиятан янгилаш санасида янги номоддий активни сотиб олиш қийматини акс эттиради.
Амортизация даври ва амортизация усули. Аниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг эскириш ҳисобланадиган қиймати унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда тақсимланиши лозим. Амортизация бошланиши лозим, қачонки актив фойдаланишда бўлса, яъни қачонки у раҳбарият томонидан кўзланган ишлай олиш ҳолати учун зарур бўлган жойда ва шароитда бўлса. Амортизация вақтлироқ санада, яъни актив МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган) сана билан активни балансдан чиқариш санаси солиштирилгандаги вақтлироқ санада тўхтатилиши лозим. Фойдаланилган амортизация усули тадбиркорлик субъекти томонидан активдан кутилаётган келгуси иқтисодий наф қай тарзда сарфланишини акс эттириши лозим. Агар ушбу ҳолат ишончли аниқланмаса, тўғри чизиқли (бир текис маромда) усул қўлланилиши лозим. Ҳар бир давр учун амортизация суммаси фойда ёки зарарларда тан олиниши лозим, бунда мазкур ёки бошқа Стандарт бошқа активнинг баланс қийматига киритишга рухсат бермагунча ёки талаб қилмагунча.
Активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб бориш учун турли амортизация усулларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу усуллар тўғри чизиқли усул, камаийб борувчи қолдиқ усули ва ишлаб чиқариш бирлиги усулини қамраб олади. Фойдаланадиган усул активда мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий наф сарфланишининг кўзда тутилган тарзига асосланган ҳолда танланади ва даврдан даврга мувофиқ равишда қўлланилади, бунда ушбу келгуси иқтисодий нафни сарфланишининг кўзда тутилган тарзида ўзгаришлар бўлмагунча.
Амортизация одатда фойда ёки зарарда тан олинади. Бироқ, айрим ҳолатларда активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф бошқа активларни юзага келтириш учун сарфланади. Бундай ҳолатда, амортизация суммаси бошқа актив таннархининг таркибий қисмини ташкил этади ва унинг баланс қийматига киритилади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган номоддий активларнинг амортизацияси товар-моддий захираларнинг баланс қийматига киритилади (БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар”).
Амортизация даврини ва амортизация усулини қайта кўриб чиқиш. Аниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий актив учун амортизация даври ва амортизация усули камида ҳар молиявий йилнинг якунида қайта кўриб чиқилиши лозим. Агарда активнинг кутилган фойдали хизмат муддати олдинги баҳолашлардан фарқ қилса, амортизация даври мувофиқ тарзда ўзгартирилиши лозим. Агарда активда мужассамланган келгуси иқтисодий нафларни истеъмол қилишнинг кўзда тутилган ҳолатида ўзгаришлар мавжуд бўлса, амортизация усули ўзгарган ҳолатни акс этитриш учун ўзгартирилиши лозим. Бундай ўзгаришлар БҲХС 8 га мувофиқ ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар сифатида ҳисобга олиниши лозим.
Номоддий активнинг муддати давомида, унинг фойдали хизмат муддатининг баҳоланиши ноўринлиги яққол намоён бўлиши мумкин. Масалан, қадрсизланиш бўйича зарарни тан олиш шуни кўрсатиши мумкинки, амортизация даври ўзгартирилиши зарур.
Давр мобайнида, номоддий активдан тадбиркорлик субъектига оқими кутилган келгуси иқтисодий нафларнинг ҳолати ўзгариши мумкин. Амортизациянинг тўғри чизиқли усули эмас, балки камайиб борувчи қолдиқ усули ўринлиги яққол намоён бўлиши мумкин. Бошқа мисол сифатида лицензияда акс эттирилган ҳуқуқлардан фойдаланиш кечиктирилишини, қайсики бизнес режанинг бошқа қисмларини тухтатиб қўйган ҳолатини, келтириш мумкин. Бундай ҳолатда, активдан олинадиган иқтисодий наф кейинги даврларгача олинмаслиги мумкин.
Аниқсиз фойдали хизмат муддатига эга бўлган номоддий активлар
Аниқсиз фойдали хизмат муддатига эга бўлган номоддий актив амортизация қилинмаслиги лозим.
БҲХС 8 га мувофиқ, тадбиркорлик субъектидан аниқсиз фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг унинг қопланадиган қийматини унинг баланс қийматига солиштирган ҳолда,
- ҳар йили;
- қачонки номоддий активнинг қадрсизланиши мумкин бўлган пайтда
қадрсизланишга текширилиши талаб этилади.
Баҳоланган фойдали хизмат муддатини қайта кўриб чиқиш.
Амортизация қилинмайдиган номоддий активнинг фойдали хизмат муддати ҳодиса ва шароитлар ушбу активнинг фойдали хизмат муддати аниқсиз деб баҳоланишига ҳалигача асос беришини аниқлаш учун ҳар даврда қайта кўриб чиқилиши лозим . Агар улар бундай хулоса учун асос бермаса, фойдали хизмат муддатининг баҳоланиши аниқсиздан аниққа ўзгариши БҲХС 8 га мувофиқ ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгариш сифатида ҳисобга олинади.
БҲХС 36 га мувофиқ, номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини аниқсиз эмас, балки аниқ деб қайта кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, активга зарар етказилган бўлиши мумкин. Натижада, тадбиркорлик субъекти активнинг БҲХС 36 га мувофиқ аниқланган қопланадиган қийматини унинг баланс қийматига солиштириш орқали қадрсизланишга текширади ва баланс қийматининг қопланадиган қийматдан ҳар қандай ошган қисмини қадрсизланиш бўйича зарар сифатида тан олади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish