Сувда ва қуруқликда яшовчилар Таянч тушунчалар ва билимлар


Думлиларга саламандралар, бурчактишлилар, протейлар, оёқсизларга



Download 0,97 Mb.
bet3/4
Sana20.06.2022
Hajmi0,97 Mb.
#685337
1   2   3   4
Bog'liq
UHKCH Microsoft Word (5)

Думлиларга саламандралар, бурчактишлилар, протейлар, оёқсизларга червягалар, илонбалиқлар, думсизларга бақалар, қурбақалар киради.(13)
Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг ҳар бир туркум вакилларида характерли белги хоссалари бор. Чунончи думлиларнинг тубан гуруҳларида хорда бир умрга сақланади, ҳақиқий қовурғалари йўқ, калта-калта устки қовурғалар бор. Ҳақиқий саламандраларда уруғланиш ички, ўпкасиз, бунга сабаб уларнинг сув муҳитида яшашга ўтганлиги бўлса керак. Саламандра, тритонларда уруғланиш кўпинча қуруқликда боради. Ўпкасиз саламандраларнинг юраги икки камерали, иккита қон айланиш доираси тараққий этмаган, чунки юрак бўлмаси тўсиқ билан ажралмаган.
Баъзи амфибияларда оёқлар яхши ривожланмаган. Шунинг учун уларнинг оёқлари юришга лаёқатли эмас. Бир жуфт кўзи тери остига яширинган. Нафас органи ўпка ҳамда ички жабралардан иборат. Протейлар кўпроқ қоронғи ғорлардаги сувларда тарқалган. Урчиш даврида урғочиси оталанган туҳум қўяди ёки тирик туғади. Кўзи редукциялашган Америка протейи ўпка ва ташқи жабра ва тери орқали нафас олади. Саламандрада ҳам ташқи жабра сақланиб қолган.
Оёқсизлар примитив тузилишли бўлиб, ер остида яшашга мослашган. Ташқи кўриниши илонга ёки йирик чувалчангга ўхшаш, кўпчилигида халқа сегментлари бор бўлиб ёмғир чувалчангини эслатади. Оёқсизларнинг юрак бўлмалари орасидаги тўсиқ ривожланмаган. Кўзлари, эшитиш органи кучсиз ривожланган.
Думсиз амфибиялар туркуми вакиллари бирмунча мураккаб тузилган. Турлари кўп бўлишига қарамай уларнинг ҳаммаси бақага ўхшаш гавдага эга. Кўпчилик турларида қовурғалар ривожланмаган. Вояга етганларида жабра ёриқлари бўлмайди. Уруғланиши асосан ташқи.
Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг филогенияси ва келиб чиқиши
Думсиз амфибиялар сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг юқори даражада тузилган гуруҳи ҳисобланади. Бақалар орасида дарахтда яшовчи турлари ҳам бор. Масалан Ява учувчи бақаси ҳаётининг кўп вақтини дарахтда ўтказиб, ерда осон ҳаракатланади ва дарахтдан-дарахтга сакраб юради. Бармоқлари орасида парда бор.(13,14)
Шуни қайд этиш керакки юқоридаги ўзгаришларга туртки хали амфибиялар Ер юзида пайдо бўлмасдан анча илгари балиқларда юз берган. Баъзи балиқлар қисқа муддат сувдан чиқиб ҳаво билан нафас олиши, бошқаларни дарахтларга чиқиб у ерда бир муддат қолиши, ёки сакровчи балиқлари сувдан отилиб чиққан ўлжасини тутиши, ниҳоят икки томонлама нафас олувчи балиқлар мавжудлиги юқоридаги фикрни асосли эканлигини билдиради.
Баъзи икки хил нафас олувчи балиқларнинг узоқ вақт сувдан ташқарида яшаши ҳам маълум. Бироқ қайд этилган балиқлар ана шу шароитга ихтисослашган бўлгани сабабли улардан амфибиялар келиб чиқмаган.

71 – расм. Девон панжа қанотли балиғининг (Sauripterus, I-II) ва пермь панцирли амфибиясининг (III) олдинги оёқлари: 1-елка суягининг гомологи; 2-билак суягининг гомологи; 3-тирсак суягининг гомологи.
Чунки органик олам эволюция қоидаларига кўра юқори даражада ихтисослашган организмларга нисбатан ихтисослашмаган организмларда янги шароитга мослашиши тезроқ амалга ошади. Ана шу қоидага мувофиқ сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг узоқ ўтмишдаги аждодларини чучук сувда яшовчи балиқларнинг камроқ ихтисослашган гуруҳлари орасидан ахтариш лозим.(71-расм)
Чучук сувларда пайдо бўлган бирламчи амфибиялар девон даврга мансуб Ер қатламларидан топилган ихтиостегидлар саналади.(72-расм)



72 – расм. Ichthyotsegalla скелеть ва ташқи тузилиши
Уларнинг қолдиқлари Шарқий Гренландиянинг юқори девон қатламларида топилган. Улар тузилиши бўйича Шмальгаузеннинг тасдиқлашича панжақанотли балиқлар билан амфибиялар оралиғида бўлган.
Ихтиостегидларнинг бош скелети панжа қанотли балиқлар бош скелетига ўхшаш кучли қопловчи суяклар билан қопланган. Шунинг учун швед палеонтологи Е. Ярвик ихтиостегидларни “тўртоёқли балиқлар” деб номланган.
Ихтиостегидларнинг бу хоссаси кейинчалик яшаш учун курашда панжа қанотли балиқларни чучук сувлардан сиқиб чиқаришга ва сув бўйидаги нам жойларни эгаллаб олишига имкон берган. Натижада ихтиостегидлардан амфибияларнинг дастлабки икки кенжа синф вакиллари лабиринтодантлар ва лесоспандиллар – юпқа умуртқалилар пайдо бўлган.(14)
Мазкур оралиқ формаларда жабра қопқоғининг рудиментлари, балиқлар думи, балиқ тангачалари билан қопланган териси бўлган. Шу билан бирга қуруқликда яшовчи умуртқалиларга хос беш бармоқли жуфт оёқлар ривожланган. Ихтиостегидлар фақат сувда эмас, қуруқликда ҳам яшаганлар.
Тахмин қилинишича улар сувда урчиганлар, озиқланганлар шу билан биргаликда мунтазам равишда оёқлари ёрдамида қуруқликка чиққанлар.
Тошкўмир даврида иқлим кескин ўзгарган. У иссиқ, нам бўлиб, фасллар орасида сезиларли тафовутлар кузатилмаган. Қуруқликдаги ўсимликлар авж олиб ривожланган, қирққулоқлар, дастлабки очиқ уруғли дарахтлар, ўрмонлар пайдо бўлган. Умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳам хилма-хил вакиллари авж олиб ривожланган, чунки бундай шароит дастлабки амфибиялар учун ниҳоятда қулай бўлган. Уларга қарши умуртқалиларнинг бошқа рақобатчи формаларни бўлмаганликлари сабабли амфибияларни ҳар хил вакиллари пайдо бўлган. Шунга қарамай дастлабки лабиринтодантларнинг вакиллари унчалик катта бўлмаган таналари балиқларга ўхшаган. Кейинчалик пайдо бўлган лабиринтодантлар анчагина йирик бўлиб, узунлиги 1 м хатто ундан ҳам узун бўлган. Лабиринтодантлар триас даврининг охиригача сувда, сувга яқин жойларда яшаганлар.
Баъзи лабиринтодантларга карбон ва перм даврда яшаган думсиз амфибияларнинг баъзи туркум вакиллари Proanura, Eoanura нисбатан яқин бўлган. Карбон даврида дастлабки амфибияларнинг иккинчи асосий шаҳобчаси – лесоспандиллар пайдо бўлиб, улар кичик, сув муҳитига мослашган. Уларнинг баъзилари жуфт оёқларини йўқотган ва пермь даврининг ўрталаригача яшаганлар. Тахмин қилинишича улар думли ҳамда оёқсиз амфибияларнинг аждод боши саналади. Палеозой эрасида пайдо бўлган амфибияларнинг кўпчилиги триасда қирилиб кетган.
Стегоцефал (панцир бошлилар)нинг боши устки ва остки томондан тери суяклари билан қопланган бўлиб, фақат унда бурун, кўз тешиклар бўлган халос. Кўпчилигини қорин томонида ҳам бир-бирини устига ётган суяк тангалари учраган. Стегоцефалларнинг аждодлари шубҳасиз тузилиши тубан (дастлабки скелетнинг унчалик яхши суяклашмаганлиги, қўшимча нафас олиш ўпка қопларини бўлишитавсифланадиган) балиқлар бўлган. Уларнинг жуфтоёқлари фақат эшкак эмас, қаттиқ жойда ҳаракатланганда таянч вазифасини бажарган, бинобарин улар беш бармоқли қуруқликда яшовчиларнинг оёқлари типида бўлган.
Стегоцефалларга айниқса панжа қанотли балиқлар яқин. Уларнинг оёқларини скелети стегоцефалларникига ўхшаш бўлган. Стегоцефаллар пайдо бўлган девон даврида вақти-вақти билан мавсумий қурғоқчиликлар рўй берган. Жуда кўп спорали баҳайбат дарахтлар сувга қулаб ботқоқликларни пайдо бўлиши туфайли балиқларнинг сувда ҳаракатланиши қийинлашган. Сувда кислород кам бўлгани сабабли икки томонлама нафас олувчи ва панжа қанотли балиқлар фақат жабралари орқали эмас, ҳаво билан ҳам нафас олишга ўтганлар. Сув ҳавзалари қуриб қолган жойларда икки томонлама нафас олувчи балиқлар ҳалок бўла бошлаганлар, панжа қанотлилар эса панжа сузгичлари ёрдамида қуриб қолган сув ҳавзаларидан сувли жойларга ўтишга муваффақ бўлганлар. Лекин панжа қанотли балиқларнинг сиртига қопланган суякли зирҳлар уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Натижада мутацион ўзгарувчанлик туфайли фақат қорин томонида зирхи бор панжа қанотли балиқлар яшаш учун курашда ғолиб бўлганлар ва табиий танланиш улар орасидан ўзгарган шароитга мослашган формаларни сақланишига ва авж олиб кўпайишига имкон туғдирган. Стегоцефаллар мезозойнинг бошларигача яшаганлар. Ҳозирги амфибияларда рўй берган адаптация, радиация ва турларни авж олиб кетиши, юранинг охири бўр даврининг бошларида амалга ошган.
Стегоцефаллар ҳам панжақанотли балиқлар ҳам ўпка билан нафас олган, сузгич скелети, мия қутисини қопловчи суяклар ҳам ўхшаш бўлган. Лекин ҳозирги фанга маълум панжақанотлилар анча кейинги даврларда яшаган, ихтисослашган стегоцефалларни аждодлари бўла олмайди.
Девон даврининг охирига келиб ихтиостегидлардан юпқа умуртқали амфибиялар ажралиб чиқади ва улар уч туркумга бўлинади. Микрозауриялар туркуми кичик ҳайвонлар бўлиб, ҳозирги тритонларга ва саламандраларга ўхшаш бўлган. Пермь даврида яшаган микрозауриялардан ҳозирги думли ва оёқсиз амфибиялар келиб чиққан.
Некридиялар туркум вакиллари нисбатан катта гавдаси илонсимон шаклда, оёқлари бўлмаган. Улар даврининг охирига келиб қирилиб кетган.
Хулоса қилиб айтганда стегоцефаллар мезазой эрасининг бошигача яшаган. Амфибияларнинг ҳозирги туркумлари эса юра-бўр даврларида пайдо бўлган.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish