Бетон қоришмасининг тавсия этиладиган силжувчанлик
кўрсаткичлари
№
|
Конструкциялар
| Конус
чўкиши (КЧ)
|
1
2
3
4
|
Массив блокли кам арматурали (0,2 % ) конструкциялар
Темир бетон (арматуралар кўндаланг кесими темир бетон конструкция кўндаланг кесимининг 1,0% гача), арматураланмаган ёки кам арматураланган катта конструкциялар (тирак девор, пойдевор ва массивлариннинг блоклари)
Зич қилиб арматураланган темир – бетон конструкциялар, кичик кесимли юпка деворлар, устунлар, бункерлар, силослар, тўсинлар, плиталар ва ҳоказо:
а) горизонтал элементлари
б)вертикал элементлари
Сирпанма қолипда бетонланадиган конструкциялар:
-вибраторда зичлашда
-қўлда зичлашда
|
0-1
1-3
3-6
6-8
8-10
6-8
3-10
|
Объекда бетон ишлари иш жадаллигини белгилаш.
Бетон қоришмасини тайёрлангандан кейин, тезда, қота бошлагунга қадар, об-ҳавонинг температурасига боғлиқ равишда ташилиб, ётқизилиб, зичлаб бўлиш керак (одатда 0,5…3 соат). Бу хусусият бетон ишларини ташкил қилиш, бажариш технологияларини белгилашда асосий ҳисобланади. Юқоридагилар ва қурилиш майдончаси рельефи, юзаси имкониятларидан келиб чиқиб, бетон хўжалигини бетон қоришмасини ётқизиш жойига жуда яқин атрофда жойлаштириш тақозо қилинади, сабаби ёз ойларида қоришмани тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш учун сарфланадиган вақт, бетон ишлари таннархининг қимматлашувига олиб келувчи махсус чора тадбирларсиз, технологик жараёнларни тўлиқ бажаришга етмай қолиши, оқибатида бетон ишлари сифати қониқарсиз бўлиши мумкин. Бетон қоришмасини тайёрлаб, бир маромда етказиб бериш мақсадида бетон хўжалигининг соатдаги иш жадаллиги қуйидагича белгиланади:
бу ерда: бетон ишлари соатдаги нотекислик коэффициенти;
бир ойдаги ишчи кунлар сони;
бир кундаги ишчи соатлар сони (одатда бетон ишлари узлуксиз 2 ёки 3 сменада ташкил қилинади);
– календарь график бўйича, бетон ишлари ҳажми энг катта бўлган ой учун иш жадаллиги , қуйидагича ҳисобланади
;
-бетон ишлари муддати, ойлар;
бетон ишлари ойлик нотекислик коэффициенти.
Бетон ишларида қўлланиладиган механизация воситалари, транспорт, ускуна ва қурилмалар техник имкониятларини, қурилиш объекти худудидаги об-ҳаво, бетон ишларида қўлланиладиган технологиялар имкониятларидан ва блокларга ажратиш конструктив ечимлар хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланадиган бетон ишлари жадаллиги қуйидагича ҳисобланади:
Битта блокнинг юзаси:
=0,3 блокдаги бетонлаш қатламлари қалинлиги,
- бетон қоришмаси қота бошлагунгача бўлган вақт, с (соат);
- с, битта транспорт бирлиги хажмига тенг бетон қоришмасини тайёрлаш, ташиш, ётқизиш учун кетадиган вақт, =0,2+
=1,1 йўл шароитини ҳисобга олиш коэффициенти;
- бетон қоришмасини ташиш масофаси, км;
-транспорт юкли юриш тезлиги, ;
Do'stlaringiz bilan baham: |