Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий



Download 425 Kb.
bet7/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#901049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ТАЛИТОҒОРА - Термиз туманининг Сабзипоя маҳалласида жойлашган. Иншоотнинг томонлари 47 метрга тенг.
Ҳанузгача Эски Термиз ва унинг атрофида бевосита мил. авв. VI-V асрларга мансуб қатламлар ва ёдгорлик аниқланмаган бўлсада, Талитоғорада мил. авв. VI-V асрларда ёдгорлик ўрнида дастлабки аҳоли манзили бўлганлиги тадқиқотлар натижасида ўз исботини топган.
Эски Термиз ва унинг атрофида илк сунъий суғориш тизимининг шаклланиши ҳам мил. авв. VI-V асрларда юз берган.
Маҳобатли бинолар (сарой ёки ибодатхона) қурилишида қўлланилган трапеция шаклидаги пишиқ ғиштлар, металл буюмларга тақлидан ясалган сопол идишлар ва сув маъбуди Тритон тасвири ишланган тош безак каби санъат намуналарининг топилиши Талитағора ўрнида канал ва анҳорлар қурилиши ва уларни қўриқлаш билан боғлиқ иншоот мавжуд бўлган деган хулосага келишга сабаб бўлди.


Чингизтепа ёдгорлиги

Эски Термиз

Мил.авв. 2 аср охири милодий 1 аср бошлари

ЧИНГИЗТЕПА - мил.авв. 2 аср охири милодий 1 аср бошларига оид (катта ва кичик Чингизтепа) ёдгорлик. Тадқиқотларга кўра, Чингизтепа Термизнинг таркибий қисми бўлиб, жанубдан Пайғамбар ороли орқали Жайҳун (Амударё)дан кечиб Термизга келган ёки шимолий юртлардан бу шаҳар орқали Бақтр (Балх) ва ҳ.к. томонларга йўл олган савдо карвонларининг доимий ҳавфсизлигини таъминлаб турган мустаҳкам қалъа вазифасини ўтаган. 2013 йилги мавсумда амалга оширилган қазув ишлари туфайли Чингизтепа мудофаа тизимининг қурилиши бевосита “Катта юэчжилар”нинг Юнон-Бақтрия давлатини батамом эгаллаб, Бақтрия ҳудудида шу жумладан, Тармита (Термиз)да ўтроқлашганидан сўнг, яъни мил. авв. I асрда амалга оширилганлиги тўлиқ ўз исботини топди.


Айритом ёдгорлиги

Термиз шаҳар

Мил. 1-2 асрлар

АЙРИТОМ - ўзбек халқининг қади­мий тарихи ва маданиятидан гувоҳлик берувчи кўҳна шаҳар харобаси. Термиз шаҳридан 7 км шарқда, Амударё қирғоғида жойлашган. Дастлаб 1932 йилда мораялар томонидан Айритом яқинида Амударё тубидан одам хайкалчалари ишланган фриз (пирамон) парчалари топилган, 1933 йил Айритомда яна 7 та фриз бўлаклари ҳaмдa будда ибодатхонаси харобаси топилган, фризлар 1-2 асрларга оид бўлиб, уларда қўшнай, чилтор, уд, ноғора ча­лаётган созандалар ва гулчамбарлар, мева солинган идишлар кўтариб олган йигит-қизлар ифодаланган.
Бу блоклар Амударёнинг ба­ланд қирғоғида жойлашган ва уч томондан мудофаа деворлари хамда миноралари билан ўралган маҳобатли бино безаклари бўлган. Бино милоднинг I асрига оид иморат харобалари устида кўрилган. Тасвирли рельеф блоклар бино пештоқларининг тепасини ва ибодатхонага кириш йўлини безаб турган.
Айритомдан топилган саккизта горизонтал кошиндан иборат фриз бурчакларида волюталар ва икки қатор акант барглари тасвирланган бўлиб, уларнинг ўртасида кўкрагигача бўрттириб ишланган ва гуёки акант барглари орасида учиб юрган одам шакллари жойлашган. Улар само мусиқачилари - арфа, уд, қўшнай, дўмбира, чанг чалаётган гандхарвалар, гулчамбар, идиш ва мевалар таққан донатрислар тасвиридир. Саҳнанинг барча иштирокчиларининг этник мансублик хусусиятлари - катта думалоқ юзи, бироз катта кўзи, чаккага тортилган қошлари, қирра бурни, кичкина оғиз ва ўзига хос ияги алоҳида кўрсатилган. Уларнинг ҳаммаси чиройли либослар, ҳашаматли бош кийим кийган ва қимматбаҳо тақинчоклар таққан. Шу билан бирга, тасвирланган сиймолар юзида ҳаяжон, ёшини кўрсатувчи ва алоҳида белгилари йўқ, таркидунё қилган киши қиёфаси акс эттирилган, гавдаси жонсиз ҳолатда. Акант баргларининг акс эттирилиши эса ҳажмли шакллар умумийлаштирилганидан дарак беради. Эҳтимол, бу каби тасвирлаш тарзи Бақтриянинг бадиий - маданий услубларни афзал кўргани туфайли қўллангандир. Лекин шундай бўлса - да, бу образлар ниҳоятда ифодали акс эттирилган.
Айритом фризида «Париннирвана - жатака» билан бошлиқ саҳна акс эттирилган. Ҳинд ривоятларига кўра, бешта буюк мусиқа асбобининг овози вафот этган Буддага мулойим оханглар билан ором бағишлаши, донатрислар эса уни охирги йулга муаттар гуллар билан кузатиши лозим. Айритомда топилган фризда ушбу афсонавий лавха маҳаллий аҳоли образлари орқали акс эттирилган бўлиб, бу жиҳат уни шу ерлик аҳоли тушунишини осонлаштирган. Бундан ташқари, Айритом фризида Гандхара санъати билан яқин боғликдик борлиги аниқланган ва шу та­риқа олимларнинг Кушон салтанати бўйлаб кенг тарқалган мислсиз тарихий - маданий воқелик сифатида гандхара мактаби мавжуд бўлгани ҳақидаги фикрлари тасдиқланган.
Бундан ташқари Айритомдан мил. авв. 2 аср охири ва мил. 4 асрларга оид иккита қабр топилиб, уларнинг биридан қурол-яроғлари билан бирга дафн қилинган жангчининг, ик­кинчисидан идиш-товоқлар ҳамда зеб­-зийнатлари билан кўмилган аёлнинг скелетлари чиққан.
1964 йилда Айритом ибодатхонасидан шаркий томонга караб 1 километр узоқликда сирти тош блоклар билан қопланган ступа кавлаб олинган. 1979 йилда эса будда ибодатхонаси биноси ёнида археологлар икки персонаж тасвирланган ва тагсупасида ўйиб ёзилган олти сатрдан иборат Бақтрия ёзуви бор жуда қизиқарли ёдгорлик тошини қайд қилдилар
Айритом мод­дий-маданий ёдгорликлари ўзбек халқининг кушонлар давридаги тарихи­ни, маданий меросини, урф-одатла­рини ва б, ўрганишда катта аҳамиятга эга.


Қоратепа буддизм ибодатхоналар маркази

Эски Термиз

Мил. 1-3 асрлар


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish