Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий



Download 425 Kb.
bet8/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#901049
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ҚОРАТЕПА – будда ғор ибодатхоналар мажмуаси. Эски Термизнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Дастлаб 1926-28 йилларда Москвадаги Шарқ халқлари мадания­ти давлат музейи экспедицияси очган. 1937 йилда М.Е.Массон ва Е.Г.Пчелина текширган. 1960-йилларда археолог Б.Я. Ставиский қазиш ишлари олиб бор­ган. Ҳозирда Ш.Пидаев раҳбарлигида археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Обида 3 та табиий дўнгликда қурил­ган. Умумий майдони 8 га дан зиёд. Жанубий дўнгликда 15 дан зиёд ғор мажмуаси бўлган. Fарбий дўнгликдаги ғоp маж­муаси 5 дан ортиқ бўлмаган. Шимолий дўнгликнинг шарқий қисмини ер юза­сида жойлашган монументал мажмуа эгаллаган, Ғарбий қисмини эса ер юза­сига қурилган унча ҳашаматли бўлма­ган ибодатхоналар банд қилган. Ғор ибодатхоналарини қуриш қоидалари ҳиндлардан ўзлаштирилган. Кейинроқ қурилганларида бақтрияликларнинг меъморий усуллари устун келади.
Қоратепадаги дастлабки буддавий ибодат ин­шоотлари мил. 1 асрда қури­ла бошлаган. Қоратепанинг энг гуллаган дав­ри милодий 2-3 асрларга тўғpи келиб, бу пайтда ибодатхоналар кўплаб қурил­ган, аввалгилари эса янгиланган ҳaмдa безатилган.
Милодий 3 аср охирига келиб Қоратепа мажмуа­лари инқирозга юз тутди ёки вайрон этилди. Бу сосонийларнинг Кушон давлатига қилган ҳарбий юришлари билан боғлиқ. Айрим мажму­отлар хоналарига оташкадалар ўрнатил­ган. Айни маҳалда Қоратепа мажмуотларининг муайян қисми мил. 4-аср охири – 5 аср бошигача ишлаб турган. Мил. 4 асрдаёқ Қоратепадаги кўплаб ташландиқ хоналар ва ғор ибодатхоналаридан қабр сифатида фойдаланилган, сўнг кириш жойлари хом ғишт билан ёпиб юборилган. Энг дастлабки қабрлар ёнида кушон-сосоний типидаги тангалар, Пероз танга­лари ва унга тақлидан зарб қилинган тангалар учрайди, кейинги қабрларда эса милодий 5-6 асрлардаги Термиз ҳукм­дорлари тангалари топилган, улар­нинг бир томонида лангар тасвирлан­ган. 7 асрдан - 12 асргача Қоратепадаги ярим кўмилган айрим хоналар ва ғорлардан зоҳидлар фойдаланишган.
Қоратепадан кўплаб будда ҳайкаллари, кушон подшолиги даврига оид сопол идишлар, коса ва кўзачалар, мис чақалар, оҳактошдан ишланган меъморий безаклар, плиталар, сопол чироқдонлар топилган. Сосонийларнинг Кушон давлатига ҳарбий юришлари даврида Қоратепа манзилгоҳи вайрон этилган.


Бу ерда топилган моддий - маънавий ва бадиий артефактлар Термиз, Бақтрия ва Марказий Осиёда буддавийлик тарихи учун катта аҳамият касб этиши билан бирга, умумжаҳон будда маданиятига кушилган улкан ҳисса хдсобланади. Улар буддавийликнинг Марказий Осиё жанубига кириб келиш вақтини, унинг бу ерда ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, Бақтриянинг қўшни минтақалардаги буддавийлик бади­ий марказлари, биринчи навбатда, гандха­ра мактаби билан маданий алоқаларини кузатиш имконини беради.
Қоратепанинг жанубий ва шимолий тепаликлари тарҳи тузилмаси роҳиблар учун ҳужралар, маросимлар учун иншоотлар ва йиғилиш ўтказиш учун заллар кўзда тутилган гуха туридаги ўзига хос ибодатхоналарга ўхшаш. Шу боис Қоратепанинг ер ости ва устига қурилган ибодатхоналарида икки - уч нафар роҳиб хизмат кўрсатган, шу боис уларни кичкина монастирлар қаторига киритиш мумкин.
Коратепанинг шимолий баландлигидаги маҳобатли ибодатхона мажмуаси ҳажмига кўра, Кушон Бақтрияси давридаги энг йирик будда иншоотларидан бири бўлган. Мажмуанинг шимолий қисмида жойлашган катта меъморий иншоот - ступа эса ибодатхонанинг меъморий маркази ҳисобланган.
Ступанинг платформаси дунёнинг тўрт томонига қаратилган ҳолда қурилган. Иншоот ўз даврида бир неча марта таъмирланган ва қайта тикланган.
Иншоотнинг ғарбий девори мармарсимон оҳактошдан тайёрланган тош фризлар билан безатилган бўлиб, унинг қолдиқлари ступа платформасининг ғарбий томонларида қайд қилинган. Топилмаларга қараганда, фриз Будда ва бошқа илоҳий образларни ҳамда зодагонлар ҳаётини акс эттирувчи саҳифалар билан безатилган.
Мажмуанинг ибодатхона қисми катта ступанинг жанубида жойлашган. Ҳамма томонлари айвонлар билан ўралган катта тўртбурчак ҳовли унинг меъморий маркази ҳисобланади. Мармарсимон оҳактошдан ясалган ва яхши сақланган устунлар тагсупаларининг салобатли ҳажми ҳовли айвонининг ҳашаматли бўлганидан далолат беради. Ҳовли тўрт томондан қуббасимон томли баланд айланма йўлаклар билан ўралган бўлиб, улар ҳовлини ёнма - ён деворлар оралиғида жойлашган ўтиш йўллари билан боғлаган. Шимолий ва ғарбий айланма йўлак­лар бўйлаб гумбаз томли қатор кичкина тўртбурчак шаклдаги ҳужралар жойлашган. Мажмуанинг ибодатхона қисмининг кўриниши ниҳоятда оддий бўлган, яъни лойсувоқ устидан юпқа қилиб ганч билан сувалган. Деворнинг томга ўтиш жойи бўртма арақи билан безатилган. Кўп ҳолларда деворлар қизил рангга бўялган.


Фаёзтепа буддавийлик монастири

Эски Термиз

Мил. 1-3 асрлар


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish