Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик
51
қўяди. Унинг онгида ота-онага бетакаллуф ва
қўпол муоамала қилиш оддий ва меъёрий ҳол га
айланади. Иккинчидан, жазо амалнинг жин си-
дан бўлади, деган гап бор. Инсон нимани экса,
шуни ўради. Бу Аллоҳнинг қонуни.
6. Ажрашиш вақтида Аллоҳдан қўрқ мас-
лик.
Баъзи ота-оналар ўрталарига талоқ тушиб аж-
рашиб кетсалар, бу борада Аллоҳ белгилаган ҳад-
чегараларга риоя қилмасликлари боис яхшилик
билан ажрашмайдилар. Балки собиқ эр-хотин
ва оила аъзолари ўртасида қаттиқ адоват пайдо
бўлиб, бир умрга юзкўрмас бўлиб кетадилар.
Шундан кейин ота-онанинг ҳар бири болалар-
ни бир-бирига қарши гиж-гижлаш пайида бўла-
ди. Она болаларига илож қадар отасини ёмон
ва золим қилиб кўрсатади. Болаларини иста ган
вақтида кўришга йўл қўймайди ва бир-бири-
дан узоқлаштиришга жон-жаҳди билан тири-
ша ди. Болаларни оталари билан алоқани узиш-
га чақиради. Ота ҳам ўз навбатида болаларига
онасини ёмонотлиқ қилиб кўрсатади. Натижада
болалар отага ҳам, онага ҳам оқ бўладилар. Бунга
сабаб эса ота-онанинг ўзларидир.
7. Фарзандлар орасини ажратиш.
Меҳр беришда болаларни ажратиб, бирига
яхши, бошқасига ёмон муомала қилиш улар
орасида адоват юзага келтириш билан бир қа-
торда ота-онага нисбатан қалбларида ғазаб ва
нафрат уйғотади. Натижада, вақти келиб ўзига
ноҳақ муомала қилинган фарзанд ота-онасига
оқ бўлиши мумкин.
52
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
болалар ўртасида адолат қилишга чақирган-
лар. Ҳадиси шарифда “Аллоҳдан қўрқинг ва бо-
лаларингиз ўртасида адолат қилинг!”
,
дейилган
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шунга кўра, инсон болаларига бирдек муо-
мала қилиши керак. Ҳадя бериш, яхши гапи риш,
кийим-кечак олиб бериш, сайрга олиб чиқиш,
ўйнатиш кабиларда ҳам имкон қадар болаларни
тенг кўрмоқ лозим. Акс ҳолда, аввало, адолатга
риоя қилмагани учун ота-она гуноҳкор бўлади.
Қолаверса, болалар бир-бирига душман бўлиб
улғаяди ва ота-оналарига нисбатан қалбла ри да
норозилик вужудга келади.
“Саҳиҳи Муслим”да келишича, Нўъмон ибн
Башир деган саҳобийнинг отаси Нўъмонни
Расулуллоҳ ҳузурига олиб бориб, “Эй Аллоҳнинг
Расули, мен мана бу ўғлимга бир ғуломимни
(қулимни) туҳфа қилдим”, деди. Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳамма боланг-
га шундай нарса туҳфа қилганмисан?” деб сў-
ра дилар. У “Йўқ!” деди. Шунда у зот: “Ундай
бўлса, боргинда (берган туҳфангни) қайтариб
ол!” дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: “У ҳолда
ме ни гувоҳ қилмагин! Зеро, мен зулмга гувоҳ
бўл ма гайман!” дедилар. Яна бир ривоятда:
“Бу ишингга мендан бошқасини гувоҳ қил!”
деган лари келтирилади. Ушбу ҳадисда Набий
(алай ҳиссалом) ҳадя беришда болаларни тенг
кўрмас ликни зулм деб атамоқдалар. Шу боис
ҳам Имом Аҳмад, Мужоҳид, Суфён Саврий, Ис-
ҳоқ ибн Роҳавейҳ ва Довудга кўра, болаларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |