2 Фрейм мундарижалари
Хар қандай фрейм қуйидаги ном ва мундарижалардан ташкил топади:
1.Фрейм номи. Бу фреймга алоқадор идентификатордир. Фрейм берилган
фрейм системасида уникал номга эга бўлиши керак.
2. Слот номи. Бу слотга алоқадор идентификатордир. Слот ўзи тегишли
бўлган фреймда уникал номга эга бўлиши керак.
Одатда слот номи хеч қандай юклаш маъноларини олиб келмайди ва
берилган слотнинг идентификаторидир, лекин баъзи холларда у махсус маънога
эга. Бу номдагиларга структуралашган объектларни тасвирлаш учун
ишлатиладиган IК-А, DDEКENDANTA, FINEDBY, CОMMENT ва хоказаларни
киритиш мумкин. Бу слотлар системали дейилади ва билимлар базасини
тахрирлаш ва чиқаришни бошқаришда ишлатилади
3 Мерос кўрсаткичи. Бу кўрсаткичлар фақат “абстракт-конкрет”
муомаласига асосланган иеарархик типдаги фрейм системаларга тегишлидир,
улар паст даражадаги худди шундай номли фреймларга эга бўлган юқори
даражадаги фреймдаги слот атрибутлари хақидаги қандайдир информацияни
кўрсатади. Типик мерос кўрсаткичлари: Unique(U:- уникал ), Кame (К:- худди
шундай), Range (R:- чегарани ўрнатиш), Оverride (О:- эътиборга олмаслик ) ва
хоказо. U фреймнинг хар хил қийматли слотга эга бўлиш мумкинлигини
кўрсатади, К – хамма слотлар бир хил қийматга эга, R – қуйи даражали фрейм
слотининг қиймати, юқори даражадаги фрейм слотининг қийматилари билан
кўрсатилган оралиқда бўлиш керак, О – юқори даражадаги фрейм слотининг
қиймати кўрсатилмаганда паст даражадаги фрейм слотининг қийматини қўйиш,
лекин пастки даражадаги фрейм слотининг янги қиймати аниқланганида слот
қийматининг сифатини кўрсатади.
4. Маълумотлар типи кўрсаткичи слотнинг сон қийматига эгалигини
кўрсатади ёки бошқа фреймга кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Маълумотлар
типига қуйидагилар киради:
FRAME(кўрсаткич), INTEGER(бутун), REAL (хақиқий), BООL (буль
тоифа),
LIКТ(боьланган
процедура),
TEXT(матн),
LIКT(руйхат),
TABLE(жадвал), EXРREККIОN (ибора) ва бошқалар.
5. Слот қиймати. Слот қийматини киритиш пункти. Слотнинг қиймати бу
слот маълумотининг кўрсатилган тоифаси билан устма-уст тушиши керак,
бундан ташқари шажара шартларини бажариши керак.
6. Демон. Бу ерда IF-NEEDED, IF-ADDED, IF-REMОVED ва хоказо демон
типларини аниқлашни беради. Демон деб, бир қанча шартларни бажарганда
автоматик юкланадиган процедурага айтилади. Демонлар мос слотларга
мурожаатда юкланади. Бундан ташқари демон богланган процедураларнинг
турли хиллигидир.
7. Богланган процедуралар. Слотнинг қиймати сифатида процедура
типидаги программани ишлатиш мумкин. Фрейм қийматларини кўрсатиш
моделида процедурали ва декларатив қийматлар бирлашади деганимизда
демонлар ва богланган процедураларни процедура қийматлар деб хисоблаймиз.
48
Do'stlaringiz bilan baham: |