Ўзбекистон Республикаси халк таълим вазирлигининг 2022 йил
16 - майдаги умумтаълим мактабларида 2021–2022 укув йилини
якунлаш ва “Сунги кунгирок” тадбирини утказиш тугрисидаги
03-06/3-1470-сонли буйруги ижросини таъминлаш максадида
Б У Ю Р А М А Н
1. Ўзбекистон Республикаси халк таълим вазирлигининг 2022 йил 16 - майдаги умумтаълим мактабларида 2021–2022 укув йилини якунлаш ва “Сунги кунгирок” тадбирини утказиш тугрисидаги буйруги рахбарлик ва ижро учун кабул килинсин.
2. Мактабда 2021-2022 ўқув йилининг якунига бағишланган “Сунги кунгирок” тадбирларини утказиш тадбирини жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 8:45 гача ўтказилиши белгилансин.
3. Тадбир давлатимиз мустақиллигининг “31” йиллиги арафасида ўқувчиларда келажакка ишонч, узтозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳаббат, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик каби туйғуларни шакллантиришга йўналтирилсин.
4. Мактабнинг ММИБДУ га
- Мактабда “Сунги кунгирок” тадбирларини ташкил этилиши буйича чора-тадбирлар режаси ва ишчи гурих таркибини ишлаб чикиш;
- “Сунги кунгирок” тадбири иштирокчиларига юртимизда мустақиллик йилларида амалга оширилгани кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил қилиш,
- Тадбир мазмун-моҳиятини янада юқори савияга кўтариш мақадида фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва тегишли ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш;
-“Сунги кунгирок” тадбирининг мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя салқин очиқ майдонларда ўтказишни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
5.Мактабнинг УИБДУ га.
- Уқувчиларнинг ва битирувчиларнинг якуний аттестация имтиҳонларини топшириш жараёнида байрамона тус бериш;
- Йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб синфдан-синфга кўчириш имтиҳонларидан озод бўлган энг юқори рейтинг кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш вазифаси юклатилсин.
6. Мактаб психологига
- Тадбир мобайнида 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш, танлаётган касбига бўлган қизиқишини янада кучайтириш;
- Электрон базага киритилган 9-синф битирувчиларини фамилия исми шарифлари туғилганлик гувоҳномаси рақамлари ва бошқа маълумотларни қайтадан кўриб чиқиш,аниқлик киритиш;
- Академик лицейларига қабул жараёнида шаҳодатнома рақами орқали ўқувчи танланишини инобатга олиб, 9-синф битирувчиларининг шаҳодатнома рақамларини электирон базага киритиш жараёнида масъулият билан ёндашиш, ҳатоликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;
- Умутаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг шахсий йиғма жилд хужжатларини академик лицейларига топширишда мактаб раҳбарлари шахсан ота-она иштирокида амалга ошириш, хужжатларни ота-она кўлига бериб юбориш ҳолатларининг олдини олиш;
- Мактабнинг 11- синф укувчиларини таълимнинг кейинги боскичига жалб этиш вазифаси юклатилсин.
7. Мактабнинг хужалик ишлари мудирига
- Гигеник ва тозалик талабларига мувофиқ шароитлар яратиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қиган ҳолда ўқувчилар ҳавфсизлигини таъминлаш;
- Мактаб ҳудудига техника воситалари ҳамда бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
8.Барча синф рахбарларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |