Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Суд ЖПК 415-417-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси биринчи қисмидан иккинчи қисмига ва иккинчи қисмининг бир бандидан бошқа бандига қайта квалификация қилишга ҳақли.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
24. Қонун мазмунига кўра, агар қасддан одам ўлдириш тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа чегарасидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб содир этилган бўлса, бундай жиноят ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг «а», «б», «в», «д», «ж», «р», «с» бандларида назарда тутилган квалификация белгилари бўйича содир этилган деб баҳоланмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.05 Ҳокимият, бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар]
25. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган мансабдор шахснинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш жинояти учун жавобгарлик белгиланган моддалари ҳамда 206-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.05 Ҳокимият, бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар]
26. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс томонидан жазони ижро этиш муассасаси ходимини, шунингдек, маҳбусни унинг ахлоқан тузалишига тўсқинлик қилиш ёхуд жамоат вазифасини бажарганлиги учун ўч олиш мақсадида қасддан ўлдириш ЖК 97-моддасининг тегишли қисмидан ташқари, Жиноят кодексининг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи 220-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши лозим.
27. Қасддан одам ўлдириш учун жазо тайинлашда ушбу жиноят содир этилишидаги барча ҳолатлар: қасд тури, қотиллик сабаблари, мақсади, усули, жиноят содир этилган вазият ва жиноят босқичи, шунингдек, айбдорнинг шахси, унинг ўз қилмишига муносабати, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниши зарур. Айни пайтда жабрланувчининг шахсига оид маълумотлар, унинг судланувчи билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, қотиллик содир этилмасдан олдинги хулқ-атвори ўрганилиши лозим.
Айбланувчининг (судланувчининг) руҳий жиҳатдан соғломлигига шубҳа туғилган тақдирда, амбулатория ёки стационар шароитида суд-психиатрия экспертизаси ўтказилиши керак. Айбдор томонидан ЖК 97-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилган ҳолларда суд-психиатрия экспертизаси стационар шароитда ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
29. Қасддан одам ўлдиришга оид ҳар бир иш бўйича жиноят содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар аниқланиши ҳамда асослар мавжуд бўлган тақдирда, уларга нисбатан процессуал қонунда назарда тутилган тартибда муносабат билдирилиши лозим.
30. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари қасддан одам ўлдиришга оид жиноят ишларини биринчи инстанция судлари томонидан қонун талабига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини таъминласинлар, ҳукмларнинг қонуний, асосли ва адолатлилигини синчиклаб текширсинлар, йўл қўйилган қонунбузарлик ва хатоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этсинлар.
31. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 40-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2004 йил 24 сентябрь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Қарори
Do'stlaringiz bilan baham: |