Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси со-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси со-
дир бўлганда, шартномада белгиланган муддатларда ва усул-
ларда суғурталовчини хабардор қилиши шарт. Суғурта 
ҳодисаси ҳақида ўз вақтида хабар бермаслик суғурталовчига 
суғурта пулини тўлаш мажбуриятини амалга оширишга таъ-
сир этмаслигини исботлаб бера олмаса, суғурталовчи суғурта 
товонини тўлашни рад этади.
даъвогар «ашурали Раҳимберди бобо» Фх хўжалик судига 
мурожаат қилиб, жавобгар «Мадад» суғурта агентлиги ва учин
-
чи шахс «кеш» кредит уюшмасидан 10 013 200 сўм ундиришни 
сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «ашурали Раҳимберди 
бобо» Фх ва «кеш» кредит уюшмаси ўртасида 2009 йил 12 ав
-
густда лизинг шартномаси тузилган. унга кўра, «кеш» кредит 
уюшмаси «сергели-автотехсервис» оаждан 15 282 270 сўмга 
«нексия» русумли енгил автомашинани йиллик 28 фоиз устама 
ҳақи билан сотиб олиб беришни ўз зиммасига олган.
шартномага асосан Фх «кеш» кредит уюшмасига 12 000 000 
сўм тўлаб берган. кредит уюшмаси давлат рақами 70 163 Ваа 
бўлган «нексия» русумли автомашинани Фхга сотиб олиб берган. 
лизинг объекти 2009 йил 12 августдаги қабул қилиш далолатно
-
масига асосан Фхга топширилган.
«ашурали Раҳимберди бобо» Фх, «Мадад» суғурта агент
-
лиги Қашқадарё вилоят филиали ва «кеш» кредит уюшма
-
си ўртасида 2009 йил 24 августда лизинг объектини суғурта 
қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Фх суғурта товони 
сифатида суғурта агентлигига 458 468 сўм суғурта мукофотини 
тўлаган.
Фх раҳбари а. Рузиев 2010 йил 13 январда Қарши-касби 
йўлининг 22 километрида лизинг объекти бўлган «нексия» авто
-
машинасини бошқариб келаётган вақтда автомашинанинг шина
-
сига номаълум жисм кириши натижасида бошқарувни йўқотган. 
автомашина йўл четидаги бетон устунга урилган. натижада ав
-
томашинага 10 013 200 сўм миқдорида зарар етган.
Фх суғурта ҳодисаси содир бўлган кундан 1 ой кейин суғурта 
ташкилотига мурожаат қилиб, суғурта пулини тўлаб беришни 
сўраган. бироқ «Мадад» суғурта агентлиги Фхга суғурта пули
-
ни тўлаб беришдан бош тортган. шу сабабли Фх судга мурожаат 


146
қилиб, суғурта агентлигидан 10 013 200 сўм суғурта пулини унди
-
ришни сўраган.
томонлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 5.2-
бандида суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда, 3 
кундан кечиктирмай суғурталовчини хабардор қилиши белгилан
-
ган.
Фк 951-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, 
мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта 
ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда 
дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши 
шарт. агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули на
-
зарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада 
кўрсатилган усулда қилиниши лозим. агар наф олувчи ўзининг 
фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган 
ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият 
наф олувчи зиммасида бўлади.
ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбу
-
риятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи 
суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги ёхуд бу 
ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта то
-
вонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, 
суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъ
-
во талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага кел
-
ган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish