Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси содир бўлган-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси содир бўлган-
лигини исботлаб берганда, суд суғурта шартномасига асосан 
суғурталовчидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) фойдасига 
суғурта товонини ундириш тўғрисида қарор қабул қилади.
даъвогар «бувайда орзуси» Фх хўжалик судига мурожаат 
қилиб, жавобгар «Ўзагросуғурта» даскдан 2 527 000 сўм суғурта 
товони ундиришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «бувайда орзуси» Фх ва 
«Ўзагросуғурта» даск бувайда туман бўлими ўртасида 2008 


141
йил 20 июнда «Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бўлғуси пах
-
та экинидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молия
-
вий зарарни суғурталаш тўғрисида»ги шартнома тузилган. унга 
кўра, суғурталовчи (жавобгар) суғурта қилдирувчи (даъвогар)
га пахта экинидан суғурта таваккалчиликлари туфайли кам 
ҳосил олишидан кўрилган молиявий зарарни қоплаш бўйича 
суғурта ҳимоясини бериш, суғурта қилдирувчи эса, шартнома 
бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини белгиланган муддат
-
да суғурталовчига тўлаб бериш мажбуриятини олган. суғурта 
ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчи суғурта қилдирувчига 
суғурта полисига асосан 4 433 300 сўм суғурта пули тўлаб бериши 
белгиланган. суғурта шартномасида сув сатҳининг паст бўлиши 
ҳам суғурта ҳодисаларидан бири сифатида кўрсатилган.
2008 йил июнь ва июль ойларида Фхга пахта экинини 
суғориш учун ажратилиши лозим бўлганидан анча кам миқдорда 
сув ажратилганлиги учун кўзланган ҳосил олинмасдан қолган. 
натижада Фх пахта экинидан 2 527 000 сўм миқдорида зарар 
кўрган ва судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суғурта 
шартномасига асосан жавобгардан 2 527 000 сўм суғурта товони 
ундиришни сўраган.
суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини инкор 
этиб, даъвони рад этишни сўраган.
бироқ суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси рўй берганлиги
-
ни ҳужжатлар билан исботлаб берган. хусусан, сувдан фойдала
-
нувчилар уюшмасининг 2008 йил 10 октябрдаги маълумотнома
-
сида июнь ойида Фхга ажратилиши лозим бўлган 32 331,7 м

сув 
ўрнига 24 248,7 м

ва июль ойида 32 331,7 м

сув ўрнига 22 560,0 м

сув ажратилганлиги қайд қилинган. бундан кўриниб турибдики, 
суғурта ҳодисаси ҳақиқатдан юз берган ва бунинг оқибатида пах
-
та экинидан мўлжалланганидан кам ҳосил олинган.
Ваҳоланки, Фк 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мул
-
кий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) 
шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шарт-
номада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда 
бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахс-
нинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу 
ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд 
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ за
-


142
рарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида 
тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
шу боис биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноат-
лантирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish