Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий 
суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи ўзи тўлаб 
берган зарар суммасини, агар иш берувчи зарар етказилишида 
айбдор бўлмаса, ундан талаб қилишга ҳақли эмас.
даъвогар «альфа-ишонч» суғурта компанияси хўжалик судига 
мурожаат қилиб, жавобгар «Электрқурилиш» укдан иш берувчи
-
нинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шарт-
номаси бўйича наф олувчига тўлаб берилган 20 957 856 сўм зарар 
суммасини ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаби қаноатлантирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «альфа-ишонч» суғурта 
компанияси ва «Электрқурилиш» ук ўртасида 2010 йил 12 апрел
-
да иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий 
суғурта қилиш шартномаси тузилган. унга кўра, суғурталовчи 
(даъвогар) суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда иш берувчига, 
жабрланувчи (наф олувчи)га меҳнатда майиб бўлиши, касб ка
-
саллиги ёки ходимнинг ушбу шартнома амал қиладиган даврда 
меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғини 
бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг 
ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаб бериш мажбу
-
риятини олган.
2010 йил 6 август куни чамаси соат 16–00 ларда «Электр-
қурилиш» ук электрмонтёри к. баходиров меҳнат шартномасига 
асосан ўз вазифаларини амалга ошираётган вақтда бахтсиз ҳодиса 
юз бериши натижасида вафот этган.
даъвогар марҳум к. баходировнинг турмуш ўртоғи о. баходи
-
ровага 2010 йил 5 декабрда 330-сонли ҳамда 2010 йил 6 декабрда
-
ги 341-сонли тўлов топшириқномалари асосида жами 20 957 856 
сўм суғурта товонини тўлаб берган.
даъвогарнинг жавобгарга суброгация тартибида марҳумнинг 
турмуш ўртоғига тўлаб берилган суғурта товонини қайтариш 


140
ҳақидаги 2011 йил 10 январдаги талабномаси оқибатсиз қолди-
рилган.
шу боис суғурта компанияси судга мурожаат қилиб, жавоб
-
гардан суғурта компанияси иш берувчининг фуқаролик жавобгар
-
лигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига асосан наф олув
-
чига тўлаб берган суғурта товонини ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўлиқ қаноатлантирилган.
суднинг хулосасида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 
24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган «иш берув
-
чининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш 
қоидалари»нинг 74-банди асос сифатида кўрсатилган.
бироқ «иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбу
-
рий суғурта қилиш қоидалари»нинг 74-бандига кўра, иш берувчи 
мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи томо
-
нидан ундирилган зарарлар бўйича жавобгар бўлган шахсга нис
-
батан эга бўлган талаб қилиш ҳуқуқи суғурта товонини тўлашни 
амалга оширган суғурталовчига у тўлаган сумма доирасида 
ўтади.
Мазкур ҳолатда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисанинг ву
-
жудга келишида айбдор шахс бўлмаганлиги сабабли, иш берувчи 
қопланган зарарни ҳеч кимдан талаб қила олмайди.
шу боис, иш берувчи суғурталовчи томонидан тўланган за
-
рар суммаси бўйича жавобгар бўла олмайди. Ўз навбатида 
суғурталовчи тўлаб берган зарар суммасини иш берувчидан талаб 
қилишга ҳақли эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди 
биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, 
даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish