627
тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар тар
-
киби «сао 70» фоиз бўлган қурилиш оҳакини келишилган нархда,
сифатда ва миқдорда етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулот учун
олдиндан маҳсулот қийматининг 15 фоизи миқдорида тўловни
амалга ошириш, қолган қисмини маҳсулот тўлиқ қабул қилиб
олинганидан сўнг 60 кун ичида тўлаб
бериш мажбуриятини ол
-
ган. шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга
жами 1 133 706 054 сўмлик 10 007,78 тонна оҳак маҳсулотлари ет
-
казиб берилган.
даъвогар томонидан оҳак маҳсулотлари ҳисоб-фактуралар
орқали қабул қилиб олинган ва маҳсулот учун тўлов амал
-
га оширилган. даъвогар раҳбарининг 2012 йил 9 январдаги 45–
01/332-сонли фармойишига асосан қабул қилиб олинган оҳак
маҳсулотларининг миқдори ва сифати бўйича ички текшириш
ўтказилган ва текшириш даъвомида жавобгар томонидан «сао
70» фоиздан кам бўлган қиймати 328 868 519 сўм бўлган 2 826,68
тонна оҳак етказиб берилганлиги аниқланган.
ушбу «сао 70» фоиздан кам бўлган маҳсулот 1 тоннасининг
қиймати 103 639,30 сўм бўлиб, 2 826,68 тоннаси эса 292 955 136,52
сўмни
ташкил этганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан
ортиқча тўланган 35 913 382,47 (328 868 519–292 955 136,52) сўмни
қайтаришни сўраган.
шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
6.3-бандига мувофиқ етказиб берилган сифатсиз маҳсулот
қийматининг 20 фоизи миқдорида, яъни 65 773 703,90 (328 868 519
х 20 %) сўм жарима ундиришни сўраган.
Фкнинг 446-моддасига асосан сотиб олувчи (олувчи) ўзи
қабул қилган товарни қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бе
-
риш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган
муддатда кўздан
кечириши, худди шу муддатда қабул қилинган
товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида,
маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёки иш муомаласи одатла
-
рида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган
номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб бе
-
рувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
шартноманинг 2.5-бандида, агар маҳсулотни қабул қилишда
ва ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот тегишли сифатда
бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчи сотиб олувчидан
ёзма талабномани олганидан кейин 10
кун ичида тегишли си
-
628
фатдаги маҳсулот билан алмаштириб бериши, 5.1-бандида, сотиб
олувчи ҳар бир маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича амалдаги
1965 йилда тасдиқланган п–7 Қўлланмасида
белгиланган тартиб
асосида қабул қилиб олиши, 5-бандида, сотиб олувчи маҳсулотни
қабул қилишда ва ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот тегиш
-
ли сифатда бўлмаганлиги аниқланган тақдирда 45 кун ичида со
-
тувчига талабнома юбориши, талабномага п–6, п–7 Қўлланмаси
асосида тузилган далолатномани юбориши, маҳсулотни қабул
қилишда камомад ва сифатсизлиги аниқланган тақдирда сотув
-
чи вакилининг иштирок этиши шартлиги, агарда сотувчи вакили
чақирувни олганидан 2
кун ичида келмаса, маҳсулотнинг сифат
-
сизлиги ҳақидаги далолатнома сотиб олувчи томонидан бир то
-
монлама имзоланиши белгиланган.
бироқ, даъвогар томонидан оҳак маҳсулотларини қабул қилиб
олишда, маҳсулотни сифати ва миқдори юзасидан жавобгарга
нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирилмаган. бундан ташқари ет
-
казиб берилган оҳак маҳсулотларини сифатсиз чиққанлиги бўйича
жавобгарга талабнома юборилмаган, маҳсулотнинг сифатсизлиги
ҳақида далолатнома тузилмаган.
шунингдек, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот-
лари даъвогар томонидан тўлиқ ишлатиб юборилган.
кассация инстанция суди томонидан
даъвогарнинг товар си
-
фати ва миқдори ҳақидаги эътирозлари асоссиз деб топилган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди биринчи ин
-
станция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: