625
суд қарорининг ижроси юзасидан ангрен шаҳар суд ижро
-
чилари бўлими томонидан гаровдаги кўчмас мулклар савдога
чиқарилган. 2011 йил 25 ноябрда корхона ҳамда МЧж ўртасида
банкнинг розилик хати асосида гаровдаги кўчмас мулкни олди-
сотдиси тўғрисида шартнома тузилган. ушбу шартнома шартлари
-
да сотувчи «Ренат» хк банк олдидаги кредит шартномаси бўйича
юзага келган қарздорликни сўндириш мақсадида
мазкур кредит
шартномаси бўйича гаровга қўйилган кўчмас мол-мулкни сотиб
олувчи «TERTS» МЧжга 310 000 000 сўмга сотишга келишилган.
натижада, МЧж томонидан шартнома асосида 2011 йил де
-
кабрь ойидан 2012 йил апрель ойига қадар тўлаб берилган
290 000 000 сўм ҳисобидан 11–1025/12307-сонли ижро варақасига
асосан 258 438 356 сўм банкка тўланган, 32 000 000 сўм эса корхо
-
нанинг ҳисоб рақамига солиқ қарзи бўйича қўйилган инкассо асо
-
сида солиқ тўловига йўналтирилган.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1.2-бандига кўра
сотувчи ўз ҳисобидан мулк ҳуқуқини сотиб олувчига ўтказиш
мажбуриятини олган. шартноманинг 3.1.1-бандига кўра со
-
тиб олувчи 310 000 000 сўм пул маблағини 30
банк кунида пул
ўтказиш йўли билан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
сотиб олувчи МЧж томонидан шартномага асосан 2011 йил
декабрь ойидан 2012 йил апрель ойига қадар 290 000 000 сўм
маблағ тўлаб берилган.
шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5-бўлимида томонларнинг жавобгарлиги белгиланган бўлиб,
унга кўра сотиб олувчи тўловни ўз вақтида амалга оширмаса,
ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоиз
миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Фк 422-моддасининг учинчи қисмига кўра сотиб олувчи
ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топши
-
рилган товар учун навбатдаги тўловни
шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош
тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, со
-
тиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан
икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленуми
-
нинг 2009 йил 18 декабрдаги «хўжалик шартномаларини ту
-
626
зиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида»ги 203-сон қарорининг 25-банди
иккинчи хатбошиси
-
да қонунчиликка мувофиқ шартномани бажаришдан бир тараф
-
лама бош тортишга муайян шартлар мавжуд бўлгандагина йўл
қўйилади (Фк 422-моддасининг учинчи қисми, 746-моддасининг
биринчи қисми ва ҳ.к.). бундай ҳолларда шартномани бекор
қилиш талаб этилмайди деб тушунтириш берилган.
бироқ, биринчи инстанция суди томонидан мазкур пленум
қарори тушунтиришларига зид равишда, сотилган товар ҳақининг
93,5 фоизидан ортиқ миқдорда тўлови амалга оширилган бўлса-да,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида ту
-
зилган олди-сотди шартномасини бекор қилган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ушбу
қисмини ўзгаришсиз қолдириб хатога йўл қўйган.
Юқоридагиларга асосан кассация
инстанцияси суди иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгартириб, суд
қарорларининг дастлабки даъвони қаноатлантириш ҳақидаги
қисмини бекор қилган ва мазкур даъво талаби бўйича даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: