Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


эксперт хулосасининг мазмуни «Суд экспертизаси



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. эксперт хулосасининг мазмуни «Суд экспертизаси 
тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддаси талабларига жавоб бери-
ши лозим.
Қарши шаҳар «сувоқова» корхонаси хўжалик судига мурожа
-
ат қилиб, «Қарши темир йўл сув қувур таъмир» шкдан 322 534 
521 сўм ундиришни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қарши шаҳар «сувоқова» 
корхонаси ходимлари «Қарши темир йўл сув қувур таъмир» 
шкда шартнома асосида етказиб берилаётган ичимлик суви
-
дан фойдаланиш ҳолатини ўрганган. Ўрганиш натижасида шкда 
ўрнатилган сув ўлчагич асбоби носоз эканлиги аниқланган. шу 
боис, истеъмол қилинган ичимлик суви ҳажмини сув қувури ке
-
сими асосида ҳисоблаб, 2011 йил 1 июль ҳолатига 215 023 014 сўм 
қарздорлик ҳисобланган.
шкси томонидан вужудга келган қарздорлик ихтиёрий 
тўланмаганлиги сабабли, Қарши шаҳар «сувоқова» корхонаси 
хўжалик судига мурожаат қилиб, ундан 215 023 014 сўм асосий қарз 
ва 107 511 507 сўм пеня, жами 322 534 521 сўм ундиришни сўраган.
ишни кўриш жараёнида «сувоқова» корхонаси вакиллари 
жавобгар корхонада ўрнатилган сув ўлчагич асбобининг техник 
ҳолатини аниқлаш юзасидан экспертиза тайинлашни сўраган.


485
суднинг 2011 йил 3 октябрдаги ажрими билан иш юзаси
-
дан экспертиза тайинланиб, экспертизани ўтказиш «узстандарт» 
агентлиги синов ва сертификатлаш марказининг Қашқадарё вило
-
ят филиали зиммасига юклатилган.
Экспертиза якуни бўйича «узстандарт» агентлиги синов ва 
сертификатлаш маркази Қашқадарё вилоят филиали томонидан 
мутахассис хулосаси тақдим қилинган ва унда сув ўлчагич ас
-
бобидан фойдаланиш ҳолати талабга жавоб бермаслиги қайд 
этилган. Яъни, асбоб сув остида қолганлиги сабабли, бу ҳолат 
унинг ўз меъёрида тўғри ишлашига таъсир этиши, ҳисоблагич 
тўғри ҳисобламаслиги ёки ҳисоблаш механизми қотиб қолиши 
кўрсатилган. шунингдек, ҳисоблагич сув остида қолганлиги боис 
унинг ҳисоблаш механизмини кўришни ва охирги кўрсаткични 
аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
суд мутахассис хулосасини олгач, 2011 йил 4 ноябрдаги ажри
-
ми билан иш юритишни тикланган ва ишни кўришни 21 ноябрга 
тайинлаган.
«суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида суд 
эксперти текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин хулоса тузи
-
ши, хулосада суд экспертизаси ўтказилган сана ва жой, суд экс
-
пертизасини ўтказиш асоси, суд экспертизасини тайинлаган орган 
(шахс) тўғрисида маълумотлар, суд эксперти (фамилияси, исми, 
отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий дара
-
жаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд эксперти
-
засини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар, суд 
экспертининг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув 
ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи 
ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек ху
-
лоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги 
учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги, суд 
экспертининг олдига қўйилган саволлар, суд экспертига тақдим 
этилган текшириш объектлари ва иш материаллари, суд эксперти
-
заси ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар, 
қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазму
-
ни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар суд эксперт
-
лари комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги, 
текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволлар
-
га берилган асосли жавоблар, иш учун аҳамиятга молик бўлган 


486
ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар 
кўрсатилиши лозимлиги белгиланган.
бироқ, мазкур ҳолатда экспертиза якуни бўйича экспертнинг 
хулосаси эмас, балки мутахассис хулосаси судга тақдим қилинган 
ва унинг мазмуни «суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 
23-моддаси талабларига жавоб бермайди. хусусан, судга тақдим 
қилинган мутахассис хулосасида суд эксперти (фамилияси, исми, 
отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий дара
-
жаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд экспертиза
-
сини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар, суд 
экспертининг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суришти
-
рув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, тергов
-
чи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек 
хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганли
-
ги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги, 
суд экспертининг олдига қўйилган саволлар, қўлланилган усул
-
лар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижала
-
ри тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. шунингдек, суднинг 
ажримида эксперт олдида жавобгарнинг сув ўлчаш асбобла
-
ри яроқли ёки яроқли эмаслиги ҳақида ва яроқсиз ҳолга келган 
бўлса, қачондан бошлаб яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ху
-
лоса бериш вазифаси қўйилган бўлса-да, бу саволларга жавоб бе
-
рилмаган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish