Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш учун асослар



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet329/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш учун асослар 
мавжуд бўлганда, хўжалик суди қарздорнинг аризасига кўра 
суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ҳақли.
даъвогар поп туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
жавобгар поп туман Мтп аж мол-мулки ҳисобидан 302 940 176 
сўм солиқ қарзини ундиришни сўраган.


481
биринчи инстанция судининг 2011 йил 15 мартдаги ҳал қилув 
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга, киргач бирин
-
чи инстанция суди томонидан 2011 йил 15 апрелда жавобгардан 
302 940 176 сўм солиқ қарзи ва 3 034 402 суд харажатларини унди
-
риш тўғрисида ижро варақалари чиқарилган.
Қарздор 2011 йил 14 сентябрда судга ариза билан мурожа
-
ат қилиб, суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришни сўраган. 
аризада Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредитор
-
лик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини 
мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 2011 йил 30 
июндаги 24-сонли баённомасига асосан жамиятнинг 2011 йил 30 
сентябрга қадар бюджет тўловларидан бўлган қарзи (пенсия, йўл 
ва мактаб фонди бўйича қарзлари бундан мустасно) кечиктирил
-
ганлиги маълум қилинган.
хпк 217-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди 
ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд 
ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро 
этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
хпкнинг мазкур моддасига асосан биринчи инстанция суди 
аризани қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
9. Ижро варақасида қарздордан ташқари ундирувчи-
га тегишли маълумотлар, хусусан, унинг номи, манзили ва 
бошқалар кўрсатилиши лозим.
ссп дт «халқ банки» Муборак туман филиали, Ўзбекистон 
Республикаси дт «халқ банки» манфаатида хўжалик судига даъ
-
во аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «йўлдош ўғли айма
-
мат» Фх 7 705 264 сўм асосий қарз ва 5 150 сўм кредит фоизини 
ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во қаноатлантирилиб, жавобгардан дт «халқ банки» фойдасига 
7 705 264 асосий қарз ва 5 150 сўм кредит фоизи ундирилган. Ҳал 
қилув қарори қонуний кучга киргач тегишли ижро варақаси бе
-
рилган.
даъвогар судга мурожаат қилиб, ижро варақаси ижро депар
-
таментининг Қашқадарё вилояти Миришкор туман бўлимига 
тақдим этилганлигини, бироқ ижро варақасида даъвогарнинг 
манзили кўрсатилмаганлиги учун у қайтарилганлигини маълум 


482
қилиб, ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тик-
лаб янги ижро варақаси беришни сўраган.
Ҳақиқатан, 2010 йил 12 апрелда берилган ижро варақасида 
даъвогарнинг манзили ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган.
Ваҳоланки, хпк 212-моддасининг биринчи қисмига асосан 
ижро варақасида ундирувчининг ва қарздорнинг номи, уларнинг 
манзиллари кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва олий 
хўжалик суди пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги «суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда 
суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги 
Қарорининг 6-бандига кўра, ижро варақаси суд ҳужжатининг 
қарор қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши ва ундирувчи ҳамда 
қарздорга оид тўлиқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг 
исми, туғилган йили, манзили, юридик шахсларга нисбатан эса 
унинг аниқ номланиши)ни ўзида акс эттирган бўлиши шарт. бун
-
дай талаблар бажарилмаган тақдирда суд ижрочиси ижро варақани 
камчиликларни бартараф этиш учун қайтариши мумкин.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish