7. ФК 477-моддасига кўра энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада ба-
жарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот
шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган
ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
«Ғарбгазтаъминот» ук (таъминотчи) хўжалик судига даъ
-
во аризаси билан мурожаат қилиб, Қоровулбозор туманидаги
10-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (истеъмолчи)дан
6 554 183 сўм зарар ундиришни сўраган.
тарафлар ўртасида шартнома тузилган. шартноманинг 1.1-
бандига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан ту
-
таштирилган тармоқ орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар
эса мазкур шартноманинг 1.3-бандида белгиланган табиий газ
ҳажмини қабул қилиб олиш ва белгиланган нархлар бўйича ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
шартноманинг 2.4-бандида жавобгарга берилган газ ҳажми
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи газ ҳисоблаш
қоидаларига мувофиқ равишда ўрнатилган назорат-ўлчов асбоб-
лари, соз ҳолатдаги ҳисоблагичлар ва газ сарфини ўлчовчи мос
-
ламалар кўрсаткичлари бўйича ҳисобланиши, шунингдек, жавоб
-
гар газ ҳисоблагичларнинг соз ҳолатда бўлиши ҳамда уларни ўз
вақтида таъмирланиши ва даврий текширувдан ўтказилиши учун
жавоб бериши белгиланган.
таъминотчи томонидан истеъмолчининг фаолиятида газ
-
дан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, «РГ40 0651» русумли газ
ҳисоблагич асбоби ишламай турганлиги аниқланган ва фойдала
-
нилган табиий газ сарфи лойиҳа қуввати асосида ҳисобланиши
174
уқтирилган. бу ҳақда жавобгар иштирокида далолатнома тузил
-
ган.
2012 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган таби
-
ий газдан қарзи 7 084 344 сўмни ташкил этганлиги сабабли, таби
-
ий газ тармоғидан узилиб, бу ҳақда жавобгар иштирокида дало
-
латнома расмийлаштирилган.
шартноманинг 2.11-бандида газ истеъмол қилувчи жиҳозлар
Гтп ва газ ҳисоблагичларнинг созлиги ва талаб даражасида
сақланиши ҳамда уларни ўз вақтида текширувдан ўтказилиши
учун «истеъмолчи»нинг жавобгарлиги белгиланган.
шартноманинг 2.23-бандида ушбу банднинг а) кичик бандига
мувофиқ, газ ҳисоблаш асбоблари носоз бўлса, ж) кичик бандида
даъвогар вакили охирги келган пайтдан бошлаб даъвогар томони
-
дан газ истеъмол қилувчи агрегатларга, газ ҳисоблагич прибор
-
ларга ўрнатилган тамғалар узилганда, жавобгар томонидан фой
-
даланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб даъвогар вакилининг
охирги келган пайтидан бошлаб, тамғаланмаган барча газ истеъ
-
мол қилувчи газ ускуналарининг лойиҳавий юқори қувватидан
келиб чиқиб, шартноманинг 2.11 бандига асосан амалга ошири
-
лиши белгиланган. шартноманинг 2.11-бандига мувофиқ, даъ
-
вогар томонидан тамғаланмаган барча газ истеъмол қилувчи
қурилмаларнинг энг юқори сарфи қувватида, кунига 24 соат иш
тартибида ҳисобланади.
шартноманинг қайд этилган бандларига мувофиқ, жавоб
-
гарнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида сарф этил
-
ган газ ҳажмининг қиймати 6 554 183 сўмни ташкил этган. ушбу
сарф этилган 6 554 183 сўм зарарни тўлаш юзасидан юборил
-
ган даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Фк 477-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъ
-
миноти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки ло
-
зим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминлов
-
чи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етка
-
зилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Фк 478-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташ
-
тирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув
175
ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан
ушбу параграф қоидалари қўлланади.
шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |