Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавоб-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавоб-
гарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 
24-моддасида кўрсатилган ҳолларда, шу жумладан, агар зарар 
транспорт воситаси мазкур шахс томонидан мастлик ҳолатида 
ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шах-
снинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъси-
ри остида бошқарилаётганда етказилган бўлса, суғурталовчи 
зарар етказган шахсдан (суғурта қилдирувчидан, фуқаролик 
жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича 
суғурталанган бошқа шахсдан) ўзи тўлаган суғурта тўловини 
регресс тартибида ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
даъвогар «Alfa Invest» суғурта ташкилоти хўжалик судига му
-
рожаат қилиб, «Green Line Trading» МЧждан 1 557 675 сўм унди
-
ришни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2009 
йил 6 июлда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жа
-
вобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида шартнома 
тузилган. унга кўра, «Alfa Invest» суғурта ташкилоти жавобгар
-
нинг «дамас» русумли автотранспорт воситаси эгаси сифатидаги 
фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган.
2010 йил 7 мартда соат 21 – 30да «Green Line Trading» 
МЧжнинг ҳайдовчиси а. богданов йўл ҳаракати Қоидаларининг 
3.6-банди талабига зид ҳолатда ҳаракатланиб, спиртли ичимлик 
истеъмол қилган ҳолда иш жойидан йўл варақаси орқали бирик
-
тирилган «дамас» русумли автотранспортини бошқариб, соатига 
40 км тезликда ҳаракатланиб, ўз йўналишини чапга ўзгартириб, 
оқибатда унга нисбатан қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган 


121
ҳайдовчи Ф. Эшимов бошқарувидаги «нексия» русумли автотран
-
спорт воситаси билан урилиб, тўқнашув содир этган.
«ProOcenka» МЧж томонидан тузилган калькуляцияга кўра 
Ф. Эшимов бошқарувидаги «нексия» русумли автотранспорт во
-
ситасига 1 935 253 сўм миқдорида моддий зарар етказилган. ушбу 
сумма Ф. Эшимовга суғурта ташкилоти томонидан тўлиқ тўлаб 
берилган. натижада даъвогар 2010 йил 4 июнда жавобгарга хат 
юбориб, 1 557 675 сўмни суғурта ташкилотига тўлаб беришни 
талаб қилган. аммо жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби 
оқибатсиз қолдирилган. шу боис суғурта ташкилоти судга даъво 
билан мурожаат қилган.
«транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги
-
ни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун 24-моддасининг 
3-хатбошисига кўра, зарар транспорт воситаси мазкур шахс томо
-
нидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп 
моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа 
моддалар таъсири остида бошқарилаётганда етказилган бўлса, 
суғурталовчи зарар етказган шахсдан (суғурта қилдирувчига, 
фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича 
суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўловини ре
-
гресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
шунингдек, Фкнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий 
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган 
бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижаси
-
да қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи 
(суброгация) тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган 
суғурталовчига ўтади. шу боис биринчи инстанция суди даъвони 
асосли равишда қаноатлантирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish