Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Лизинг берувчи лизинг олувчига лизинг объектини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Лизинг берувчи лизинг олувчига лизинг объектини 
шартно мада белгиланган муддатда топширмаса, лизинг олув-
чи ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга 
ҳақли.
«Shosh invest group» МЧж даъво аризаси билан хўжалик су
-
дига мурожаат қилиб, жавобгар «тезкор авто сервис» МЧждан 
12 593 аҚш доллари миқдорида асосий қарз, 10 609 аҚш доллари 
миқдорида жарима ва адвокатлик хизмати учун тўланган 450 000 
сўмни ундириб беришни сўраган.
жавобгар даъвогар томонидан лизинг объекти шартномада 
белгиланган муддатдан 3 ой кеч топширилганлиги боис қарши 
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 13 726 939 сўм 
пеня ундиришни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Shosh invest group» 
МЧж ва «тезкор авто сервис» МЧж ўртасида 2008 йил 21 июл
-
да лизинг шартномаси тузилган. унга кўра, даъвогар 98 000 аҚш 
доллари қийматидаги «Hyundai HD 270» русумли юк кўтарадиган 
автомашинани лизинг асосида бериши, жавобгар эса автомашина 
учун 120 банк иш кунидан кечиктирмай автомашина баҳосининг 
50 фоизи миқдорида аванс тўлаб бериши, шунингдек автомаши
-
на қийматининг қолган қисмини ва лизинг фоизларини, жами 
111 301 аҚш долларини тўлов жадвали асосида тўлаши белги
-
ланган. тўлов жадвалига асосан лизинг тўловларини амалга оши
-
риш муддати 13 ой қилиб кўрсатилган.
«тезкор авто сервис» МЧж 2008 йил 21 июлда 26 500 000 сўм 
ва 24 июлда 41 200 000 сўм, жами 67 700 000 сўм пул маблағларини 
«Shosh invest group» МЧж ҳисоб рақамига ўтказиб бериб лизинг 
объекти қийматининг 50 фоизидан ортиғини тўлаб берган. бироқ 


110
«Shosh invest group» МЧж автомашинани «тезкор авто сервис» 
МЧжга 2009 йил 6 мартда топширган. жавобгар 2010 йил 19 фев
-
ралга қадар даъвогарнинг ҳисоб рақамига 113 627,56 аҚш долла
-
ри миқдорида лизинг тўловларини ўтказиб берган. даъвогар жа
-
вобгар лизинг тўловларини тўлов жадвалига мувофиқ ҳолда амал
-
га оширмаганлиги учун лизинг тўловлари, жарима, шунингдек 
адвокатлик хизмати учун амалга оширилган тўловларни ундириш 
тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ўз навбатида, жавобгар ҳам лизинг объекти шартномада бел
-
гиланган муддатдан 3 ой кеч топширилганлиги боис қарши даъво 
аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 13 726 939 сўм пеня 
ундиришни сўраган.
дастлабки даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъ
-
вогар фойдасига жами 3 348 282 сўм ундирилган.
Қарши даъво ҳам қисман қаноатлантирилиб, даъвогардан жа
-
вобгар фойдасига 6 863 469 сўм ундирилган.
Фк 592-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ли
-
зинг шартномасининг нарсаси бўлган мол-мулк шу шартнома
-
да кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат 
кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддатда лизинг олувчига топши
-
рилмаган бўлса, лизинг берувчи жавобгар бўладиган ҳолатлар 
туфайли муддат ўтказиб юборилган тақдирда, лизинг олувчи 
шартномани бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб 
қилишга ҳақли.
«лизинг тўғрисида»ги Қонун 24-моддасининг биринчи 
қисмида лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ 
етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборган
-
лик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб 
берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) 
туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлиши бел
-
гиланган.
Фк ва «лизинг тўғрисида»ги Қонунга асосан жавобгар асосли 
равишда қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъ
-
вогардан неустойка ундиришни сўраган. суд даъвогарнинг молия
-
вий аҳволини ҳисобга олиб талабни қисман қаноатлантирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish