81
қилиб, «банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан
у манфаатдор шахс бўлганлиги сабабли тугатиш бошқарувчиси
вазифасидан озод қилишни сўраган. хўжалик суди шу куни туга
-
тиш бошқарувчиси а. нишоновнинг ўрнига а. тухтаровни туга
-
тиш бошқарувчиси этиб тайинлаган.
пленум 142-сонли қарорининг 11-бандида суд бошқарувчисини
тайинлаш масаласини ҳал этишда хўжалик
суди тегишли атте
-
статни талаб қилиб олиши ва унинг нусхасини иш ҳужжатларига
қўшиш лозимлиги тушунтирилган.
аммо мазкур ишни кўришда суд тугатиш бошқарувчисининг
тегишли аттестатларини талаб қилиб олмаган.
8. қарздор банкрот деб топилганда ва унга нисбатан туга-
тишга доир иш юритиш бошланганда, унинг кредиторлари
расмий нашр орқали хабардор қилиниши лозим.
жарқўрғон туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб,
қарздор «атторвали» хкни (бундан буён матнда қарздор деб юри
-
тилади) банкрот деб топишни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, қарздор жарқўрғон ту
-
ман ҳокимининг 2001 йил 5 октябрдаги 1545-сонли қарорига асо
-
сан давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздор дсига сўнгги маро
-
таба 2002 йил декабрь ойида ҳисобот топширган. Қарздор қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фао
-
лиятини амалга оширмаганлиги ҳамда унинг солиқ ва мажбурий
тўловлардан 966 000 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги сабаб
-
ли, хўжалик судининг 2009 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори
билан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бош
-
ланган. тугатиш бошқарувчиси этиб а. бозоров тайинланган.
«банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг 186-моддаси
учинчи
қисмига кўра, кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга бўлган
ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш
тўғрисидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муд
-
дат ичида унга тақдим этишга ҳақли.
бироқ иш ҳужжатларида қарздор банкрот деб топилиб, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
хабар чоп этилганлиги ҳақидаги далиллар мавжуд эмас.
тугатиш бошқарувчисининг тугатиш ишлари бўйича
якуний
ҳисоботида корхона хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан
банкрот
деб топилганлиги боис, кредиторлар йиғилиши бўлиб
82
ўтиши ҳақида «солиқчи минбари» газетасида эълон берилганли
-
ги қайд этилган.
аммо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 11 июндаги 160-сонли «банкротлик тўғрисида»ги
Қонунда назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартиб
-
га солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан «биржа» ва
«солиқ инфо» газеталарини «банкротлик тўғрисида»ги Қонунда
назарда тутилган маълумотлар эълон қилинадиган расмий нашр
этиб белгиланганлигига суд эътибор бермаган ва бу ҳақда суд
-
нинг тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажри
-
мида бирон-бир фикр билдирилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: