Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан 
тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим 
ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган 
тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга 
келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ва-
колат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан 
гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим 
маъқулланган ҳисобланади.
«ANVARBEK» Фх даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ян
-
гибозор туман ҳокимининг 2008 йил 29 октябрдаги 714-сонли 
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Янгибозор туман ҳокимлиги хўжалик судига қарши даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, «ANVARBEK» Фх билан тузилган ер 
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини ҳақиқий 
эмас деб топишни ва Фхни тугатишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даст-
лабки даъво тўлиқ, қарши даъво талаблари эса қисман қаноатлан-
тирилган. Қарши даъвонинг Фхни тугатиш ҳақидаги қисми рад 
этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Янгибозор туман 
ҳокимининг 2004 йил 17 январдаги 263-сонли қарорига асосан 
«ANVARBEK» Фхга 25,1 га ер майдони ажратилган ва туман 
ҳокимлиги билан Фх ўртасида ер участкасини узоқ муддатли 
ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган. Фх қонунда бел
-
гиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, ижарага берилган ер 
майдонидан фойдаланиб келган.
Янгибозор туман ҳокимлиги 2008 йил 29 октябрда 714-сонли 
қарори билан ижара шартномаси асосида даъвогарга ажратиб бе
-
рилган ер майдонини туман захира ер фондига қайтариб олган.
биринчи инстанция суди Янгибозор туман ҳокимлиги ва 
«ANVARBEK» Фх ўртасида тузилган 2004 йил 22 январдаги 


56
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси Фх 
раҳбари томонидан эмас, балки мансаб мавқеи ва фамилияси 
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлигини, яъни шартно
-
мани имзолаш ваколати берилган ёки берилмаган шахс томонидан 
имзоланганлигини асос қилиб, шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас 
деб топилиши лозимлиги ҳақида хулосага келган.
Фкнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томо
-
нидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари 
чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни ке-
йинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва маж
-
буриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. 
битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул 
қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам 
бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битим
-
нинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб 
ҳақиқий битимга айлантиради.
биринчи инстанция суди ушбу шартноманинг тузилиш сабаб-
лари юзасидан Фх раҳбарининг фикрини аниқламаган.
Фк 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу ко
-
дексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб 
топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан 
қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий 
бўлмаган битим).
Ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида тузилган шартнома 
ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлиги қайд этилган. 
лекин ҳал қилув қарорида суднинг ушбу хулосаси асослантириб 
берилмаган. аксинча, шартнома Фкнинг 126-моддаси асосида 
ҳақиқий эмас деб топилиши кўрсатилган. Яъни, суд шартнома 
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини ёки низоли шартнома эканлигини 
асослантириб бермаган.
шунингдек, биринчи инстанция суди Фх билан ер участ
-
касини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома
-
ни ҳақиқий эмас деб топиб, туман ҳокимининг Фхни тугатиш 
тўғрисидаги даъво талабини рад қилган.
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 
шартнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ер майдони ижа
-
рага берувчига ўтиши лозим. ер майдони фермер хўжалигидан 


57
туман ҳокимлиги захира фондига ўтказилган тақдирда Фхни 
тугатишни рад қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги 
ўрганилмаган.
Қайд этилганларга асосан кассация инстанцияси суди ҳал 
қилув қарорини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига 
янгидан кўриш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish