Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ипотекага қўювчи «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Ипотекага қўювчи «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунининг 11-моддасида назарда тутилган 
ўзига маълум бўлган учинчи шахсларнинг ипотека нарса-
сига бўлган барча ҳуқуқлари ҳақида ипотекага олувчини 
ёзма шаклда огоҳлантириш мажбуриятини бажармаганли-
ги навбатдаги ипотекани ҳақиқий эмас деб топиш учун асос 
бўлади.
«ипотека банк» атиб хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгарлар «Қурилиш монтаж» МЧж, «агробанк» оатб Марғилон 
филиали, Марғилон шаҳар «ермулккадастр» хизмати, Марғилон 
шаҳар давлат нотариал идорасига нисбатан 2009 йил 29 майдаги 
ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан Ўзбекистон Рес-
публикаси «агробанк» оатб ва Фарғона вилоят «ермулккадастр» 
хизмати қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб қилинган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, ат «Ўзуйжойжамғармабанк»и 
Фарғона бўлими (ҳозирда «ипотека банк» атибнинг Фарғона ви
-
лоят филиали) 2005 йил февралдаги кредит шартномасига асосан 
«хМс Чин иноқ» хФга 20 000 000 сўм кредит ажратган. кредит 
қайтарилиши таъминоти сифатида «Қурилиш монтаж» МЧжга 
тегишли бўлган бино ва иншоотлар гаров шартномаси асосида га
-
ровга қўйилган.
Мазкур бино ва иншоотлар «Қурилиш монтаж» МЧж томони
-
дан «агробанк» оатб Марғилон филиалидан олинган 15 000 000 
сўм кредит қайтарилиши таъминоти сифатида 2009 йил 29 май
-


70
даги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган. ушбу шарт-
нома Марғилон шаҳар давлат нотариал идорасида тасдиқланиб, 
2–337-сон билан реестрга киритилган.
Фк 273-моддасининг учинчи қисмига кўра, гаровга қўювчи 
ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд 
бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу 
мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказил
-
ган зарар учун жавоб беради.
«ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қону нининг 
11-моддасида ипотекага қўювчи ипотека тўғри сида шартнома 
тузилаётганда ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайт
-
да ўзига маълум бўлган учинчи шахсларнинг ипотека нарсасига 
бўлган барча ҳуқуқлари ҳақида ипотекага олувчини ёзма шаклда 
огоҳлантириши шарт. бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ипоте
-
кага олувчига ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муд
-
датидан олдин бажарилишини ёки ипотека тўғрисидаги шарт-
нома шартлари ўзгартирилишини талаб қилиш ҳуқуқини беради 
деб белгиланган бўлса-да, ипотекага қўювчи «Қурилиш мон
-
таж» МЧж раҳбари томонидан гаровга қўйилаётган мол-мулкка 
нисбатан «ипотека банк» атиб Фарғона вилоят филиалининг 
ҳуқуқлари ҳақида навбатдаги гаровга олувчи «агробанк» оатб 
Марғилон филиалига маълум қилинмаган.
Фкнинг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабла
-
рига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ 
тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган 
битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
48-моддасида гаровга қўйилган мол-мулк ўзида турган ёки ту
-
риши лозим бўлган гаровга олувчи уни ўзганинг ғайриқонуний 
эгалигидан, шу жумладан гаровга қўювчининг эгалигидан талаб 
қилишга ҳақли. шартнома шартларига кўра, ўзига ўтказилган га
-
ров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи гаровга олувчига берилган 
ҳолда, у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ўз 
ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини, бу бу
-
зилишлар эгаликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бўлса 
ҳам, талаб қилиши мумкин.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаби қаноатлантирилиб, жавобгар «Қурилиш монтаж» МЧж ва 


71
«агробанк» оатб Марғилон бўлими ўртасидаги 2009 йил 29 май
-
даги ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish