53
«Ўзбекистон темир йўллари» датйк хўжалик судига мурожа
-
ат этиб, жавобгарлар «Sardor-Kom Biznes» МЧж, «Ўзбекистон те
-
мир йўллари» датйкнинг 406-сонли ихтисослашган «Қурилиш-
монтаж поезди» дук, ат «туронбанк» марказий амалиёт
бошқармасига нисбатан улар ўртасида
тузилган кафиллик шарт-
номасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қаноатлантирилган.
иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.
иш ҳужжатларига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» датйк
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
14 ноябрдаги 551-сонли қарорига асосан ташкил этилган. ушбу
қарорнинг 1-сонли иловасига асосан 406-сонли ихтисослашган
«Қурилиш-монтаж поезди» дук
даъвогарнинг таркибига кирув
-
чи дук ҳисобланиб, унга мол-мулк оператив бошқариш ҳуқуқи
билан берилган, яъни даъвогар ушбу дук ягона таъсисчиси
ҳисобланади.
406-сонли ихтисослашган «Қурилиш монтаж поезди» дук,
«Sardor-Kom Biznes» МЧж ва ат «туронбанк» Маб ўртасида
тузилган кафиллик шартномасида «Sardor-Kom Biznes»
МЧж ва
банк ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан ажратил
-
ган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш белгиланган.
Фк 179-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ дук ўзига
бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги
билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасар
-
руф этишга ҳақли.
бироқ, жавобгар дук раҳбари «Sardor-Kom Biznes» МЧжнинг
банк олдидаги кредит қарзини қайтарилишини таъминлаш
мақсадида мулкдорнинг розилигини олмасдан, кафиллик шартно
-
масини имзолаган.
406-сонли ихтисослашган «Қурилиш-монтаж поезди» дук
низомига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» датйк дукнинг
мулкдори ҳисобланиши, датйкнинг
рухсати билан корхона
қонун асосида мулкка эгалик қилиши ва бошқариши белгилан
-
ган бўлиб, унда мулкни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи мавжуд
эмас.
Фкнинг 126-моддасига асосан агар юридик шахс ваколатлари
унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб
54
қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ
кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига
нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бун
-
дай шахс ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлса, би
-
тимдаги иккинчи тараф
мазкур чеклашларни билган, ёки олдин
-
дан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим
чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси
бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қайд
этилганларга асосан, суд кафиллик шартномасини
ҳақиқий эмас деб топган.
Do'stlaringiz bilan baham: