262
вилоят ҳудудий бошқармаси унга нисбатан молиявий санкция
қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди аризадаги талабларни қаноатлан-
тириш ни рад этиш тўғрисида хулосага келган.
«Реклама тўғрисида»ги Қонун 23-моддасининг биринчи қис-
мига мувофиқ тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичим-
ликлар рекламаси тамаки чекиш ва
алкоголли ичимликни истеъ
-
мол қилишнинг зарари ҳақида огоҳлантириш билан қўшиб олиб
борилиши керак. тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли
ичимликлар жами рекламаси майдонининг камида 5 фоизи ҳамда
телевидение ва радиодаги алкоголли ичимликлар реклама роли
-
ги эфир вақтининг камида 5 секунди ана шундай огоҳлантириш
учун ажратилиши лозим. ушбу модданинг тўртинчи қисмига
кўра қуввати 28 даражадан ортиқ бўлган алкоголли ичимликлар
-
ни реклама қилиш тақиқланган.
аммо мазкур реклама воситаси майдонининг камида 5 фои
-
зига алкоголли ичимликни истеъмол қилишнинг зарари ҳақида
огоҳлантириш берилмаган. бундан ташқари, дўконда қуввати
28 градусдан ортиқ бўлган «Nemiroff»
спиртли ичимликлари со-
тилган.
«Реклама тўғрисида»ги Қонун 13-моддасининг бирин
-
чи қисмига асосан ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши,
бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани
тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган
талабларни
ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузи
-
ши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки
чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар
ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри рек-
лама ҳисобланади. ушбу модданинг учинчи қисмига биноан рек-
ламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Монополияга
қарши орган қабул қилади.
«Реклама тўғрисида»ги Қонун 29-моддасининг иккин
-
чи қисмида реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва
тарқа тувчилар нотўғри реклама
берганлик учун юридик шахс-
лар – энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача
миқдорда, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши
-
ни тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик
263
учун юридик шахслар – энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан
эллик бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкинлиги
кўрсатилган.
биринчи инстанция суди «кварц-карат» хкнинг нотўғри
реклама берганлигига ҳамда реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз мудда
-
тида бажармаганлигига тегишли баҳо бермасдан, аризадаги талаб-
ларни қаноатлантиришни рад этган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, аризадаги талабларни қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топган.
Do'stlaringiz bilan baham: